Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 60

2023-02-14 09:42:43 ​​14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана

БОБУР ҲАҚИДА 10 ФАКТ

1.
Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.

3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).

4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.

5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.

6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради.

7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.

8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.

9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.

10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.6K views06:42
Ochish/sharhlash
2023-02-14 08:15:09
#Зикр

ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

#Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.0K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-02-14 06:40:08 ​​Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади:

1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш.

“...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48).

Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41).

2. Авратни беркитиш.

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир.

3. Таҳоратни вақтида, мукаммал қилиш.

Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)!..” (Моида, 6).

4. Намозларни вақтида мукаммал адо этиш.

“...Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) битилгандир” (Нисо, 103).

5. Ризқ ҳақида Аллоҳ берган ваъдага ишониш.

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд, 6).

6. Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш.

“...Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз...” (Зуҳруф, 32).

7. Аллоҳ таолога таваккул қилиш.

“Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг...” (
Фурқон, 58).

“...Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!” (Моида, 23).

8. Аллоҳнинг амрига ва тақдирига сабр қилиш.

Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг...” (Қалам, 48).

Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!” (Оли-Имрон, 200).

9. Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш.

“...агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, Унинг неъматларига шукр қилинглар!” (Наҳл, 114). Аллоҳнинг неъматлари кўп: саломатлик, фарзанд, бойлик... энг улуғи Ислом неъматидир.

10. Ҳалол ейиш.

“...Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар...” (Бақара, 57). Яъни, ҳалол енглар.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.1K views03:40
Ochish/sharhlash
2023-02-14 03:40:05
Aссалому алайкум.ва рахматуллоху ва барокотуху

Xайрли Тонг янги кун муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
3.9K views00:40
Ochish/sharhlash
2023-02-13 17:50:17
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 23 КУН
14 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими

Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:01
Қуёш - 07:20
Пешин - 12:42
Аср - 16:13
Шом - 17:57
Хуфтон - 19:14

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
2.6K views14:50
Ochish/sharhlash
2023-02-13 16:30:03 ​​#КўзимизнингҚувончлари

Фарзандлар учун Қуръон ўргатишдаги муҳим қадамлар

(Оналар учун махсус рисола)

Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг.
– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг.
– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг.
– Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг.
– Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг.
– Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг.
– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг.
– Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг.
– Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг.
– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг.
– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг.
– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг.
– Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг.
– Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг.
– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.3K views13:30
Ochish/sharhlash
2023-02-13 14:46:25 ​​ Энди қайтариб олмайман!

Бир куни Усмон (розияллоҳу анҳу) бир киши билан бир нарсани савдолашди. У айтди: «Эй биродар, мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитдим: “Сотишда енгил, олишда енгил бўлган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”. Усмон (розияллоҳу анҳу) сотувчига: “Сенга яна ўн минг қўшиб бераман”, дедилар. У киши бу ишни ўша муборак дуога дохил бўлиш учун қилди”. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) бир боғни айланиб юриб, бир ракатга кеч қолди. Шунда: “Шубҳасиз у садақадир”, дедилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)нинг молини йўлда ўғирлаб, тунаб кетишди. У киши султонга бормоқчи бўлди. Сўнг ўтириб ўзига деди: “Бу молимни тарозимдан чиқариб ташлашни истамайман”. Рабиъ ибн Хайсамдан ривоят қилинишича, унинг ғазотга минадиган оти бор эди. Ўттиз мингга баҳоланар эди. Бир кеча у намоз ўқиётганда ўғри тушиб отини ўғирлаб кетди. Ўғри кетгунича у намозини бузмади. Ўғри шериклари олдига борганда улар отни таниб: “Шўринг қурсин, бу Рабиънинг оти-ку, бизни дуоибад қилишидан олдин уни қайтариб бер”. Шунда ўғри йиғлаб, отни қайтариб олиб борди. Борса, у эндигина намозини тугатган экан. Ўғри у тарафга юрганди, Рабиъ сакраб туриб, отни ушлаб: «Бу менинг тарозимга чиққан нарса, уни энди олмайман», деб ўғрига қайтариб берди.

Аслиддин РАҲМАТУЛЛАЕВ
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.1K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-02-13 11:35:46 Мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг

Абу Мансур Ҳибатуллоҳ Қуръонни ёд олди, фақиҳ бўлди. Ўзи ёш бўлса ҳам динга улуғ хизматлар қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, бетоб бўлиб қолди. Унинг дарди узоқ давом этди. Отаси уни даволаш учун беҳисоб маблағ сарфлади. Абу Мансур ажали яқинлашганини сезиб, отасига бундай деди: «Отажон, мени даволаш учун, дори-дармон учун, ҳақимга дуо олиш учун мол-дунёингизни аямадингиз. Мендаги ихтиёр ёлғиз Аллоҳ таолодадир. Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг». Бу гапларни эшитган ота деди: «Аллоҳга қасам, Аллоҳ таоло худди Исмоил Иброҳимга «Сенга буюрилган ишни қилинг» дегани каби ме- нинг ўғлимга ҳам бу сўзларни нутқ қилдирди. Аллоҳ таоло бу билан унинг даражасини юксалтиришни ихтиёр этди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.2K views08:35
Ochish/sharhlash
2023-02-13 09:36:11
#ВИДЕО

РИЗҚНИНГ КАЛИТИ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.3K viewsedited  06:36
Ochish/sharhlash
2023-02-13 08:21:02
АЛЛОҲГА СОДИҚЛИК

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Ким рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган
Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани деб эълон қилган.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.3K views05:21
Ochish/sharhlash