Get Mystery Box with random crypto!

— Асал қон томирлар ва ичаклар каби аъзолардаги тиқин ва кирла | O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

— Асал қон томирлар ва ичаклар каби аъзолардаги тиқин ва кирларни кеткизади, озуқалардаги намликни йўқотади.
— Қариялар ва балғам касали билан касалланган беморларга ҳамда мизожи совуқ ва намлик ошган кишиларга шифодир.
— Жигар ва кўкракни тозалайди, бавл йўлини яхшилайди, балғамдан келиб чиқадиган йўтални йўқотади. 
— Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кеткизади. Асал еб юрган кишининг ошқозонидаги зарарли гижжа ва лямбляларни туширади, ичаклардаги йўлларни тиқилиб қолишида очувчи вазифасини бажаради.

Ибн Можанинг “Сунан” асарида Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда: “Ким ҳар ойда уч кун нонуштага асалдан озгина истеъмол қилса, унга катта бало (касаллик) етмагай”, дейилган.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобати” китобидан.

@ortach_2020