Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг р | Odiljon Tojiyev

Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига борди.

Ташриф доирасида мазкур мамлакатнинг Шўро Кенгаши (Парламенти) раиси, Подшоҳлик Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Араб Давлатлари Ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг ўринбосари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ҳамда Жидда шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда юртимиздаги кенг қамровли ўзгаришларнинг муҳим босқичи бўлган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шу билан биргаликда ушбу жараёнларда фуқароларимизнинг фаол иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Саудиялик ҳамкасбларимиз ҳамда ватандошларимиз томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо берилиши билан биргаликда ушбу жараёнларнинг яқин истиқболда нафақат мамлакатимиз аҳолиси фаровонлиги, балки минтақа билан ҳамкорлик алоқалари равнақига хизмат қилишини таъкидлашди.

@odiljon_tojiyev