Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.16K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-01-11 08:28:32
Шовот тумани ҳокими Ортиқов Одилбек Садуллаевич расмга тушишни "ўлдирворибди"!

@muxbirdaliev
12.8K viewsedited  05:28
Ochish/sharhlash
2023-01-11 07:21:57 Кенгашли тўй тарқамас!

Президент ҳар доим ўз нутқида соҳада тизим бўлиши керак, тизим ишлаши керак деб айтади. Қайси соҳани таҳлил қилмасин соҳа эгаларига аниқ вазифалар ва тавсиялар беради. Айниқса, Мурожаатномада бу йилни “таълим сифатини ошириш”га алоҳида урғу берилди. Ҳа, Президент тўғри айтяпти "Нажот – таълимдадир".

Ижрога келганда эса, нега энди шу таълим соҳаси ҳокимларга ишониб топширилаяпти? Улар эса ҳар доимгидек “салладан кўпроғини” олиб келишяпти. Мана шу “ручной” бошқарув. Мана шу тизимсизлик. Таълимнинг ўз эгалари, ўз фидойилар борку. Уларга ишонч билдириб, уларнинг маслаҳатларини олган маъқул эмасми?

Эътибор берингда, таълим соҳасида “эзгу ният”да дея қабул қилинаётган ҳар қандай қарорлар жамиятда жуда катта резонансга сабаб бўляпти. Нега шундай? Нима деб ўйлайсиз? Бу - олдин қарорларни қабул қилиб қўйиб, кейин энди нима қилсак экан дегандек таассурот уйғотяпти.

Тушунамиз, кўпчиликка дахлдор бўлган бўлган қарорларни қабул қилиш осон эмас, айниқса энг критик вақтда. Бундай пайтларда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Шошма-шошарлик қилмасдан, кўпчиликнинг фикрини инобатга олган маъқул. Босқичма-босқич деб тавсия берилдими, шундай қилайлик. Бир-икки кун кечроқ бўлса бўлсин, хавфсизроқ ва беталофат бўлсин!

@muxbirdaliev
9.6K viewsedited  04:21
Ochish/sharhlash
2023-01-10 21:09:39 Ота-оналарга лайфхак!

Мана масалан мактабда ўқиш бошланганидан норози бўлаётганларга лайфхак: Эртага мактаб лекин фарзандингизни мактабга оборманг. Ёки бордиртирманг. Ижтимоий тармоққа ҳам нега бундай деб ёзиб вақт кетказманг. Вақтингизни фарзандингиз билан ўтказинг. То соқув кунлар кетгунча фарзандингиз билан вақт ўтказинг. Осмон узилиб ерга тушмайди. Тугади.

@muxbirdaliev
8.3K viewsedited  18:09
Ochish/sharhlash
2023-01-10 20:49:43
Маши мактабда ўқиганман. У пайтларда Остонақул Шокиров номидаги деб ёзардик. Ҳозир ундай номлар ёзилмаса керак.

@muxbirdaliev
6.7K viewsedited  17:49
Ochish/sharhlash
2023-01-10 20:01:12
"Совуқ чикора. Аммо совқотмаслик учун ишлаш керак?"

Кеча оқшом Тошкентда ёға бошлаган қор бугун куни билан тинмади. Анчадан буён оғир юк "кўтармаган" "заиф" дарахтларнинг шохи эгилди, айримлари синиб кетди, бозорларда томлар қулади. Самарқанд ҳокими раҳбарларни қор курашга кўчага ҳайдади. Андижон, Хоразм вилояти ҳокимликлари эса махсус ваколат билан эртадан ўқиш бошланишини маълум қилди. Кечагина Тошкентдан қайтиб кетган талабалар бугун аросатда. Хуллас, бугун бўлди қизиқ ҳангомалар...

Ана шундай аномал совуқ шароитида индамайгина ўз иши қилётганлар, қор кураётганлар - ободонлаштириш бошқармасининг фидойи ишчилари. Human.uz мухбирлари уларга иссиқ қаҳва ва егуликлар улашиб, йўл-йўлакай суҳбатлашишди, фикр-мулоҳазаларини тинглашди...

Тўлиқ видео: Youtube

Каналга уланинг: @humanuzofficial
6.7K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-01-10 17:19:33 Шундай совуқда қор кураётган амалдорлар пияри тугадими ёки давом этяптими?

@muxbirdaliev
8.4K viewsedited  14:19
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:45:41 Аҳоли мурожаатлари билан қизиқадиган ҳоким борми?

