Get Mystery Box with random crypto!

Навоий ФУУБОХМО укув курси

Telegram kanalining logotibi navoiy_fuuboxmo — Навоий ФУУБОХМО укув курси Н
Telegram kanalining logotibi navoiy_fuuboxmo — Навоий ФУУБОХМО укув курси
Kanal manzili: @navoiy_fuuboxmo
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 183

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-12 11:02:08 ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Савол: Мен ҳам хорижда меҳнат мигранти бўлиб ишлайман. Айтингчи қандай тартибда моддий ёрдам пули ва компенсация пулларини олишим мумкин?

Жавоб: “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан ПҚ–149-сон, 01.03.2022 й.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясинингмаблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:

ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади;

талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Labor migration” дастурий мажмуаси орқали электрон мурожаат қилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
77 views08:02
Ochish/sharhlash
2023-04-12 11:01:56
#Биласизми

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддасига асосан пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
81 views08:01
Ochish/sharhlash
2023-04-12 10:31:52
"Навоий шаҳрини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз" доирасида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБОХМОБ ЎК директори, вилоят Оқила аёллар ҳаракати аъзоси Гулноз Аслонова, Ўқув курси ходимлари Гулшода Орифова, Лайло Ҳамдамова, Хотин-қизлар фаоли Раиса Хазратовалар Навоий шаҳар Меъмор МФЙда хонадонма хонадон юриб, хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди ва улар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юзасидан ўтказиладиган референдум ҳақида маълумотлар берилди
101 views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-08 08:47:15
#OAV_nigohida

“Diyor 24” | “Ibratli qaynona-kelin” koʻrik-tanlovining viloyat bosqichi
101 views05:47
Ochish/sharhlash
2023-04-05 13:02:06 Assalomu alekòm
Avvalambor sizga raxmat har doim savollarimga tòliq javob berasiz. Tarbiya bergan ota onezga raxmat.

НАЗАРОВ.Д.:
Ассалому алайкум рахмат эътибориз учун.

Savolim boridi. 4 ta farzandim bor. Hòjayinim nomlariga òzini òzi band qilib bola puli ovomman 1 yildan oshdi. Kam taminlanganlik haqida ròyhatdamiz manimcha
2 ta kottam maktab da òqiydi
3 chim 3 ga tòldi boģchaga bersa tekin bòladi dip eshittim shu gap rostmi qonunda bormi

Мазкур масала "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"га асосан тартибга солинади. Низомга кўра, боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи (боғчада 100 нафар бола бўлса шулардан 15 нафари озод қилиниши мумкин) доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.
Боғча тўловидан биринчи навбатда қандай оилалар фарзандлари озод қилиниши керак ?
Тўловдан биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада (Ҳозирги кунда 498 000 сўм) бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
Ўша 15 фоизлик рўйхатни ким тузади ?
Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.
Бу рўйхат қачон тузилади ?
Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.
Рўйхатга кирмай қолганлар нима бўлади ?
Рўйхатга кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади хамда тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур заҳирадан тўлдириб борилади.

https://t.me/yuridikmaslaxati
133 views10:02
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:58:08
#Биласизми

Ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

Малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
113 views09:58
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:58:07
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
94 views09:58
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:58:07
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

ишсизлик нафақаси тўлаш;
қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
73 views09:58
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:58:07
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
73 views09:58
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:58:07 #Биласизми

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳақорат қилганлик
– шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

60 млн сўмгача миқдорда жарима;
240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

60 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;
240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

120 млн сўмдан 180 млн сўмгача миқдорда жарима;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
68 views09:58
Ochish/sharhlash