Get Mystery Box with random crypto!

Хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси томонидан Конституция | Odiljon Tojiyev

Хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси томонидан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди.

Мажлисда қайд этилганидек, халқимиз қонун лойиҳасидаги нормалар бўйича таклифларни йўллашда, фаолликни намоён этишда давом этмоқда ва бу таклифларни ўрганиш, таҳлил қилиш, тегишли хулосани шакллантириш муҳокама муддатини узайтириш заруратини юзага келтирди.

Ўрни келганда айтиш керак, 20 кунлик умумхалқ муҳокамаси даврида 84 552 та таклиф келиб тушди.

Энг кўп таклифлар Конституциянинг “Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши” йўналиши бўйича 39 014 та;

Кейинги ўринда “Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши” йўналиши бўйича 24 427 та;

“Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби” йўналиши (2 767 та) ва “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” йўналишидаги ( 2 641) бир қатор нормалар бўйича жами 6 мингга яқин таклифлар келиб тушди.

Қолган таклифлар ҳам “Умумий принциплар”, “Жамият ва шахс” ва “Муқаддима” даги нормаларга тегишли.

Таклифлар фуқаролар ва жамоатчилик томонидан қуйидаги воситалар орқали тақдим этилган:

“Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси орқали – 18 650 та;
1341 колл-маркази орқали – 64 563 та;
фуқароларнинг бевосита қабули орқали – 1 090 та;
жамоавий таклифлар – 249 та.
Таклифларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, 48 270 тасининг ташаббускори эркаклар, 31 267 таси эса аёллардир (5 015 таси аноним).


Яна бир гап. Барча таклифларни такомиллаштирилаётган Конституцияда акс эттиришнинг имкони йўқ. Аммо Бош қомусдан ўрин олмаган айрим таклифлар бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топиши мумкин.

Ҳалқимизни умумхалқ муҳокамасида янада фаол бўлиш, ўзининг фуқаролик позициясини намойишга чорлаб қоламиз!

@odiljon_tojiyev