Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманида ҳам М | Отабек Артиков

Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманида ҳам Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига 20 дан ортиқ қурилиш объектлари фойдаланишга топширилди.

Ҳозирча 2 та замонавий янги мактаб биноси, 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 18 та янги маҳалла идораси бинолари фойдаланиш учун топширилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Кўкдала тумани ҳозирча вилоятда маҳалла идоралари билан тўлиқ қамраб олинган ягона туман бўлиб қолмоқда.
Қолаверса янги турдаги маҳалла идораси қурилган биринчи туман сифатида ҳам тарихга кирди.
Жорий йил ҳисобидан туманда очилиши режалаштирилаётган яна ўнлаб янги объектлар бор.

@Otabek