Get Mystery Box with random crypto!

ҒАЗАБНИНГ ЗАРАРЛАРИ: 1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм - Аллоҳ таолон | 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

ҒАЗАБНИНГ ЗАРАРЛАРИ:

1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм - Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.
2. Ғазаб шайтонур-рожиймни рози қилади.
3. Ғазаб одамлар орасини бузади.
4. Ғазабдан ҳасад ва фисқу фасод чиқади.
5. Ғазаб ақл ва диндаги нуқсоннинг аломатидир.
6. Ғазаб ортидан узр айтиш ва надомат келади.
7. Ғазаб кўзни кўр, қулоқни кар қилади.
8. Ғазаб ўз эгасига одамлар нафратини келтириб чиқаради.
Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради", дедилар".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг
!!!