Get Mystery Box with random crypto!

Отабек Артиков

Kanal manzili: @otabek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.03K
Kanalning ta’rifi

ОРЗУларингни МАҚСАДга айлантира олмасанг, Ҳаёт уларни АРМОНга айлантиради!
💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot
🫡Донат учун: https://tirikchilik.uz/Artikoff
🎼Playlist: @Artikov_Otabek

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 157

2022-09-01 18:37:53 Тошкентда ҳам нега тез-тез чироқ ўчиши сабабини биласизларми?: Тошкентда Қашқадарёликлар жуда кўп шунга вазирлик баъзида адашиб бу Тошкент эмас Қашқадарё деб ўйлаб қолади

@Otabek
4.7K viewsedited  15:37
Ochish/sharhlash
2022-09-01 18:16:02 Қарши шаҳрида ҳам чироқсиз Мустақиллик байрамини нишонлаяпмиз.

Энергетика вазирлигидагиларга ҳам Қарши шаҳар электр тармоқларидагилар сизларга ҳам, ҳаммангга "РАҲМАТ" романтик оқшом учун, зўр иш қиляпсанлар ҳаммангни ҳақингга "дуо"даман

Хабар таҳрирланди: Ҳозиргина 20:30 да чироқни ёқишди, энди бизга "романтик оқшом" совға қилмайсизлар деган яхши гумондаман

@Otabek
4.7K viewsedited  15:16
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:31:07 Мухбир Далиевнинг ёзишича байрaм кунида пойтахтнинг баъзи жойларида свет йўқ экан
Пизнецми?

Энергетика вазирлиги Мустақиллик байрамини шам ёруғида романтика қилиб нишонланглар дегандирда.
Жудала романтикда шу вазирлик

@Otabek
5.1K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:10:39
vacancy.adliya.uz сайтида адлия тизимидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар (1-босқич, тест) бўлади.

Расмдаги саволнинг жавоб вариантларидан бирида ўша саволнинг ўзи такрорланибди, бу атайлаб адаштириш учун қилингагми ёки техник носозликмикан? Фақат бу эмас, бошқа барча саволларни текшириш керак.

Адлия вазирлиги тез орада буни тўғирлайди деб умид қиламиз, битта тўғри жавоб ҳам анча нарсани ҳал қилиши мумкин!

@Otabek
5.0K views13:10
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:54:30 Отабек Сатторийни судда ҳимоя қилган адвокат Умид Давлатов вафот этибдилар.
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
5.4K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:38:49
Asaxiy.uz лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев жуда эътиборли инсонда кутилмаган совға билан ҳар доим одамни лол қолдирадилар.

Мустақиллик байрамига мана бу ажойиб китобни совға тариқасида жўнатибдилар, кутмагандим...

Болалигимда худди шу китобни анчагина бетлари йиртилган ҳолатдагисини амаллаб ўқигандим, тўлиғини топа олмаганим учун роса куйинганман.
Энди тўлиқ ўқиб чиқаман.
Байрам совғаси учун раҳмат Фируз ака


@Otabek
2.8K views05:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:09:47
Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманида ҳам Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига 20 дан ортиқ қурилиш объектлари фойдаланишга топширилди.

Ҳозирча 2 та замонавий янги мактаб биноси, 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 18 та янги маҳалла идораси бинолари фойдаланиш учун топширилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Кўкдала тумани ҳозирча вилоятда маҳалла идоралари билан тўлиқ қамраб олинган ягона туман бўлиб қолмоқда.
Қолаверса янги турдаги маҳалла идораси қурилган биринчи туман сифатида ҳам тарихга кирди.
Жорий йил ҳисобидан туманда очилиши режалаштирилаётган яна ўнлаб янги объектлар бор.

@Otabek
3.4K views05:09
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:59:36 Одил судга ишониб яшайликми ёки...

Алоҳида моддалар ишламас экан унда уларни кодексдан чиқариб фақат 183ни қолдирайлик


Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалиб унда қарама-қарши ҳаракатланган автомашина ушланибди ва ҳайдовчига 15 сутка берилибди.

https://t.me/YHXX_UZ/19441

Видеода айтилишича ҳайдовчи

ҳужжатларсиз машина бошқарган

қарама-қарши ҳаракатланган

авария ҳолатини юзага келтирган

ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган

Суд эса унга 194-модда яъни ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва 183-модда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузганликда айблаб, 34-моддага асосан энг оғир жазони қўллаб 15 сутка берибди.

Шу ўринда савол туғилади...

Нега юқоридаги барча ҳуқуқбузарликлар учун кодексда алоҳида-алоҳида моддалар ва жазо чоралари бўлса-да, суд 183-моддани қўллади?

Агар одил судларимиз ростан ҳам тегишли моддалар қолиб 183 ни қўллаётган бўлса унда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидан, ҳужжатларсиз бошқариш (135), қарама-қарши ҳаракатланиш (128 прим 5) ва авария ҳолатини юзага келтириш (128 прим 5) учун белгиланган алоҳида моддаларни чиқариб ташлаб фақат 183ни қолдирсак ҳам бўлар экан.

Бекорга улар қоғозда қолиб бу ишлар майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш деб баҳоланиб 183-модда қўлланилаётган бўлса нима кераги бор уларни?

Кимдир тушунтириб бера оладими?

Бу ҳайдовчи тегишли моддалардан ташқари қайси жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузди? Балки видеода бизга кўринмай қолгандир

Шунда биз одил судга ишониб яшайликми ёки судда гаи акалар айтгани бўлади дебми?

П/С: Автоблогуз ҳайдовчиларнинг видеодаги каби ҳаракатларини оқламайди лекин, нима бўлганда ҳам судлар томонидан қонуний қарор қабул қилиниши тарафдори.

@avtobloguz
2.8K views04:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:29:06
Мустақиллик бу ким учундир шунчаки оддий байрам, яна ким учундир календардаги оддий дам олиш куни.
Ким учундир эса бу қадрият, эрк ва фаровонлик белгиси.

Мустақиллигимиз шунчаки календардаги дам олиш куни ёки шунчаки байрам тадбири ҳам эмас, ҳақиқий осойишталик ва тинчлигимиз рамзи бўлсин.

Қўлдаги занжирлар ечилди, миядаги занжирлар ечилсин.
Доим мустақил бўлинг, озод ва эркин бўлинг.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин

@Otabek
4.1K views03:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:33:06
Байрамда 5 кун дам олиш эълон қилинса-ю, 1 кун ўтиши билан сени ишга чақиришса демак сен аниқ Ўзбекистондасан жўра... @Otabek
3.3K viewsedited  17:33
Ochish/sharhlash