Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз ЎҚУВЧИЛАРДАН МОБИЛ ТЕЛЕФОННИ ОЛИБ ҚЎЙИШ МУМК | НУРАФШОН ЗИЁСИ

#Сўраган_эдингиз

ЎҚУВЧИЛАРДАН МОБИЛ ТЕЛЕФОННИ ОЛИБ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?

#Савол:
Ўқувчи мактабга телефон олиб келса ўқитувчи телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эгами?

#Жавоб:
Ўқувчиларнинг таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланишига йўл қўйилмайди. Дарс вақтида мобил телефон ёрдамида сўзлашиш, қисқа ҳабарлар алмашиш, ўйин ўйнаш, интернет сайтларига кириш, мусиқа тинглаш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Ўқувчининг мобил телефонини олиб қўйиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими ўқувчилардан телефонни олиб қўйиш, ушбу ҳолат тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш, ушбу Низом талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш бериш ҳуқуқига эга.

Мактабда мобил телефондан фойдаланиш талабларини бузган ўқувчи икки мартагача директор, директор ўринбосарлари ва педагоглар томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилади. Талаблар учинчи марта ёки иккинчи марта ўта қўпол тарзда бузилган ҳолатда педагоглар ташаббуси билан 2 нафар педагог (бири синф раҳбари бўлиши мақсадга мувофиқ) ва 2 нафар ўқувчи гувоҳлигида мобил телефон ўқувчидан олиб қўйилади, ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқинлари иштирокида муҳокама қилиниб, чора кўрилгандан сўнг қайтариб берилади.

Шунингдек қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш, мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

суратга олиш ва видео тасвирга тушириш, телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Қандай ҳолларда ўқувчиларга мобил телефон ишлатишга рухсат берилади?

Ўқувчилар мактабга киришдан олдин, катта танаффус ва танаффусларда ота-оналари, васийлари ёки яқинлари билан таълим муассасасига етиб келганлиги, ўзининг хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида, охирги дарсдан кейин (ёки маълум сабабларга кўра аввалроқ) таълим муассасасидан кетаётганлиги тўғрисида хабар бериш учунгина мобил телефондан фойдаланиши мумкин.

@nurafshanziyo