Get Mystery Box with random crypto!

nasafziyo.uz

Telegram kanalining logotibi nasafziyo — nasafziyo.uz
Kanaldagi mavzular:
Qisqa
Kanal manzili: @nasafziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 92.80K
Kanalning ta’rifi

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐 www.nasafziyo.uz
Telegram👉 t.me/nasafziyo
Instagram📷 nasafziyo.uz
Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo
Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 448

2021-02-01 16:28:31
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Ахборот хизмати.


Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
12.5K views13:28
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:27:58 #Мутолаа_вақти
#Фиқҳий_масалалар

КЎЧАДА ТОПИБ ОЛИНГАН ПУЛНИНГ ҲУКМИ
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4003

БИР ДОМЛА "СУРПАНГИЗНИ АЛМАШТИРИНГ" ДЕБДИ
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4007

МУҲАММАДИ ДОМЛА ҚАРАЕВ "ТИЛ ОФАТИ" (1-ҚИСМ)
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=3962





Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
12.0K views11:27
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:19:03 «Бало» ҳақида Мавлоно Румий ривоятлари:

* * *
Бир дарвеш мевалар билан озиқланар, бошқа ҳеч нарса емас эди. У тоғларда дарахтлар, турли мевалар бор эди. Аллоҳга: «Ёраббий, сенга сўз бераман. Бу дарахтлардан мева узмайман. Шамолда ерга тўкилган мевалардан бошқа мевани емайман, қўлимни ҳеч қайси шохга узатмайман» , - деди. Маълум муддат сўзида турди. Кейинчалик қисматнинг синовлари бошланди. Шунинг учун сўзингизда доимо «Иншааллоҳ» денг, аҳдларингизга эса «Худо хоҳласа» иборасини ишлатинг.

* * *
Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан «Тасаввуф нима?» деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди: «Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!» . Аллоҳ «Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам» , - деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

* * *

Шамол Сумаймоннинг тахтига тескари эсди. Сулаймон: «Эй шамол, тескари эсма» , - деди.
«Тескари иш тутма, тескари ҳаракат қилсанг, менинг терслигимга аччиқланма!» . У қўли билан тожини тузатар, тож яна қийшайиб қолар эди. Нақ саккиз марта тўғрилади, саккиз марта эгилди.
Деди: «Эй тож, бу нимаси? Бошқа қийшайма!» . Тож жавоб қайтарди:
«Мени юз марта тўғриласанг ҳам, яна барибир қийшаяман, чунки, имонли киши, сен қийшайяпсан» . Шунда Сулаймон кўнглини тўғри қилди, кўнглидаги шаҳватни совитди. Тожи дарҳол тўғриланди, бошида истаганидек турди. Сулаймон уни атайлаб қийшайтирар, тож эса яна тўғриланар эди. Улуғ пайғамбар тожини саккиз марта қийшайтирди, ҳар сафар тож тўғриланди. Хуллас, бошингга қандай дард келса, ўзгани айбдор қилма, ўзингга боқ!

«Мавлоно Румийдан ҳикматлар» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
11.6K views11:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:17:29
авзу: Тил офатлари (5-қисм)
#Видео #Жума_мавъизаси

Муҳаммади домла ҚОРАЕВ - Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари, "Қум қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
10.9K views11:17
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:28:42 ЯХШИЛИК ВА ПОКЛИККА ОИД ИШЛАРНИ ЎНГ ТАРАФДАН БОШЛАШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам поклансалар, покланишларида ҳам, тарансалар, таранишларида ҳам ва кавуш кийсалар, кавуш кийишларида ҳам доимо ўнгдан бошлашни жуда яхши кўрар эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ҳадисда яхшилик, покликка доир ишларни ўнг тарафдан бошлаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда яхши кўрган, доимо қилиб юрган иш эканлигини айтиш билан сиз билан биз умматлар ҳам шу ишга эргашишимиз кераклиги тарғиб қилинмоқда.

Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам покланишларида ҳам ўнг томондан бошлашни жуда яхши кўрганликлари ҳақида гап боргани учун уни ғусл бобида келтирилмоқда.
Демак, ғуслда ҳамма аъзоларни ювишни ўнгдан бошлаш керак.

Таҳоратда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини тарасалар ҳам бошларини ўнг томонини тарашдан бошлар эдилар. Оёқ кийими кийсалар, ўнг пойини кийишдан бошлар эдилар.

