Get Mystery Box with random crypto!

Нигоҳ

Kanal manzili: @nigoh_01
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.41K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-05-02 15:48:54 Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Telegram | YouTube
17.1K views12:48
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:02:35
Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.

Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.

Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.

Telegram | YouTube
18.8K views07:02
Ochish/sharhlash
2024-05-02 08:06:51 Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Жонли эфир: Facebook, YouTube.

Telegram | YouTube
16.2K views05:06
Ochish/sharhlash
2024-05-02 07:32:09
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани тоғлари.

Telegram | YouTube
17.5K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-05-02 06:37:30
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.

Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

Telegram | YouTube
18.6K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:56:53 Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди

Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.

Telegram | YouTube
12.7K views16:56
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:10:00 ​​ Жаҳонда кун якунлари:

Япониядан кейин Жанубий Корея ҳам AUKUS мудофаа шартномасига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда;

АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ БААга босим ўтказмоқда ва Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш кафолатларини талаб қилмоқда;

канадалик тадқиқотчилар: ясси товонлик таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммоларга олиб келади деган назария асоссиздир.

— — —

К итогам дня в мире:

Южная Корея, вслед за Японией, обсуждает присоединение к оборонному соглашению AUKUS;

США, Великобритания и ЕС оказывают давление на ОАЭ и требуют гарантий соблюдения антироссийских санкций;

канадские исследователи: теория о том, что плоскостопие приводит к проблемам с опорно-двигательным аппаратом необоснованна.

Telegram | YouTube
13.4K views16:10
Ochish/sharhlash
2024-05-01 18:57:36
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчиликларидаги делегацияларнини қабул қилди.

Telegram | YouTube
13.5K views15:57
Ochish/sharhlash
2024-05-01 17:55:42
Тошкент вилоятида инспекторлар браконьерлар ҳужумига учради

Инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади.

Шунингдек, браконерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

Telegram | YouTube
14.8K views14:55
Ochish/sharhlash
2024-05-01 15:55:16
Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатларнинг энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳаси (“Яшил йўлак”)” тақдимоти ўтказилди.

Минтақада ишлаб чиқарилган яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳасини дастлабки техник-иқтисодий асослантиришнинг техник шартларини тасдиқлаш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш учун халқаро консультантларни ёллаш масалаларини кўриб чиқиш, лойиҳа юзасидан давлатлараро битим лойиҳасини тайёрлаш сингари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Telegram | YouTube
16.9K views12:55
Ochish/sharhlash