Get Mystery Box with random crypto!

Ноила Усманова | «SILUET» академияси

Telegram kanalining logotibi noilausmanova_onlinesew — Ноила Усманова | «SILUET» академияси Н
Telegram kanalining logotibi noilausmanova_onlinesew — Ноила Усманова | «SILUET» академияси
Kanal manzili: @noilausmanova_onlinesew
Toifalar: Marketing
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.82K

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-19 12:53:17 Ютуб каналимизда янги видео
2.6K viewsedited  09:53
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:52:53

2.6K views09:52
Ochish/sharhlash
2023-04-16 12:26:59 ​​«Универсал база кўйлак» мини курсини сотувга чиқарайми?
416 views09:26
Ochish/sharhlash
2023-04-16 11:14:32 ​​«Бичувчими ёки тикувчими: қайси катта?»

Бу савол кўпчиликни қийнаб келади. Яъни ким устунроқ, бичувчими ёки тикувчими. Келинг, шу масалага ўз фикримни билдирсам.

Бу касб эгаларини иккаласи хам либос ишлаб чиқаришади. Бироқ, ораларида фарқ бор.

Бичувчи — индивидуал заказга либос тикадиган одам. У юқори махоратга эга бўлиб, турли хил мато ва йўналишларда ишлай олади. Бундан ташқари бичувчи эгаларига қолипдай тушадиган ноёб моделларни ярата олади.

Тикувчи эса либосни ялпи ишлааб чиқариш билан шуғулланади. У хам яхши махоратга эга бўлиши керак албатта. Лекин унинг иши кўплаб одамларга бир хил моделларни ишлаб чиқишда иборат.

Хўп, ундай бўлса ким кучлироқ, ким катта ?

Жавоб сизни ёндашувизга боғлиқ. Индивидуал ишлашни истасангиз, сизга бичувчилик йўналиши мос. Ижод, янгилик, эътироф дегандай. Ўзлигингизни ифодалаш ва хоказо.

Гарчи сиз бир хил моделларни ишлаб чиқариш дейдиган бўлсангиз, бу тикувчилик йўналиши.

Бу ерда бир нарсани таъкидлайман. Тикувчилик йўналишида хам бичувчи махоратисиз узоққа бориб бўлмайди.

Ким кучлироқ деган саволга жавоб сизни истакларингизга боғлиқ.

Лекин мухим бир гап: бичувчи — юқори малакага эга бўлган мутахассис. Ва унинг иши тикувчини ишига қараганда бир неча баробар қимматроқ бўлиши табиий.

Табиийки, санъат асарлари бичувчи муаллифлигида яратилади!

Бичувчи ошни пиширса, уни чиройли сервировка қилиб сузиб бериш тикувчининг махорати!

Бу постим билан бичувчи ва тикувчиларни орасида келишмовчилик келтириб чиқаришни кўзлаганим йўқ. Хар бир касб жуда мухим.

Сизга фарқини қўлдан келганча ёритиб, танловингизга кўмаклашмоқчи бўлдим.

Энди энг мухими: иккала касбда хам муваффақиятгаа етиш учун энг мухим нарса бу МАХОРАТ! Махорат эса доимий суъратда ўстириб бориладигаан нарса.

Қаердадир ўқигансиз, малакангиз бор. Лекин камчиликларингизни хам биласиз. Ўсишни истайсиз. Нима қилишни билмай турибсиз.

Юзлаб хамкасбларимизни онлайн ўқитдик. Юзлаб натижалар бор. Бу ишда анча махоратга эгамиз.

Қаерга борай экан деган савол қийнаётган бўлса, курсимизга мархамат. Бичувчиликни зўр ўргата оламиз. Яқинда 5 поток. Қолиб кетмаслик учун рўйхатдан ўтиб қўйинг. Хавола пастда.

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

Комментларни кутаман...
472 views08:14
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:33:03 Хаммага салом хурматли обуначилар!

Пастдаги видеони кўринг
511 views11:33
Ochish/sharhlash
2023-04-07 10:12:27 ​​Касб танлаш, қайсидир касбда ишлаб бориш...

Эртами кечми хар бир инсон қилаётган иши, танлаган йўли тўғрими ёки йўқми деган саволни беради ўзига.

Танланган йўл, касб меникими, имкониятларим ва хохишларимга тўғри келадими? Буни бир нечта нарсаларни кўриб аниқлаб олиш мумкин.

Авваламбор танлаган йўлиз бу ишни ўзидан, касбдан каттароқ нарса. Бу нарса хаётингизни мазмунга тўлдиради, қалбингизга хотиржамлик ва завқ хиссини беради. Шунинг учун хохиш ва имкониятларга қараш мухим.

