Get Mystery Box with random crypto!

Кенгашли тўй тарқамас! Президент ҳар доим ўз нутқида соҳада т | Muxbir Daliev

Кенгашли тўй тарқамас!

Президент ҳар доим ўз нутқида соҳада тизим бўлиши керак, тизим ишлаши керак деб айтади. Қайси соҳани таҳлил қилмасин соҳа эгаларига аниқ вазифалар ва тавсиялар беради. Айниқса, Мурожаатномада бу йилни “таълим сифатини ошириш”га алоҳида урғу берилди. Ҳа, Президент тўғри айтяпти "Нажот – таълимдадир".

Ижрога келганда эса, нега энди шу таълим соҳаси ҳокимларга ишониб топширилаяпти? Улар эса ҳар доимгидек “салладан кўпроғини” олиб келишяпти. Мана шу “ручной” бошқарув. Мана шу тизимсизлик. Таълимнинг ўз эгалари, ўз фидойилар борку. Уларга ишонч билдириб, уларнинг маслаҳатларини олган маъқул эмасми?

Эътибор берингда, таълим соҳасида “эзгу ният”да дея қабул қилинаётган ҳар қандай қарорлар жамиятда жуда катта резонансга сабаб бўляпти. Нега шундай? Нима деб ўйлайсиз? Бу - олдин қарорларни қабул қилиб қўйиб, кейин энди нима қилсак экан дегандек таассурот уйғотяпти.

Тушунамиз, кўпчиликка дахлдор бўлган бўлган қарорларни қабул қилиш осон эмас, айниқса энг критик вақтда. Бундай пайтларда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Шошма-шошарлик қилмасдан, кўпчиликнинг фикрини инобатга олган маъқул. Босқичма-босқич деб тавсия берилдими, шундай қилайлик. Бир-икки кун кечроқ бўлса бўлсин, хавфсизроқ ва беталофат бўлсин!

@muxbirdaliev