Get Mystery Box with random crypto!

'NotCoin' сабаб қамалаётган ёшлар юзасидан Ёшлар ишлари агентл | Отабек Артиков

"NotCoin" сабаб қамалаётган ёшлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари билан ўзаро маслаҳатлашдик.
Саъдуллаев ушбу масалада имкон даражасида ёрдам беришга ваъда бердилар.

Крипто активлар муомаласи тўғрисидaги қонунлар ислоҳ қилишга муҳтож, чунки ҳар қандай ҳаракат ҳуқуқбузарлик деб малакаланиши учун ушбу ҳаракат ижтимоий хавф туғдириши керак.

Ноткоинни эса хавф туғдирмаслиги борасида ер сайёрасидаги исталган одам билан баҳслашишга тайёрман.

Марҳамат исташса жонли эфирда дебат қиламиз.
Мен буни хавфли эмас балки иқтисодимиз учун фойдали эканини исботлаб бераман.

2-3 йил аввал крипто активларга пул тикиш, миллий валютанинг чет элга чиқиб кетишига сабаб бўлганлиги, крипто активларнинг транзакцияларини шаффоф кузатиш имкони бўлмаганлиги сабабли бу қонунлар ўша вақт учун мос бўлган.
Аммо айнан Ноткоин крипто активларини кузатиш имконияти шаффоф эканлигини ва умуман пул тикмасдан даромад олиш мумкинлиги ҳисобига ҳам бу қонунлар айнан унга нисбатан нотўғри қўлланилмоқда.
Ушбу масалада масъуллар ҳам жим қараб турмасдан оқилона ечим беришларига умид қиламиз.

Ишонамaнки Алишер Саъдуллаев ва жамоатчилик фаоллари кўмагида бу ишни эплаймиз.

Кимни ушбу соҳада саволи бўлса марҳамат, жавоб беришга тайёрман.

@Otabek