Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда Ўзбекистонда ҳам “Мурабаҳа (Насия савдо)” олиш мумк | Muxbir Daliev

Эндиликда Ўзбекистонда ҳам “Мурабаҳа (Насия савдо)” олиш мумкин. «Трастбанк» томонидан ислом шариатлари асосида хизмат кўрсатувчи компания очилди!

Бугун, 10 январь куни «Trastbank»нинг шўъба лизинг компанияси – «Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Trast Muamalat» МЧЖнинг асосий вазифаси амалдаги қонунчилик доирасида самарали “Мурабаҳа (Насия савдо)” ва “Ижара (Лизинг)” операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

«Трастбанк»нинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи билан узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорлиги «Trast Muamalat» МЧЖга ИТБ корпорацияларининг молиялаштириш линияларини жалб қилиш имконини беради. Қолаверса, ривожланишнинг ушбу босқичи компанияга жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлади.

P.S.: Банкдан кредит олмайман, исломий молиялаштириш асосида ишлайман деган танишларингизни хабардор қилиб қўйинглар!

@muxbirdaliev