Get Mystery Box with random crypto!

nasafziyo.uz

Telegram kanalining logotibi nasafziyo — nasafziyo.uz
Kanaldagi mavzular:
Qisqa
Kanal manzili: @nasafziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 92.80K
Kanalning ta’rifi

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐 www.nasafziyo.uz
Telegram👉 t.me/nasafziyo
Instagram📷 nasafziyo.uz
Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo
Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 447

2021-02-12 09:35:18
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг 8-йили, Рамазон ойида Маккани фатҳ этиш учун ўн минг нафар саҳобалар билан Мадинадан йўлга чиқадилар.

Макка чегарасидан 22,176 км узоқликдаги Марруз Заҳрон номли водийга етганларида, тунаш учун қўшинга тўхташни ва гулҳан ёқишни буюрадилар. Ўн мингта гулҳан ёқилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага киришларидан олдин Абу Суфён ибн Ҳарб, Ҳаким ибн Ҳизом, Будайл ибн Варқо Исломни қабул қилишади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар Макка сари йўлни рўзадор ҳолларида босиб ўтишади.

Расмда Марруз Заҳрон водийсининг кўриниши.


Islom.uz маълумоти асосида


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
19.5K viewsedited  06:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 20:57:41
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума кунингиз муборак бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
30.4K viewsedited  17:57
Ochish/sharhlash
2021-02-11 20:48:51
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
23.1K viewsedited  17:48
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:11:19
#Ислом_цивилизацияси #Видеолар

Ислом Цивилизацияси Марказининг қурилиш жараёнига (дрон ёрдамида) саёҳат.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида Имом Термизий жомеъ масжидини реконструкция қилиш бўйича топшириқ бериб, Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирган.

Кейинроқ давлатимиз раҳбари томонидан Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифи билдирилган ва марказ биносининг лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
22.5K views10:11
Ochish/sharhlash
2021-02-11 05:34:17 #Намоз_вақтлари
11.02.2021 йил ҳолатида

Бомдод 06:50;
Пешин 13:00;
Аср 16:35;
Шом 18:20;
Хуфтон 19:50.

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир."
(Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Дўстларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Telegram
nasafziyo.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:

Internet www.nasafziyo.uz

Telegram t.me/nasafziyo

Instagram nasafziyo.uz

Facebook https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo

Youtube nasafziyo.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
30.3K views02:34
Ochish/sharhlash
2021-02-10 13:01:36
22-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Тийн сураси)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов


анба: muslim.uz
Қуръон ўқишни ўрганишни хоҳловчи яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
27.4K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-02-10 12:07:20
#Долзарб
#Видеолавҳа

Мазҳабни маҳкам ушлаш ҳақида


Шайх Алоуддин Мансур


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
21.6K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2021-02-10 08:09:29
Қунут дуосини билмаган киши унинг ўрнига бошқасини ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
21.9K views05:09
Ochish/sharhlash
2021-02-10 05:50:48 ЮЗГА УРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК

Юз инсондаги муҳим аъзолардан бўлиб, инсоннинг моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга уриш юздаги моддий чиройнинг йўқолишига ёки нуқсон етишига, юздаги аъзоларга шикаст етишига, баъзида улар ўз вазифасини бажара олмай қолишига сабаб бўлади.

Америкалик тадқиқотчилар бош ва юзга уришнинг алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини аниқладилар. Бу касалликда мия ўз вазифаларини бажара олмай қолади. Мия билан боғлиқ ёки асаб касалликлари сабабли вафот этган 12 нафар спортчининг танаси ёриб кўрилганда, уларнинг асаб тизимлари зарарлангани маълум бўлди.

Бостон университети тиббиёт факултети ўқитувчисининг айтишича, ушбу ёриб кўриш натижаси тўқнашувли спорт ўйинларидаги бошга такрорий зарбаларнинг тушиши асаб касалликларига сабаб бўлишига далилдир.

Маълумки, бокс, каратэ, кикбокс каби спорт турларида бош ва юзга уриш, тепиш кўп содир бўлса, футболда тўпни бош билан уриш, қайтариш асносида бошга зарба тегади.

Хўш, юзга уришнинг қандай хатарлари бор?

Миядаги 300-400 атрофидаги ҳужайраларнинг ўлишига сабаб бўлади.

Баъзида кўр бўлиб қолишга сабаб бўлади.

Эшитиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.

Юзнинг фалаж бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Баъзида дарҳол ўлиб қолишга сабаб бўлади.

Паришонхотирликка сабаб бўлади.

Таъм, ҳид билиш, чайнаш, ютиш ва кўз ёши билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Беихтиёр ҳолатда пешоб чиқарадиган бўлиб қолишга сабаб бўлади.

Кўпчилик боласини уриб тарбия қилмоқчи бўлади.

Боланинг юзига уришнинг хатарлари нима?

Ёлғончи бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Қайсар бўлиб шаклланишига сабаб бўлади.

Бола билан ота-она ўртасида ёмон кўриш каби салбий ҳислар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу эса оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муҳаббатнинг йўқолишига олиб келади.

Одамлардан қўрқадиган, шахсияти заиф, душманлари учун осон ўлжа бўладиган тарзда шаклланади.

Озгина дўқ-пўписа қилган кишига ёки ўзидан кучлироққа бўйсунадиган бўлиб қолади.

Депрессияга тушадиган бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Одамови бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Одамларни ёқтирмайдиган, уларга нафрат кўзи билан қарайдиган бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Баъзан қотил бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин!" деганлар. Табароний ривоятлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Бирингиз уришмоқчи бўлса, юз(га уриш)дан сақлансин!" деганлар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин биз умматларини юзга уришдан қайтарганлар. Ўзлари ҳеч қачон оналаримизнинг, фарзандларининг ва ходимларининг юзларига урмаганлар.

Тиббиёт соҳасида юзга уришнинг хатарлари аниқланганига кўп вақт бўлмади.

Болаларни, аёлларни, хизматкорларни уришдан сақланишимиз лозим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нейрожарроҳ, невропатолог, невролог бўлмаганларини ҳисобга олсак, "Юзга уришдан сақлансин!" деб ўн тўрт аср олдин айтганлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари эканликларига далиллардан биридир!


Интернет маълумотлари асосида


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
27.8K viewsedited  02:50
Ochish/sharhlash
2021-02-02 05:12:51
Ким гапини амалидан деб ҳисобласа...

Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Умар ибн Абдулазиз бизга мактуб ёзди. У мактубни мен ва Макҳулдан бошқа киши ёдлаб олмаган. Унда шундай дейилган:

«Аммо баъд. Ким ўлимни эслашни кўпайтирса, дунёдан озгина нарсага рози бўлади. Ким гапини амалидан деб ҳисобласа, гапи озайиб, фақат фойдаси бор нарсалар хусусида гапирадиган бўлади. Вассалом».

Яқинларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
8.4K viewsedited  02:12
Ochish/sharhlash