Get Mystery Box with random crypto!

Нигоҳ

Kanal manzili: @nigoh_01
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.41K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-05-01 09:23:50
Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди

Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Фурқатбек Бўтахонов Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Бунгача у ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | YouTube
18.4K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-05-01 09:14:51
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионатида" ғолиб бўлди.

Финалда терма жамоамиз Тайландни 2:1 ҳисобида енгди.

3-ўрин учун кечган баҳсда Мўғулистон хоккейчилари БАА термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалига эга бўлди.

Эътиборлиси, 10 та жамоа қатнашган чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритди.

Telegram | YouTube
16.8K views06:14
Ochish/sharhlash
2024-04-30 19:46:44 Жаҳонда кун якунлари:

Филиппин Хитойни Жанубий Хитой денгизининг баҳсли ҳудуларида ўзининг иккита қайиғига зарар етказганликда айблади;

Тожикистон ИТБдан Роғун ГЭСи қурилиши учун $550 млн миқдорида маблағ олади;

Украина ҳарбий чақирув ёшидаги украиналикларни Европадан мажбуран қайтармайди;

Суданда давом этаётган фуқаролик уруши туфайли деярли 5 миллион одам очарчиликка яқин турибди. Одамлар тупроқ ва баргларни истеъмол қилмоқдалар.

— — —

К итогам дня в мире:

Филиппины обвинили Китай в повреждении двух своих лодок в спорном районе Южно-Китайского моря;

Таджикистан получит финансирование в размере $550 млн от ИБР для строительства Рогунской ГЭС;

Украина не будет принудительно возвращать украинцев призывного возраста из Европы;

в Судане почти 5 млн человек близки к голоду из-за непрекращающейся гражданской войны. Люди едят почву и листья.

Telegram | YouTube
16.3K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-04-30 13:03:10
Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади. Йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Telegram | YouTube
14.1K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-04-30 12:42:18
Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошди

2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган.

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Telegram | YouTube
16.8K views09:42
Ochish/sharhlash
2024-04-30 09:10:48 Veolia Energy Tashkent май ойида режалаштирилган баҳорги иссиқ сув таъминоти узилишининг янгиланган жадвалини эълон қилди.

Telegram | YouTube
21.0K views06:10
Ochish/sharhlash
2024-04-30 08:10:30
Лақаби “Қора”, лекин амали эзгу

Фаолияти давомида жами 10 кг гиёҳвандлик воситаларининг божхонадан яширинча олиб ўтилишини фош қилган “Қора” лақабли хизмат ити нафақага кузатилди.

Telegram | YouTube
22.9K views05:10
Ochish/sharhlash
2024-04-30 08:00:04
Абу-Дабида ҳайдовчисиз болидлар пойгаси бўлиб ўтди

Ҳамма нарса одатий пойгада бўлгани каби ташкил этилган, аммо ҳайдовчилар ўрнини нейрон тармоқлари эгаллади. Трек турли датчиклар билан жиҳозланган, барча қарорлар сунътй интеллект томонидан қабул қилинди. Баъзи хатолар ва авариялар ҳам бўлди.

Мюнхен техника университетининг TUM жамоаси биринчи ҳайдовчисиз автомобиллар пойгасида ғолиб чиқди. Унга бош мукофот — $2,25 млн берилди.

— — —

В Абу-Даби состоялись гонки беспилотных болидов

Все было организованно так же, как на любых гонках, но вместо пилотов — нейросети. Трассу оснастили различными датчиками и все решения принимал ИИ. Не обошлось без ошибок и аварий.

Победу в первой гонке болидов-беспилотников одержала команда TUM из Технического университета Мюнхена. Ей вручили главный приз — $2,25 млн.

Telegram | YouTube
21.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-30 07:03:50 Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини табриклади:

— Сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.

Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.

Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

Telegram | YouTube
23.6K viewsedited  04:03
Ochish/sharhlash
2024-04-29 12:51:53 3 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.

Маълумки, ушбу кенгаш жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда, Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар беради. Бу галги мажлисда ҳам мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Telegram | YouTube
13.0K views09:51
Ochish/sharhlash