Get Mystery Box with random crypto!

Инсон қадри улуғланган юртдир бу! Ўзбекистон Республикаси М | O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

Инсон қадри улуғланган юртдир бу!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида бугун Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Мирғозиева ва Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Раъно Жумановалар бошчилигида тумандаги 100 ёш билан юзлашган кекса онахонлар ҳамда эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари улашилди.

Жумладан, "Файзобод" маҳалласида истиқомад қилувчи 106 ёшли онахон Саида ая Казакбаева, "Кучлик" маҳалласидан 103 ёшли Ким Любовь Сергеевна, "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи Матлуба Бекова ҳамда Ғани Уляновлар мутасаддилар томонидан кўрсатилган бу каби эътибор, ғамхўрликдан кўнгиллари шод бўлди.

@ortach_2020