Get Mystery Box with random crypto!

Отабек Артиков

Kanal manzili: @otabek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.03K
Kanalning ta’rifi

ОРЗУларингни МАҚСАДга айлантира олмасанг, Ҳаёт уларни АРМОНга айлантиради!
💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot
🫡Донат учун: https://tirikchilik.uz/Artikoff
🎼Playlist: @Artikov_Otabek

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 153

2022-09-06 20:07:42
Ҳар йил шу бўлар такрор

Жиззах шаҳридаги 5-мактабда рўмоллиларни овлаш бошланибди.
Одам бўлмаймиз...

P.S. Ҳа-я анави ўзидан дин ҳимоячиси ясаб олган одамларни эътиқодини муҳокама қиладиган диний блогерлар қани, бошқаларни эътиқодини гапиришга етган тилингиз бу жойида ҳам сайрармикан ёки "жамалак" режимига тушармикан кўрамиз?..

@Otabek
4.0K views17:07
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:31:03 Мактаб дарсликлари - бепул! Kundalik.com га обуна бўлиш - иҳтиёрий! Мактаб формаси - мажбурий эмас! Мактабни таъмирлаш учун ота-оналардан пул йиғилмайди! Давом эттиринг ... @muxbir1
6.5K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:15:54 Мактаб дарсликлари - бепул!

Kundalik.com га обуна бўлиш - иҳтиёрий!

Мактаб формаси - мажбурий эмас!

Мактабни таъмирлаш учун ота-оналардан пул йиғилмайди!

Давом эттиринг ...

@muxbir1
4.9K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:20:25 Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовни маҳкум блогер Отабек Сатторийни пирлари уряпти.

Яшасин АДОЛАТ

P.S. Кстати Сатторийни пирлари каратист экан

Ома лекин айтиппўйе мени ҳам пирларим ҳаммаси спортсмен, ҳамма пирларим ТхэквонДО, КаратэДо, ДжиткунДо ва бошқа бир қанча ДОлар билан шуғулланишган

@Otabek
3.2K viewsedited  10:20
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:41:36 Қашқадарёлик мурожаатчининг ёзишича Шаҳрисабз шаҳридаги 1 сонли мактаб ўқувчиларига дарсликлар тўлиқ етмай қолибди.
Баъзи ўқувчилар олиб баъзилари ололмабди.
Яна қайси ҳудуддаги мактабларда дарслик етмаслиги муаммоси бўлса @artikov_bot га ёзинглар.

Хўш дарсликлар пуллик бўлганда ҳам шундай муаммо бўлармиди, ё дарсликлар текин бўлгани учун етказиб берилмаяптими?

@Otabek
5.9K viewsedited  07:41
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:13:34 -Бошинг нега ёрилди?
-Кеча мактабда бефаросатлар китоб ёғдиришди

@Otabek
5.8K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:49:15 Кеча кундузи хусусий телеканалдан дарсликлар ижараси тўғрисида интервью сўрашди. Йўқ дедим. Кечга бормай Президент масалани ҳал қипқўйдилар) Блогда ёзиб қўйган гапимни яна қайта камерага гапириб бергим келмайди. Яна вақт, салон. кийим алмаштириш, такси... Имиж муҳим-ку. (ТВ нега интервьюерга гонорар тўламайди? )

Энг муҳими, дарсликлар масаласи кечгача ҳал бўлди. ТВчилар бошқалардан олган интервьюсини нима қилди экан?

Ижтимоий тармоқлар ҳар қандай медиани ортда қолдиряпти, биронтаси улгурмаяпти. Улар хабар, таҳлил тайёрлаб чиқаргунча тармоқда масала ечилиб, мавзу ёпилиб, бошқаси трендга чиқиб кетяпти.

Анъанавий медиага жиддий синов келди.

@shahnozxon
4.7K views05:49
Ochish/sharhlash
2022-09-05 22:21:01
Худди Голливуднинг мафия киноларига ўхшайди...

"Зоминлик рейдерлар" ким?
Ўзбекистондаги "Мой" бизнеси кимга тегишли?
240 жилдлик жиноят иши эгалари ким?
Уюшган жиноий гуруҳга чора кўрилдими?
Абдураҳмон Ташановдан бу "ТЕМА" ҳақида эксклюзив интервью.


P.S. Ушбу можароларга адолатли ечим бўлиши ва қонун устуворлиги амалга ошишидан умидвормиз

https://t.me/humanuzofficial/32168

Батафсил

@Otabek
3.5K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:06:08
Хуллас дарсликлар ижараси жангги ашнақа бўлди

@Otabek
4.8K views14:06
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:37:02 Дарслик ижараси нокаут қилинди, ғалаба муборак.

Дарсликлар ижараси бепул бўлади, давлат раҳбари бу борада тегишли топшириқ берибдилар.

Ҳамма бир муаммога бирданига ёпишса бу давлат раҳбаригача аниқ етиб боради ва ечим бўлади.
Куч бирликда дегани бежизга эмас.


Энди танқид қилсамми қилмасами деяётганлар бемалол дарслик ҳақида гапираверинглар

Ҳая дарсликлар ижара пулини ҳимоя қилиб чиққан ақллилар масаласи нмўлади, ялаганингиз бекор кетди эссиз-эссиза ҳа майли яласа нетар ювса кетар деган гап бор, кир совунни кўпиклатиб томоқни яхшилаб ғарғара қилиб чайсанглар ўтиб кетса керак

@Otabek
4.5K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash