Get Mystery Box with random crypto!

Одил судга ишониб яшайликми ёки... Алоҳида моддалар ишламас э | Отабек Артиков

Одил судга ишониб яшайликми ёки...

Алоҳида моддалар ишламас экан унда уларни кодексдан чиқариб фақат 183ни қолдирайлик


Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалиб унда қарама-қарши ҳаракатланган автомашина ушланибди ва ҳайдовчига 15 сутка берилибди.

https://t.me/YHXX_UZ/19441

Видеода айтилишича ҳайдовчи

ҳужжатларсиз машина бошқарган

қарама-қарши ҳаракатланган

авария ҳолатини юзага келтирган

ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган

Суд эса унга 194-модда яъни ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва 183-модда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузганликда айблаб, 34-моддага асосан энг оғир жазони қўллаб 15 сутка берибди.

Шу ўринда савол туғилади...

Нега юқоридаги барча ҳуқуқбузарликлар учун кодексда алоҳида-алоҳида моддалар ва жазо чоралари бўлса-да, суд 183-моддани қўллади?

Агар одил судларимиз ростан ҳам тегишли моддалар қолиб 183 ни қўллаётган бўлса унда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидан, ҳужжатларсиз бошқариш (135), қарама-қарши ҳаракатланиш (128 прим 5) ва авария ҳолатини юзага келтириш (128 прим 5) учун белгиланган алоҳида моддаларни чиқариб ташлаб фақат 183ни қолдирсак ҳам бўлар экан.

Бекорга улар қоғозда қолиб бу ишлар майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш деб баҳоланиб 183-модда қўлланилаётган бўлса нима кераги бор уларни?

Кимдир тушунтириб бера оладими?

Бу ҳайдовчи тегишли моддалардан ташқари қайси жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузди? Балки видеода бизга кўринмай қолгандир

Шунда биз одил судга ишониб яшайликми ёки судда гаи акалар айтгани бўлади дебми?

П/С: Автоблогуз ҳайдовчиларнинг видеодаги каби ҳаракатларини оқламайди лекин, нима бўлганда ҳам судлар томонидан қонуний қарор қабул қилиниши тарафдори.

@avtobloguz