2021-12-23 18:44:15
Нима учун жаҳон брендлари Ўзбекистонни танламоқда?
2022 йил баҳорида Ўзбекистонда аутсорсинг шартлари асосида
Adidas ва
Nike спорт поябзаллари ишлаб чиқарила бошлайди. Aввалроқ
Hugo Boss ва
Inditex гуруҳи (
Zara,
Massimo Dutti,
Bershka,
Stradivarius ва бошқа брендлар) Ўзбекистонда шартнома асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳақида маълум қилган эди.
Қозоғистоннинг
“Курсив” нашрига кўра, жаҳон брендлари Ўзбекистонни қуйидаги сабабларга кўра танламоқда:
Ишлаб чиқаришда брендга йўналтирилган ёндашув. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг кўплаб корхоналари хорижий брендлар учун тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда. Мижозлар орасида
Zolla,
Ostin,
Collin’s,
LC Waikiki,
Mark Formelle,
Kimex ва бошқалар бор.
Шу билан бирга, корхоналар тажриба орттириб, ўз брендларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.
Bukhara Cotton Textile пахта-тўқимачилик кластерининг
BJeans бренди шулар жумласидандир. Компаниянинг Ўзбекистонда дўконлар тармоғи, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва бошқаларда савдо нуқталари мавжуд.
Логистиканинг қулайлиги. Ўзбекистон ЕИ бозорларига
14 кунда, МДҲ ва Россиянинг чекка ҳудудларига кўпи билан
бир ҳафтада етиб боради. Бундан ташқари, Ўзбекистон маҳсулотлари МДҲ ва ЕИ бозорларига
божсиз ёки пасайтирилган тарифлар бўйича киради. Бу омиллар Ўзбекистонни ишлаб чиқариш маскани сифатида танлашда муҳим ўрин тутади.
Хитой, Туркия, Мисрда пандемия билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Ишлаб чиқаришнинг арзонлиги. Aрзон тан нархни яратишга ишлаб чиқарувчиларни жаҳон бозорида нархларнинг ўзгаришидан ҳимоя қиладиган
ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва кластер тизимини ривожлантириш ёрдам бермоқда.
Республика корхоналари ўз қувватларини ошириб,
бугунги кунда мамлакатимизда етиштирилаётган барча пахтани қайта ишлашга қодир. 2020 йилдан бошлаб республика пахта хомашёсини экспорт қилишдан воз кечиб, тайёр тўқимачилик маҳсулотларини хорижга сотишга урғу бермоқда.
@nigoh_01
22.5K views15:44