Get Mystery Box with random crypto!

​​«Бичувчими ёки тикувчими: қайси катта?» ⠀ Бу савол кўпчиликн | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

​​«Бичувчими ёки тикувчими: қайси катта?»

Бу савол кўпчиликни қийнаб келади. Яъни ким устунроқ, бичувчими ёки тикувчими. Келинг, шу масалага ўз фикримни билдирсам.

Бу касб эгаларини иккаласи хам либос ишлаб чиқаришади. Бироқ, ораларида фарқ бор.

Бичувчи — индивидуал заказга либос тикадиган одам. У юқори махоратга эга бўлиб, турли хил мато ва йўналишларда ишлай олади. Бундан ташқари бичувчи эгаларига қолипдай тушадиган ноёб моделларни ярата олади.

Тикувчи эса либосни ялпи ишлааб чиқариш билан шуғулланади. У хам яхши махоратга эга бўлиши керак албатта. Лекин унинг иши кўплаб одамларга бир хил моделларни ишлаб чиқишда иборат.

Хўп, ундай бўлса ким кучлироқ, ким катта ?

Жавоб сизни ёндашувизга боғлиқ. Индивидуал ишлашни истасангиз, сизга бичувчилик йўналиши мос. Ижод, янгилик, эътироф дегандай. Ўзлигингизни ифодалаш ва хоказо.

Гарчи сиз бир хил моделларни ишлаб чиқариш дейдиган бўлсангиз, бу тикувчилик йўналиши.

Бу ерда бир нарсани таъкидлайман. Тикувчилик йўналишида хам бичувчи махоратисиз узоққа бориб бўлмайди.

Ким кучлироқ деган саволга жавоб сизни истакларингизга боғлиқ.

Лекин мухим бир гап: бичувчи — юқори малакага эга бўлган мутахассис. Ва унинг иши тикувчини ишига қараганда бир неча баробар қимматроқ бўлиши табиий.

Табиийки, санъат асарлари бичувчи муаллифлигида яратилади!

Бичувчи ошни пиширса, уни чиройли сервировка қилиб сузиб бериш тикувчининг махорати!

Бу постим билан бичувчи ва тикувчиларни орасида келишмовчилик келтириб чиқаришни кўзлаганим йўқ. Хар бир касб жуда мухим.

Сизга фарқини қўлдан келганча ёритиб, танловингизга кўмаклашмоқчи бўлдим.

Энди энг мухими: иккала касбда хам муваффақиятгаа етиш учун энг мухим нарса бу МАХОРАТ! Махорат эса доимий суъратда ўстириб бориладигаан нарса.

Қаердадир ўқигансиз, малакангиз бор. Лекин камчиликларингизни хам биласиз. Ўсишни истайсиз. Нима қилишни билмай турибсиз.

Юзлаб хамкасбларимизни онлайн ўқитдик. Юзлаб натижалар бор. Бу ишда анча махоратга эгамиз.

Қаерга борай экан деган савол қийнаётган бўлса, курсимизга мархамат. Бичувчиликни зўр ўргата оламиз. Яқинда 5 поток. Қолиб кетмаслик учун рўйхатдан ўтиб қўйинг. Хавола пастда.

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

https://forms.gle/tmHUj3NkbQC2c9mz5

Комментларни кутаман...