Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатма ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ДАРСДАН КЕЙИНГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТИ УЧУН С | НУРАФШОН ЗИЁСИ

#Эслатма

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ДАРСДАН КЕЙИНГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТИ УЧУН СИНФ РАҲБАРИ ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ

Илгари ўқувчиларнинг дарсдан кейинги хатти-ҳаракатлари учун ҳам синф раҳбарлари жавобгарликка тортилган. Кўп ҳолларда айниқса дарсдан кейин ёки таътил пайтида ўқувчилар орасида кўнгилсиз ҳодиса рўй берса синф раҳбари айбдор қилинар эди.

Бундай вазиятларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбари прокуратура органларига чақиртирилиб, сўроқ қилинар, сўнг тақдимнома киритилиб, жуда кўп ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ишдан олиниб, синф раҳбарига эса ҳайфсан эълон қилинар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар қўлланилмас эди.

2020 йил 30 июлда Халқ таълими вазирлигининг 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом кучга кирди.

Ушбу низомда таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги пайтдаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар ҳисобланиши, бундай ҳолатларда эса синф раҳбарлари ва директор ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаслиги алоҳида банд сифатида кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз:
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 245 минг сўмдан 1 млн 226 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

@nurafshanziyo