Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali — Оналар Канали
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.30K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама: @Salih_3448

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 22

2024-04-08 04:00:06
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллох яна бир тонгни кўришни насиб этибди, Алхамдулиллах...

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Синовларини осон қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ва синовларига сабр берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши инсонлар кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6JwP
12.9K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-07 14:01:23 Кетма Рамазон

Сен келдинг файзлар келди,
Тотли ўтар лахза он.
Диллар шодликга тўлди
Кетмай тургин Рамазон.

Ифторликлар бошланди,
Севинч кўзлар ёшланди,
Мискин, ночор ошланди,
Кетмай тургин Рамазон.

Сен келдинг иймон келди,
Ор келди виждон келди,
Диллар умидга тўлди,
Кетмай тургин Рамазон.

Сен кетсанг иймон кетар,
Ор кетар виждон кетар.
Туйдим баридан нетай,
Кетмай тургин Рамазон.

Сенинг ўрнинг бўлакча,
Жаннатларга йўлакча.
Дилдаги шул тилакчам,
Кетмай тургин Рамазон.

Отабек Юсуф зорман,
Ёлвораман ўзингга.
Ўйлаб шуни бедорман,
Кетмай тургин Рамазон.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.6K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-07 04:00:34
​​​​‌ Ассалому алайкум

Хайрли тонг азизлар!


Умримизнинг яна бир қайтарилмас кунингиз муборак ва хайрли бўлсин!
Омонат дунёда омон бўлинг! Аллохим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлик, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман. Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.5K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-06 19:30:42 Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
-Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.

Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...
Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.8K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-06 14:01:15 ҲАР БИР ОТА-ОНА ЎҚИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШЕЪР.

Энг гўзал қарғиш


Бир саҳройи аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирор куни йўқ экан.

Қозондаги таомин
Тепиб қочиб кетаркан,
Мешидаги сувини
Сепиб қочиб кетаркан.

Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир,
Ёядиган ипини:

Хой ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур,
Хой мешимни тешмагин,
Каъбага имом бўлгур!

Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр,
Ғариб йўлин тўсмагин,
Каъбага имом бўлгур!

Демас экан: Жувонмарг,
Хароми, Мараз, ўлгур,
Битта экан қарғиши:
Каъбага имом бўлгур!

Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.

Не-не шоху султонлар,
Орқасида туриб ғоз,
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.

Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли,
Олим хофизи Қуръон,
Абдурахмон Судайсий.

Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу,
Аллоҳнинг мўъжизаси.

Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар,
Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.3K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-05 14:01:10 ЖИГАРЛАРИМ

Гоҳо кўнглингиздан хабар олмасам,
Бемор ҳолингизни билмайин қолсам,
Сизни йўқлолмасам, ўздан ортмасам
Кечирингиз мени жон ЖИГАРЛАРИМ.

Танамга қон берган жондек томирим,
Сиз менинг фахримсиз, ғурурим, орим.
Меҳрибон Онамдан азиз ёдгорим,
Кечирингиз мени жон ЖИГАРЛАРИМ.

Тугунга узилган иссиқ нон солиб,
Ёнғоқми, майизми, асал, қанд олиб,
Кўргани бормасам йўл юриб, ҳориб
Кечирингиз мени жон ЖИГАРЛАРИМ.

Тинмай айланади фалак гардиши,
Тугамас ҳали у, ҳали бу иши,
Елкамни оғритди ҳаёт ташвиши
Кечирингиз мени жон ЖИГАРЛАРИМ.

Жилмайиб тураман сездирмай ғамим,
Онамиз дуоси етишмас-камим...
Доимо соғ бўлсин бузрук ПАДАРИМ,
Кечирингиз мени жон ЖИГАРЛАРИМ.

Баҳорим, ёзим-у, куз ва қишимга,
Сабр-ла тишимни қўйиб тишимга,
Ўрлашиб қолдимку ўз ташвишимга
Кечирингиз мени жон ЖИГАРЛАРИМ.

Тайлоқова Ирода

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.4K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-05 07:19:12 ​​​​ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН 27 ТАВСИЯ:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади


Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
37.4K views04:19
Ochish/sharhlash
2024-04-05 04:01:15
Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,

Тарк этмасин сира қалбларни иймон,

Бу кун савобларидан насиб айласин,

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ассалому алайкум!.

Рамазон ойининг сўнгги жумаси муборак бўлсин.


Аллохим барчамизни тутган рўзаларимизни қабул айласин. Кейинги шу вақтларга хам хаммамиз соғ омонликда етиб келиш насиб қилсин. Амин!.

Жума тонгги муборак бўлсин азизлар!.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
25.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-04 19:30:57 Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Иқбол Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-03 14:00:27 БИЗДАН КЕТИБ БОРАР ОЙЛАР СУЛТОНИ

Жаннат нурларига кўнгилни боғлаб,
Разолат, адоват кўксини доғлаб.
Нафсин енганларни савобга чоғлаб,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Беҳуда келмагай бошга ғам-алам,
Жавобин сўрайди хасдек увол ҳам.
Миллатни, элатни этиб жамул жам,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Эшитиб куни тун дил оҳимизни,
Кўнгилга ёр этиб Оллоҳимизни.
Орқалаб зил-замбил  гуноҳимизни,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Бир умр чўзилсин бир ойлик одат,
Мезбонга айлансин сабр қаноат.
Аҳли мўминларга тилаб саодат,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Ким етди бу кунга етолмади ким,
Айрилиқ юракни йиғлатар сим-сим.
Дийдор умидини ваъда қилиб жим,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

НИЛУФАР ТОҲИР

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.8K views11:00
Ochish/sharhlash