Get Mystery Box with random crypto!

nasafziyo.uz

Telegram kanalining logotibi nasafziyo — nasafziyo.uz
Kanaldagi mavzular:
Qisqa
Kanal manzili: @nasafziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 92.80K
Kanalning ta’rifi

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐 www.nasafziyo.uz
Telegram👉 t.me/nasafziyo
Instagram📷 nasafziyo.uz
Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo
Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 446

2021-02-13 21:53:14 Қизинг хотинингдан туғилган ...

Роҳиблардан бири мусулмон уламоларидан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон: Бу ─ ҳаром!,─ деди.
Роҳиб: Сиз мусулмонларга ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди.
Мусулмон: Сенинг хотининг борми?,─ деди.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди.
─ Қизинг борми?,─ деди устоз.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди.
─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз.
Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
22.4K views18:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:36:22
#Мутолаа_вақти
#Фиқҳий_масалалар

ДОКТОР ВАҲБА ЗУҲАЙЛИНИНГ АСАРЛАРИ
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4103

БИРОР КИШИНИ “ЖАННАТИЙ” Ё “ДЎЗАХИЙ” ДЕЙИШДАН АВВАЛ...
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4109

«OIC Today»: 21-асрнинг Ипак йўли: Малайзия-Ўзбекистон муносабатлари
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4110

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
18.6K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:00:15 КОФИРУН ВА ИХЛОС СУРАЛАРИНИ НАМОЗДА ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозининг икки ракат суннатида Кофирун билан Ихлос сурасини қироат қилганлар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши бомдоднинг икки ракатини ўқиди. Биринчи ракатда Кофирун сурасини қироат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу – Парвардигорини таниган банда”, дедилар. Ҳалиги одам иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқиди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Бу – Парвардигорига имон келтирган банда”, дедилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шом намозининг икки ракат суннатида Кофирун билан Ихлос сурасини қироат қилардилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни йигирма беш марта кузатдим. У зот бомдоддан олдинги, шомдан кейинги икки ракат суннат намозида Кофирун билан Ихлос сурасини қироат қилардилар.
Яна Абдуллоҳ ибн Умардан нақл қилинади: “Мен Табук ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни қирқ кун кузатдим. У зот бомдод намозининг икки ракатида Кофирун ва Ихлос сурасини ўқиганларини, “Бу икки сура қандай яхши! Улардан бири (Кофирун сураси) Қуръоннинг тўртдан бирига, бошқаси (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг”, деб айтганларини эшитдим”.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида Аъло, Кофирун, Ихлос сураларини ўқирдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Байтуллоҳни тавоф қилганларидан кейин икки ракат намозда ўқиганлар. Унда Кофирун билан Ихлос сурасини қироат қилганлар.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
19.7K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:57:02
авзу: Ислом динининг фолбинлик, сеҳр ва “дуохонлик” каби амалларга муносабати (4-қисм)
#Видео #Жума_мавъизаси


Аҳмад домла БОЙҚОБИЛОВ - Қарши шаҳар бош имоми ҳамда "Хонақоҳ" жоме масжиди имом-хатиби.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
18.7K views06:57
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:30:16 РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:
عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).
яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.
Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).
Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


#Эслатма
Бугун, ҳижрий 1442 йил Ражаб ойининг 1-куни.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
22.3K views02:30
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:21:11
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
13 февраль, 2021 йил,
1 ражаб, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
22.0K viewsedited  02:21
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:11:01
#Туҳмат
#Маънавий_жиноятлар

“Туҳмат тошни ёради, тошни ёрмаса, бошни ёради”

Туҳмат тошига нишон бўлган одам ҳақиқат юзага чиққунига қадар эл орасида боши эгилади, азият чекади – Махсус сиртқи бўлими 3-босқич талабаси Бекмурод Саҳриев

https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4100

https://oliymahad.uz/21735

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
22.7K viewsedited  15:11
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:09:52 БУ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЯРАТГАНИДИР!

Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади.

Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см бўлади.

Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан иккитаси артерия томирлари, биттаси вена томири.

Ипдаги вена томири орқали йўлдошдан ҳомилага кислородга, озуқаларга тўйинган қон ўтади. Шунингдек, ҳомилада иммун тизими шаклланиб, ҳомила шамолламаслиги, юқумли касалликлардан ҳимояланиши учун онадан антибиотиклар ҳомила ипи орқали ўтади.

Артерия томирлар орқали эса ҳомиладаги баъзи чиқиндилар, карбонат ангидрид йўлдошга чиқарилади.

Аллоҳ таоло бизни яратиб, ҳомила бўлган пайтимизда Ўзи парвариш қилиб, нафас олишимиз, нафас чиқаришимиз, зарарли газлардан бўғилиб ўлмаслигимиз, ўсиб, ривожланишимиз учун керакли жиҳозлар билан бизни таъминлаб қўйган.

Дунёга келганимиздан сўнг ҳам тўхтовсиз ризқ бериб, яшашимизга керак бўладиган ҳамма нарсани ато қилган.

Онамизнинг қорнидалигимизда ҳам, туғилганимиздан то ўлгунимизча ҳам бизни парвариш қилаётган ва парвариш қиладиган Роббимиз нақадар Меҳрибондир!

У Зот барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
20.6K views12:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:09:22
БУ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЯРАТГАНИДИР!

Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади.

#Батафсил
19.0K views12:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:29:54
авзу: Ислом динининг фолбинлик, сеҳр ва “дуохонлик” каби амалларга муносабати (3-қисм)
#Видео #Жума_мавъизаси


Аҳмад домла БОЙҚОБИЛОВ - Қарши шаҳар бош имоми ҳамда "Хонақоҳ" жоме масжиди имом-хатиби.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
19.1K viewsedited  07:29
Ochish/sharhlash