Тикувчилик сизникими? Буни қандай аниқлаймиз? Кучли томонларизи аниқланг. Ижодкорлик борми, қундлимисиз, изланишдан чарчамайсизми? Ишларни охиригача етказасизми?

Атрофингизга нима қиймат бермоқчисиз? Яхши тикувчи одамлаарга хурсандчилик, ўзига бўлган ишонч хисларини тақдим этади. Бошқалар хаётини яхшилай олади.

Булардан ташқари эса ташқи омилларга хам қаранг. Қанчалик бу касбга талаб катта. Келажаги қандай? Оилавий холат, молия жихати хам ахамиятга эга.

Юқоридагиларни хисобга олиб қисқа қилиб айтадиган бўлсам, тикувчилик касби айнан ўзбек аёли учун жуда хам зўр. Талаб катта, имконият кўп, оиладаги муносабатларга хам мос.

Битта нарса тўсади — одамлар ишончини қозонадиган, хохлаган даромадни берадиган махоратга йўқлиги. Борми шундай шубха?

Бу сизни харакатдан тўсмасин. Айтилган нарсаларга танловингиз жавоб берса, махоратга эга бўлиш мумкин.

Бу ерда хохиш жуда катта кучга эга. Хақиқатдан хам тикувчиликка мехрингиз бўлиб, қалб касбим деган хис бўлса, воз кечманг. Изланинг.

Доим айтаман. Сабабини қилишдан чарчаманг, вариантларни синаб боринг. Хаммани ўз вақти соати бор. Буни ўқувчиларимиз хам ўз ютуқлари билан амалий тасдиқлаб келишяпди.

Курсимизни битириб, ателье, шоурум, брендларини ташкил қилишди. Хизматлари нархи ошди. Машхур дизайнерлар билан ишлашяпди. Чет элларда шогирдларимиз тиккан ишларини машхур брендлар қаторида сотишяпди.

Хаммаси олдинда. Сизда савол туғилди, махоратни қандай ошираман деб, тўғрими?

Ўқувчиларимиз босиб ўтган йўлни танланг. Улар ўқиб чиқишган курсимизда қатнашинг, махоратингизни оширинг.

Яқинда 5 чи потокни бошлаймиз. Қолиб кетмаслик учун рўйхатдан ўтинг. Натижага лифтда чиқинг. Рўйхатдан ўтиб қўйинг. Хавола пастдаги тугмада.

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5
534 views07:12
Ochish/sharhlash
2023-04-04 15:49:14 ​​Чарчадим, ўхшамаяпди, нима қилай?

Хар бир тикувчи профессионал хаётида мана шундай «чарчоқ тўпланиши» поғонасидан ўтган бўлса керак.

Нима қилсам хам ўхшамаяпди. Ютубда тинмай видеоларни кўраман, кетма кетликда бажараман, лекин ўзим хохлагандай, бошқаларникидай чиқмаяпти.

Журналлардан тайёр андозалар бўйича ишлаяпман, хаммасини айтилгандай қиляпман, холатга қараб қўшимчалар беряпман ёки олиб ташлаяпман. Нимага тиккан нарсам қолипдай ўтирмаяпди?

Сразу матода бичаман / 4 га бўлиб чиқараман. Шундай ишлаб келар эдим. Камчиликлари бор, лекин чидаса бўлар эди. Ностандарт фигура келдию, хаммаси пачоқ бўлди. Қиммат матога тушдим.

Хаммада шундай холатлар бўлган десам, адашмайман, тўғрими?

Ечими борми буни, бундай тупикдан чиқиш йўли қаерда?

Албатта бор. Хаммани кўзини олдида турибди. Уни эгаллашга фақат яхши устоз, вақт ажратиш ва кунд қилиб харакат қилиш керак.

Бу ечимини номи «Асос андоза қуриш ва моделлатириш».

Ўзимиз ишимизда шундай ишлаймиз. 80% ишимизни онлайн, без примерка тикамиз. Йиллар давомида шу.

«Асос андоза қуриш ва моделлаштиришни» фойдалари жуда кўп. Пул топиш, даромад жихатидан берадиган аниқ фойдасини 3 тасини ёзаман. Улар:

1. Асос андозани қуриб, хар қандай фигурага индивидуал, айнан унга мос келадиган ва қолипдай тушадиган либослар тикасиз. Бу жуда хам талаб кучли бўлган махорат, табиийки, пул келтиради.

2. Асос андоза қуриш ва моделлаштириш турли хил фасондаги ва хар хил либосларни тикиб, ассортиментни ошириш. Кенгроқ бозорни қамрайсиз. Кўйлак, кечки либос, тренч ва пальто учун мижозлар сизни излаб келадиган бўлади.

3. Ноёб моделлар, муаллифлик фасонларни тикиш, уларни юқори сифат даражасида бажариш. Бу сизни бошқалардан тез равишда ажратиб қўяди.

Ўз ишлари билан ажралиб туришни бошлаган шогирдларимиз 2 - 3 баробарга хизматларини оширишяпди.

Фақат 3 тасини ёздим. Яна 100 лаб фойдалари бор. Давом эттираман таништиришда, насиб.

Нимага бу гапларни ёзяпман?

Сўнгги кунларда менга пул, тикувчилик хақида ёзганлар кўп бўлди.

Ишонинг, дунёда имкониятлар чекланмаган. Кўра олиб фойдаланиш ўзингиздан.

Асос андоза ва моделлаштиришни муваффақиятли ўргатяпмиз. Онлайн курсимизда. Хабарингиз бўлса керак.

Қатнашиш нияти пайдо бўлган бўлса, аввалдан рўйхатдан ўтиб қўйинг. Буни учун пастда тугма бор, ўшани босинг. Расмни пастида.
542 viewsedited  12:49
Ochish/sharhlash
2023-04-03 15:49:24 Хаммага салом!

Пастдаги хавола бўйича ўтинг ва проймадаги хатоликлар нимадан келиб чиқишини ўрганиб олинг.











655 views12:49
Ochish/sharhlash
2023-03-31 11:29:18 Устозимиз Зулфия Жамолхоновнадан юбка андозаси размерини ўзгартириш бўйича фойдали видеони кўринг

Комментларингиз, фикрларингиз, ларни аяманг, Азизларим











1.1K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-03-31 08:14:47 ​​Қандай тикув машинкасини танлаш керак?

Эҳ, бу тикув машинкалари, ҳозирги вақтда қайси яхши, қайси зўр эканини ажратиш қийин. Олдин ҳар бир оилада «Чайка» ёки оддий қўл машинка бўлар эди ва муаммо йўқ эди!

Қайсидир тикув машинкасини мана бу модели зўр деб тавсия бера олмайман, чунки бу хақиқатга тўғри келмайди. Лекин, амалиётимдан келиб чиқиб, тикув машинкаларнинг функциялари ҳақида маслахат беришга харакат қиламан.

Худога шукр – мен тикишсиз ҳаёт йўқлигини ва унга нима керагу нима керак эмаслигини аниқладим. Тикувчига энг керакли нарса бу тикув машинаси ҳисобланади. Қандай тикув машинасини оламан???

Шундай деб ўйланиб ўтирган опа - сингилларга, тикув машинаси олаётган вақтда энг асосий нималарга эътибор бериш кераклигини айтиб ўтаман:

1) Машинканинг нечта тикув операцияларини бажариши.

2) Челнок – осон кириб-чиқишини, мокига ипни қай ҳолатда ўралиши ва агар мокида ип чайналса кўриш ёки ип алмаштириш осон бўлиши.

3) Лапка – лапканинг энг асосий, яьни барча турдаги чокларни тикадиган, петля очадиган, замок тикадиган.

4) Юқоридагини давоми сифатида – автомат равишда ўзи петля очадиган, пальто ва пиджакларга ажратилган петля шаклли ҳам мавжуд бўлса, унда супер!

5) Реверс – чокни тескари тикувини таьминлайди.

6) Игна ҳолатини созлаш ёки алмаштириш.

7) Лапка автоматик алмашиши. Ўта қулай функция.

8) Лапкани қўшимча тарзда кўтариш мосламаси. Агар у йўқ булса қалин матолар, яъни джинси, пальтолар тикаётганизда лапкани қўлда кўтариб харакатлантириш мумкин.

Навбатдаги деталлар кичик, аммо мухим.

— юқоридаги игнага келаётган ипни тортилиш регулировкаси

— қўшимча ип учун стойка

— педаль тезлигини ўзгартириш

— ёруғлик лампочкаси

— шпулькалар турадиган жой

— ипни кесиш учун пичоқ

— мокига ип ўраш техникаси

— зиг-заг ва яна бошқа чоклар

Ҳозир ҳамма бир чокли машинкаларга эътиборини қаратган. Лекин уларда ҳам шу функциялар бор. Фақат улар тўғри чок билан кифояланади, уни тўлдириш учун эса оверлок, закрутка ва бошқа машинкалар керак бўлади.

Ҳуллас… Тикувчига ҳаамма нарса керак. Албатта аста - секинлик билан.

Агар тикув машинага тегишли қандайдир функцияларни эсимдан чиқарган бўлсам, сиз тўлдиринг. ФИКРЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ!!!
1.1K views05:14
Ochish/sharhlash