"Ассалому алекум хурматли мухбир Хуршидбек яхшимисиз. Ишлариз яхшими. Андижон шахарга келганизда кандек богланишди билмадим. Сиз ердам бера олас Биз Андижон шахар Дустлик МФЙ Майбахча кучасида яшайман фарзандларим бор кари Ота онам хуллас уша махалла яшовчи ахолига роддом ичига ТП куйилган.

Хозирги кунда Хар куни 3 махал свет учмаса мантер келмаса хисоб эмас булиб колди. Сабаби утган йили ез ойларида шахар Электрацетда ишлайдигон ходимлар бошка худудга сим тортир улаб, улаб беришган .

Хатто шунака оилалар бор 2 еки 3 тадан линиялари бор пули борда. Бизга ухшаган Одди халк када унака килоледи. Фейзбук ижтимоий тормокларда шахар хокимини прямой эфирларига камент езганман тег килиб пост куйдим кани натижа 1 ярим ойдан буён шу муаммо.

МФй раисига тел килиб гапирсам гапими эшитме турип бакириб бакириб куйиб куйди. Туяга янток кк булса буйнини чузади деп . Уни сайлаган халк туя булдими хали. Арзонлаштрилган кумир олиш ун Бир неча бор бордим хонасида йук. Утирмеди. Шахар хокимимиз прямой эфирдан бушамейди.

Роддомга келган мошиналар беспорядка хаммаек муср. ГАИ борми Бир келсин Одди тратуар йук. Сиздан илтимос электрацетни ишлайдигон номерини таркатсин таркатса хам ва уша нотугри уланган симларни тозалаб беришга амалий ердам берин."

@muxbirdaliev
9.0K viewsedited  12:45
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:33:39 Аномал совуқда ҳатто балон бормаган махалла бор!

"Andijon shaxar "Maydon Bozor" MFY Ohunboboyev ko'chaga bir yarim oydan buyon Propan gazi yetkazib berilmayaprti."

П/С: Хув анави пияр учун оқшомда ҳаммани ҳолидан хабар оладиган ҳоким Ғофур Абдураҳмонов қаерда? Таътилдан қайтиб пияр ишлари бошландими?

@muxbirdaliev
8.6K viewsedited  12:33
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:02:04 Тарихимизга, ўтмишимизга бўлган қарашимизни қачон ўзгартирамиз?

Ҳар бир ҳудудни, туман/шаҳарни, қишлоқ/овулларни ўзининг тарихи, келиб чиқиши бор. Кундалик ташвиш, рўзғор, тирикчилик деб кўпинча айрим тафсилотларга эътибор бермаймиз.

Масалан: Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Гўзалкент маҳалласида Уклон қишлоғи бор экан. Бу ном қадимий номми ёки халқ тилида оғзаки шундай юритиладими?

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, айниқса Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия бунга изоҳ бергиси келмайди. Ё ўзлари билишмайди ёки ишлашмайди. Бу саволга жавобни масъуллар бера олишмаса, Эльдар Асанов бирон нарса деворар.

Андижон вилоятининг Мархамат тумани эса ўтган аср бошларида ҳам Мингтепа деб юритилар эди. Хали ҳанузгача бутун бошли бу туман ўзининг асл номига қайтгани йўқ.

Бунгача эса Хонобод шаҳрининг номи ўзгарди (Советобод эди), Қорасув шаҳрининг номи ўзгарди (Ильичёвск эди), Асака туманининг номи ўзгарди (олдин Ленин райони эди).

Энг яқин тарихимизда эса Бўз тумани -> Бўстон туманига ўзгарди. Бу рўйҳатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин.

Шундай экан нега Уклон қишлоғини номига аниқлик киритилмайди? Нега Мархамат туманининг номини Мингтепа деб ўзгартирмаймиз? Нега?
8.5K views12:02
Ochish/sharhlash
2023-01-10 14:25:21
Эндиликда Ўзбекистонда ҳам “Мурабаҳа (Насия савдо)” олиш мумкин. «Трастбанк» томонидан ислом шариатлари асосида хизмат кўрсатувчи компания очилди!

Бугун, 10 январь куни «Trastbank»нинг шўъба лизинг компанияси – «Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Trast Muamalat» МЧЖнинг асосий вазифаси амалдаги қонунчилик доирасида самарали “Мурабаҳа (Насия савдо)” ва “Ижара (Лизинг)” операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

«Трастбанк»нинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи билан узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорлиги «Trast Muamalat» МЧЖга ИТБ корпорацияларининг молиялаштириш линияларини жалб қилиш имконини беради. Қолаверса, ривожланишнинг ушбу босқичи компанияга жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлади.

P.S.: Банкдан кредит олмайман, исломий молиялаштириш асосида ишлайман деган танишларингизни хабардор қилиб қўйинглар!

@muxbirdaliev
11.7K views11:25
Ochish/sharhlash