Get Mystery Box with random crypto!

ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ | Навоий ФУУБОХМО укув курси

ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Савол: Мен ҳам хорижда меҳнат мигранти бўлиб ишлайман. Айтингчи қандай тартибда моддий ёрдам пули ва компенсация пулларини олишим мумкин?

Жавоб: “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан ПҚ–149-сон, 01.03.2022 й.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясинингмаблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:

ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади;

талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Labor migration” дастурий мажмуаси орқали электрон мурожаат қилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii