Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайит куни қуйидаги ишларни қилмаслик керак: 1. Рўза тутиш. Ҳ | MuslimShosh.uz

Ҳайит куни қуйидаги ишларни қилмаслик керак:

1. Рўза тутиш. Ҳайит – байрам, шу боис бу кун рўза тутиш мумкин эмас.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Фитр куни (Рамазон ҳайити) ва Наҳр куни (Қурбон ҳайити) рўзасидан қайтардилар» (Имом Муслим ривояти).

2. Ийд намозидан олдин ёки кейин нафл намоз ўқиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ийд куни икки ракат намоз ўқидилар, ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам намоз ўқимадилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Гуноҳ содир қилиш. Ҳайит куни қилинган яхши амалларнинг савоби кўп бўлгани каби, бу кунда қилинган гуноҳларнинг иқоби ҳам қаттиқ бўлади. Шу боис, ҳайит экан деб, бўлар-бўлмас ишларни қилиб, шундай улуғ кунда гуноҳга ўтиб кетмаслик керак.

4. Ҳайит кунлари аёлларнинг қабристонларга боришлари яхши эмас.

5. Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш. Иложи борича, ҳайит байрам бўлгани боис хонадонларда бирор киши вафот этган бўлса, байрамни азага айлантирмаслик керак. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таолога осийлик қилмаган ҳар бир кунимиз биз учун ҳайитдир», деганлар.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh