Get Mystery Box with random crypto!

Odiljon Tojiyev

Telegram kanalining logotibi odiljon_tojiyev — Odiljon Tojiyev O
Telegram kanalining logotibi odiljon_tojiyev — Odiljon Tojiyev
Kanal manzili: @odiljon_tojiyev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.67K
Kanalning ta’rifi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг расмий канали
https://taplink.cc/odiljon.tojiyev

Ratings & Reviews

5.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

3

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-03 15:19:25 #Менинг_Конституциям #Муҳокама_якуни

Бугун Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда умумхалқ муҳокамаси якунлари ҳамда галдаги режалар кўриб чиқилди.

Умумхалқ муҳокамаси қандай ўтгани ҳақида тўхталмоқчи эмасман. Буни ўзингиз кўрдингиз ва гувоҳи бўлдингиз. Қисқа қилиб айтиш мумкин бўлса, Ўзбекистон тарихида илк марта Конституциявий ислоҳотлар ниҳоятда очиқлик ва шаффофлик шароитида, кенг қамровда ўтказилди, дейишга тўла ҳақлимиз. Беистисно равишда барча жабҳада халқнинг фикри инобатга олинди, эшитилди.

Мажлисда таъкидланганидек, махсус комиссия фаолиятининг энг масъулиятли даври бошланмоқда. Яъни муҳокамада келиб тушган ўринли таклиф ва фикрларни, конституциявий норма сифатида, Бош қомусимизда тўла-тўкис, бенуқсон акс эттириш. Жамоа шу йўналишда туну кун, бор масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ишламоқда.

Шу ўринда комиссия фаолияти билан кенгроқ таништириш мақсадида, умумхалқ муҳокамаси жараёнининг айрим қизиқарли деталлари ҳақида тўхталамиз.

Иш жараёнида шундай таклифлар бўлдики, фуқаро фикрини юридик жиҳатдан таъриф, таҳрир қилиб беролмаяпти, аммо ғоя, фикр жудаям ўринли, асосийси, долзарб мавзу кўтарилган. Шундай вазиятда масъул қўмиталарнинг ўзи томонидан тегишли таклиф матнлари тайёрланди. Масалан, “инсоннинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши” борасида берилган таклифга асосан “Меҳнатга оид ҳуқуқлар давлат ҳимоясидадир. Давлат органлари меҳнатга оид ҳуқуқлар бузилишига йўл қўймаслик чораларини кўради” деган таклиф матни ишлаб чиқилди.

Худди шунингдек, “Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳақида берилган таклифдан келиб чиқиб “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқларга эга” деган таклиф тайёрланди.

Савол-жавобларга бой бўлган мажлисда фуқароларимиз томонидан давлат органлари фаолиятининг очиқ бўлиши ва уларга коррупцияга қарши курашиш мажбуриятини юклаш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳаллий Кенгашларга ҳам ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш ваколатини бериш каби билдирилган айрим таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштиришда эътибор қаратиладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

@odiljon_tojiyev
16.4K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-07-28 20:35:04
Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига борди.

Ташриф доирасида мазкур мамлакатнинг Шўро Кенгаши (Парламенти) раиси, Подшоҳлик Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Араб Давлатлари Ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг ўринбосари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ҳамда Жидда шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда юртимиздаги кенг қамровли ўзгаришларнинг муҳим босқичи бўлган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шу билан биргаликда ушбу жараёнларда фуқароларимизнинг фаол иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Саудиялик ҳамкасбларимиз ҳамда ватандошларимиз томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо берилиши билан биргаликда ушбу жараёнларнинг яқин истиқболда нафақат мамлакатимиз аҳолиси фаровонлиги, балки минтақа билан ҳамкорлик алоқалари равнақига хизмат қилишини таъкидлашди.

@odiljon_tojiyev
10.7K views17:35
Ochish/sharhlash
2022-07-23 18:58:32 #МенингКонституциям #Мақола

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида Конституциявий комиссия фаолияти, умумхалқ муҳокамасининг бориши юзасидан мақоламиз эълон қилинди.

Мақолада умумхалқ муҳокамаси муддати узайтирилишининг асосий сабаблари изоҳланган. Бу борада фикримга қўшилмасангиз, баҳслашишга тайёрман.

Таъкидлаш жоизки, умумхалқ муҳокамаси жараёнида ҳудудларда давлат органлари, маҳаллалар, корхона ва муассасаларда жами 1 миллион 81 минг нафар фуқаро иштирокида ўтказилган 18 мингдан зиёд учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказилди.

Мақолани тўлиқ ўқиш

For more detailed in English

Подробнее на русском языке

@odiljon_tojiyev
45.0K viewsedited  15:58
Ochish/sharhlash
2022-07-21 07:35:33
“Ҳар бир шахс ишсизликда, ногиронликда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалигини белгилаб қўйиш лозим…”

Гулнора Маҳкамова

@odiljon_tojiyev
44.0K viewsedited  04:35
Ochish/sharhlash
2022-07-15 16:13:47 Хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси томонидан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди.

Мажлисда қайд этилганидек, халқимиз қонун лойиҳасидаги нормалар бўйича таклифларни йўллашда, фаолликни намоён этишда давом этмоқда ва бу таклифларни ўрганиш, таҳлил қилиш, тегишли хулосани шакллантириш муҳокама муддатини узайтириш заруратини юзага келтирди.

Ўрни келганда айтиш керак, 20 кунлик умумхалқ муҳокамаси даврида 84 552 та таклиф келиб тушди.

Энг кўп таклифлар Конституциянинг “Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши” йўналиши бўйича 39 014 та;

Кейинги ўринда “Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши” йўналиши бўйича 24 427 та;

“Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби” йўналиши (2 767 та) ва “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” йўналишидаги ( 2 641) бир қатор нормалар бўйича жами 6 мингга яқин таклифлар келиб тушди.

Қолган таклифлар ҳам “Умумий принциплар”, “Жамият ва шахс” ва “Муқаддима” даги нормаларга тегишли.

Таклифлар фуқаролар ва жамоатчилик томонидан қуйидаги воситалар орқали тақдим этилган:

“Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси орқали – 18 650 та;
1341 колл-маркази орқали – 64 563 та;
фуқароларнинг бевосита қабули орқали – 1 090 та;
жамоавий таклифлар – 249 та.
Таклифларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, 48 270 тасининг ташаббускори эркаклар, 31 267 таси эса аёллардир (5 015 таси аноним).


Яна бир гап. Барча таклифларни такомиллаштирилаётган Конституцияда акс эттиришнинг имкони йўқ. Аммо Бош қомусдан ўрин олмаган айрим таклифлар бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топиши мумкин.

Ҳалқимизни умумхалқ муҳокамасида янада фаол бўлиш, ўзининг фуқаролик позициясини намойишга чорлаб қоламиз!

@odiljon_tojiyev
21.2K views13:13
Ochish/sharhlash