Ушбу ҳадиснинг Имом Бухорий қилган ривоятида:
«Барча ишларида ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар», дейилган.

Чиндан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшилик, эҳтиром, хайр маъносидаги бир нарсани олиш ёки бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан қилар ва ўнгдан бошлар эдилар.

Умуман, Исломда яхшилик маъноси ўнг томонга боғлаб қўйилган. Аҳли жаннатлар ўнг томон соҳиблари, дейилади. Бу дунёда яхши ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни ўнг томондан берилади. Ҳатто намоздаги сафда имомнинг ўнг томонида туриш афзал ҳисобланади.

Қолаверса, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар бир шарафли, яхшилик, поклик ва зийнат ишларини ўнг қўл билан қилиб, ўнгдан бошлашга тар¬ғиб этилади.
Аксинча, чап тараф нохуш, нопок ишларга хос қилинган.

Аҳли дўзахилар чап томон соҳиблари, дейилади.
Бу дунёда ёмон ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари у дунёда чап қўлларидан берилади.
Нопоклик, тозалаш лозим бўлган, масалан, истинжо, аъзолардаги нопокликни тозалаш, бурунни қоқиш каби ишлар чап қўл билан қилинади.

Бу кўрсатмаларга риоя қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилишдир, Ислом маданиятининг рамзларидандир. Кўпчилигимиз бу нарсаларнинг фарқига бормаймиз. Ҳамма нарсани аралаш-қуралаш қилаверамиз. Бу билан аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига, исломий одобларга хилоф иш қиламиз. Қолаверса, Ислом маданиятидан хабардор кишилар ҳузурида ким эканимизни ошкор қилиб қўямиз.

Бу ҳадисни ўқиганимиздан кейин зудлик билан унга оғишмай амал қилишга ўтишимиз керак бўлади. Ўзимиз унга амал қилишимиз билан бирга фарзандларимиз, оила аъзоларимиз, яқин кишиларимизни ҳам шунга даъват қилишимиз керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
13.2K views07:28
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:46:14 #Намоз_вақтлари
01.02.2021 йил ҳолатида

Бомдод 06:55;
Пешин 13:00;
Аср 16:25;
Шом 18:05;
Хуфтон 19:35.

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Дўстларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Telegram
nasafziyo.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:

Internet www.nasafziyo.uz

Telegram t.me/nasafziyo

Instagram nasafziyo.uz

Facebook https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo

Youtube nasafziyo.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
18.1K views05:46
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:41:24
Одам боласи талаффуз қилиши мумкин бўлган энг яхши сўз “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасидир. Банда шуни доим айтиб юриши керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Дўстларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
17.1K views16:41
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:03:37
авзу: Тил офатлари (4-қисм)
#Видео #Жума_мавъизаси


Муҳаммади домла ҚОРАЕВ - Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари, "Қум қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
15.7K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:43:42
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ ҳақида

Азҳар шайхи Али Жодулҳақ раҳимаҳуллоҳдан "Нега Шайх Шаъровий докторлик даражасини олмаганлар?" деб сўрашганда, Азҳар шайхи "Ким у кишининг илмига эга бўлдики, имтиҳон қилса" деган эканлар.

Маълумки, бировга докторлик илмий даражасини бериш учун унга илмий иш топширилади, ўша ишни ҳимоя қилаётганда имтиҳон қилиб кўрилади, мавзусига доир саволлар берилади.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ йирик, забардаст олимлардан бўлиб, Мисрда Қуръони Карим тафсири дарслари телевизор орқали бутун мамлакатга узатилган. Баъзи уламолар у кишини "Аср муфассири" дейишган. Шу боис ҳам Азҳар шайхи ана шундай олимнинг илмидек илмга ким эришдики, у кишини имтиҳон қилиб, докторлик даражасини берса деган маънода гапирганлар.

Шайх Али Жодулҳақнинг васиятларига кўра, у кишининг жанозасини Шайх Шаъровий ўқиган эканлар.

Аллоҳ таоло икки олимни ҳам раҳматига олсин!


http://t.me/nasafziyo
16.7K views04:43
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:39:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
31 январь, 2021
17 Жумодус соний, 1442


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
15.6K views04:39
Ochish/sharhlash