Get Mystery Box with random crypto!

#Назорат Давлатимиз раҳбарининг ташқи миграцияда юрган фуқаро | НУРАФШОН ЗИЁСИ

#Назорат

Давлатимиз раҳбарининг ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда ташқи миграциядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича топшириқлар ижросини самарали бажариш мақсадида Нурафшон шаҳрида штаб ташкил қилиниб, худуддаги миграцияда юрган ва қайтган фуқаролар билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори ўринбосари А.Олимов бошчилигида 22 та мфй раислари ва масъул ишчи гуруҳига Президентнинг "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш ва Меҳнат миграцияга чиқиш истагида бўлган ва хориждан қайтган фуқароларга Фармонда келтирилган имтиёз ва кафолатлар ҳақида маълумот берилиши такидланилди.
Шунингдек, иш жараёнида сусткашликка йўл қўйётган ходимлар огоҳлантирилди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw