Get Mystery Box with random crypto!

НУРАФШОН ЗИЁСИ

Telegram kanalining logotibi nurafshanziyo — НУРАФШОН ЗИЁСИ
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Сотилади
Kanal manzili: @nurafshanziyo
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 187.41K
Kanalning ta’rifi

Nurafshon shahar yangiliklari aniq, sektorlar faoliyati tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Табрик ва эълонлар учун 👉 @NurafshonZiyo2024

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 713

2021-02-15 20:47:23
#саховат_ва_кўмак

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Феруза Бабашева ташаббуси билан саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги 19 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга беғараз моддий ёрдамлар тарқатилди.

@nurafshanziyo
10.6K views17:47
Ochish/sharhlash
2021-02-15 20:33:56 ​​Биз аслида ҳар доим севгини кутамиз ...
Кимдир сизни СЕВАМАН
”Сен менга кераксан “ дейишларини кутиб бу сўзларни эшитиш учун ҳамма нарсага таёрсиз ....

Базида эса бутун дунё севишини айтса ҳам, бутун дунё гўзаллигингизни гапирса ҳам сиз қалбингиз тубидан фақат биттасидан кутасиз ....
Базида шу сўзларни эшитиш учун соатлаб уринасиз, совғалар таёрлайсиз, борингизни беришга таёрсиз орзиқиб кутасиз ...

ЛЕКИН ...
Бир дақиқа тин олиб ортингизга қаранг, шунча уринишлар шу сўзларни эшитиш учунми? Кимгадир кераклигингизни ҳис қилиш учун сиз ўзингизга керак бўлишингиз керак!!!
Ўзингизни севинг асранг !

@nurafshanziyo
10.7K views17:33
Ochish/sharhlash
2021-02-15 20:31:57
15-fevral – Xalqaro bolalar saratoniga qarshi kurashish kuni

@nurafshanziyo
10.7K views17:31
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:45:19
Вилоят ҳокими янги қурилиш лойиҳалари билан танишди

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов «Тошкент йўли» кўчасининг Нурафшон шаҳридаги қисмида қурилиши режалаштирилаётган иншоотлар лойиҳалари билан танишди.

Вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида «Ақлли шаҳар» концепцияси асосида янги шаҳар барпо этилаяпти.

Қурилиш ишлари ва янги шаҳар лойиҳаси билан танишиш давомида вилоят ҳокими зарур топшириқларни бериб ўтди.

Каналга уланиш:
https://t.me/Nurafshonpressa
1.6K views16:45
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:40:42
2021-yilda Toshkent viloyati yoshlari uchun 100 milliard kredit mablag‘lari ajratildi.

Kanalga ulanish: https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Kirillda o‘qish | Facebook |Instagram
1.5K views16:40
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:01:31 #Эслатма

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ДАРСДАН КЕЙИНГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТИ УЧУН СИНФ РАҲБАРИ ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ

Илгари ўқувчиларнинг дарсдан кейинги хатти-ҳаракатлари учун ҳам синф раҳбарлари жавобгарликка тортилган. Кўп ҳолларда айниқса дарсдан кейин ёки таътил пайтида ўқувчилар орасида кўнгилсиз ҳодиса рўй берса синф раҳбари айбдор қилинар эди.

Бундай вазиятларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбари прокуратура органларига чақиртирилиб, сўроқ қилинар, сўнг тақдимнома киритилиб, жуда кўп ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ишдан олиниб, синф раҳбарига эса ҳайфсан эълон қилинар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар қўлланилмас эди.

2020 йил 30 июлда Халқ таълими вазирлигининг 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом кучга кирди.

Ушбу низомда таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги пайтдаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар ҳисобланиши, бундай ҳолатларда эса синф раҳбарлари ва директор ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаслиги алоҳида банд сифатида кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз:
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 245 минг сўмдан 1 млн 226 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

@nurafshanziyo
10.5K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-02-15 18:59:21 #Сўраган_эдингиз

ЎҚУВЧИЛАРДАН МОБИЛ ТЕЛЕФОННИ ОЛИБ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?

#Савол:
Ўқувчи мактабга телефон олиб келса ўқитувчи телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эгами?

#Жавоб:
Ўқувчиларнинг таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланишига йўл қўйилмайди. Дарс вақтида мобил телефон ёрдамида сўзлашиш, қисқа ҳабарлар алмашиш, ўйин ўйнаш, интернет сайтларига кириш, мусиқа тинглаш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Ўқувчининг мобил телефонини олиб қўйиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими ўқувчилардан телефонни олиб қўйиш, ушбу ҳолат тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш, ушбу Низом талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш бериш ҳуқуқига эга.

Мактабда мобил телефондан фойдаланиш талабларини бузган ўқувчи икки мартагача директор, директор ўринбосарлари ва педагоглар томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилади. Талаблар учинчи марта ёки иккинчи марта ўта қўпол тарзда бузилган ҳолатда педагоглар ташаббуси билан 2 нафар педагог (бири синф раҳбари бўлиши мақсадга мувофиқ) ва 2 нафар ўқувчи гувоҳлигида мобил телефон ўқувчидан олиб қўйилади, ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқинлари иштирокида муҳокама қилиниб, чора кўрилгандан сўнг қайтариб берилади.

Шунингдек қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш, мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

суратга олиш ва видео тасвирга тушириш, телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Қандай ҳолларда ўқувчиларга мобил телефон ишлатишга рухсат берилади?

Ўқувчилар мактабга киришдан олдин, катта танаффус ва танаффусларда ота-оналари, васийлари ёки яқинлари билан таълим муассасасига етиб келганлиги, ўзининг хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида, охирги дарсдан кейин (ёки маълум сабабларга кўра аввалроқ) таълим муассасасидан кетаётганлиги тўғрисида хабар бериш учунгина мобил телефондан фойдаланиши мумкин.

@nurafshanziyo
10.5K views15:59
Ochish/sharhlash
2021-02-15 18:38:54
#Бобур_таваллудининг_538_йиллиги

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида “Боқий маънавий меърос” мавзусида адабий-бадиий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳуммад Бобурларнинг ижоди, шеърияти, юксак ахлоқий фазилатлар тарғиб этилган достонлари ва насрий асарлари милионлаб мухлисларни ўзига ром этиб, бу ижодкорлар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланганлигини алоҳида таъкидлади. Тадбирда Навоий ва Бобурнинг шоир шахси ва ижоди билан боғлиқ маълумотлар берилди.

Батафсил "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида

@nurafshanziyo
4.9K views15:38
Ochish/sharhlash
2021-02-15 17:59:56
#Табрик

Асал қизимиз БЎРИБОЕВА ЮЛДУЗ ИБРОҲИМ ҚИЗИ!

Таваллуд айёминг муборак бўлсин.
Умринг узоқ бўлсин.
Бахтинг бутун бўлиб, хамиша юзинг ёруғ бўлсин.
Юзингдан кулгу лабингдан табассум аримасин.

Хурмат билан оила аъзоларинг.

@nurafshanziyo
5.8K views14:59
Ochish/sharhlash