Get Mystery Box with random crypto!

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ю | Ўзбекистон Ҳамширалари

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда 0 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган “Беббо – Бола саломатлиги паспорти” инновацион бепул мобил иловасини ишлаб чиқди. Ушбу бепул илова болаларнинг ота-оналари учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича махсус маслаҳатларни ўз ичига олади. Фарзандлари ҳаётининг биринчи йилларида ота-оналарга ёрдам сифатида Беббо шунингдек, қабул қилинган ва режалаштирилган эмлашлар, тиббий кўриклар, боланинг ўсиши ва ривожланиши ва бола ҳаётининг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи хусусиятларни ўз ичига олган дастур бўлиб, 100 000дан ортиқ ота-оналар мобил телефонларида ушбу иловани ўрнатдилар.
Мазкур халқаро анжуман Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Глобал стратегик йўналишлари доирасидаги тадбирларни амалга оширишга бағишланди. Анжуманда ҳамширалар ва акушерларнинг таълим, ҳамшираларни лицензиядан ўтказиш, ҳамширалик иши ва акушерлик иши сохасидаги илмий тадқиқотлар олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Анжуман давомида ривожланишнинг асосий йўналишлари ва устувор йўналишларини белгилаш, шунингдек, ҳамширалик фаолиятини кучайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш белгиланган.
Мазкур анжуманда Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасининг ҳамширалик ва акушерлик сиёсати бўйича маслаҳатчиси Маргриета Лангинс, ЖССТ/Европа ҳамширалик иши ва акушерлик бўйича маслаҳатчиси, Испания университетидан ҳамширалик иши доктори Алба Ллоп Жиронес, шунингдек, Ирландия, Латв ия, Литва, Польша, Руминия, Финляндия, Буюк Британия, Швеция, Исроил, Туркиянинг етакчи тиббиёт университетлари ва илмий ташкилотлари мутахассислари, Марказий Осиё мамлакатлари Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикасидан олий тиббиёт коллежлари директорлари хамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари бош ҳамширалари, тиббий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Анжуман дастурига киритилган маърузаларда ҳамширалик ва акушерликнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган глобал стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида ҳамширалар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, паллиатив ёрдамни ташкил этишда ҳамшираларнинг роли каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамширалар ва дояларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларнинг ижтимоий ва касбий мавқеини ошириш, МДҲ мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалик ва акушерлик таълимини ислоҳ қилишни амалга ошириш мақсадида конференция давомида Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё минтақаси (МОМ)нинг ҳамширалик иши соҳасида ҳамширалик иши кўриб чиқилади ва таълим тизимини такомиллаштириш, ҳамширалик, акушерлик фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича илмий ҳамширалик тадқиқотларини жорий этиш устувор йўналиш ҳисобланади.
Мазкур халқаро анжуманнинг якуний қисмида ҳамширалик ва акушерлик таълими тизимини такомиллаштириш, ҳамширалик ва акушерлик фаолиятини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, ҳамширалик ва акушерлик иши соҳасида етакчилик тизимини такомиллаштиришга оид конференция резолюциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур анжуман Европа минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатларида ҳамширалик ва акушерлик иши соҳасида тажриба алмашиш учун имконият яратди. Шунингдек, анжуман доирасида 1 ва 2 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари ҳамшира ва акушерлари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.