Get Mystery Box with random crypto!

​​Чарчадим, ўхшамаяпди, нима қилай? ⠀ Хар бир тикувчи професси | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

​​Чарчадим, ўхшамаяпди, нима қилай?

Хар бир тикувчи профессионал хаётида мана шундай «чарчоқ тўпланиши» поғонасидан ўтган бўлса керак.

Нима қилсам хам ўхшамаяпди. Ютубда тинмай видеоларни кўраман, кетма кетликда бажараман, лекин ўзим хохлагандай, бошқаларникидай чиқмаяпти.

Журналлардан тайёр андозалар бўйича ишлаяпман, хаммасини айтилгандай қиляпман, холатга қараб қўшимчалар беряпман ёки олиб ташлаяпман. Нимага тиккан нарсам қолипдай ўтирмаяпди?

Сразу матода бичаман / 4 га бўлиб чиқараман. Шундай ишлаб келар эдим. Камчиликлари бор, лекин чидаса бўлар эди. Ностандарт фигура келдию, хаммаси пачоқ бўлди. Қиммат матога тушдим.

Хаммада шундай холатлар бўлган десам, адашмайман, тўғрими?

Ечими борми буни, бундай тупикдан чиқиш йўли қаерда?

Албатта бор. Хаммани кўзини олдида турибди. Уни эгаллашга фақат яхши устоз, вақт ажратиш ва кунд қилиб харакат қилиш керак.

Бу ечимини номи «Асос андоза қуриш ва моделлатириш».

Ўзимиз ишимизда шундай ишлаймиз. 80% ишимизни онлайн, без примерка тикамиз. Йиллар давомида шу.

«Асос андоза қуриш ва моделлаштиришни» фойдалари жуда кўп. Пул топиш, даромад жихатидан берадиган аниқ фойдасини 3 тасини ёзаман. Улар:

1. Асос андозани қуриб, хар қандай фигурага индивидуал, айнан унга мос келадиган ва қолипдай тушадиган либослар тикасиз. Бу жуда хам талаб кучли бўлган махорат, табиийки, пул келтиради.

2. Асос андоза қуриш ва моделлаштириш турли хил фасондаги ва хар хил либосларни тикиб, ассортиментни ошириш. Кенгроқ бозорни қамрайсиз. Кўйлак, кечки либос, тренч ва пальто учун мижозлар сизни излаб келадиган бўлади.

3. Ноёб моделлар, муаллифлик фасонларни тикиш, уларни юқори сифат даражасида бажариш. Бу сизни бошқалардан тез равишда ажратиб қўяди.

Ўз ишлари билан ажралиб туришни бошлаган шогирдларимиз 2 - 3 баробарга хизматларини оширишяпди.

Фақат 3 тасини ёздим. Яна 100 лаб фойдалари бор. Давом эттираман таништиришда, насиб.

Нимага бу гапларни ёзяпман?

Сўнгги кунларда менга пул, тикувчилик хақида ёзганлар кўп бўлди.

Ишонинг, дунёда имкониятлар чекланмаган. Кўра олиб фойдаланиш ўзингиздан.

Асос андоза ва моделлаштиришни муваффақиятли ўргатяпмиз. Онлайн курсимизда. Хабарингиз бўлса керак.

Қатнашиш нияти пайдо бўлган бўлса, аввалдан рўйхатдан ўтиб қўйинг. Буни учун пастда тугма бор, ўшани босинг. Расмни пастида.