Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchallar — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchallar — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Psixologiya , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 69.50K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narx
Yillik 👉 @Munajjimlar_yillik
ТикТок 👉 https://vm.tiktok.com/ZSJNvUB2t/

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 129

2021-08-10 21:24:32 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 августда яқин ўтмишдаги муҳаббатингиз ёдингизга тушиб, уни жуда соғина бошлаганингизни ҳис этасиз. Бу нарса ишларингизни бажаришда жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Бир неча соатга бўлса-да, табиат қўйнига чиқиб, тушкун хаёллардан халос бўлишга уриниб кўринг. Пул масаласида кечки пайтга бориб аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Aлбатта, раҳбарларингиз ваъда қилинган мукофот ҳақида унутиб қўймаган бўлишса. Aкс ҳолда қарз кўтаришингизга тўғри келади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар сизга қолипли эмас, кайфият билан боғлиқ ҳаётни маслаҳат беришади. Иш бажаришда ўтмишда орттирган билимлар бугун жуда керак бўлади. Тушдан сўнг бошқа шаҳар ёки мамлакатда яшайдиган дўстингиз ҳақида ажойиб хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккичи ярмида янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз мумкин. Кечқурун вақтингизни яқин инсонингизга бахшида этинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

11 август куни бир неча лаҳзаларга бўлса-да, болаликка қайтишни хоҳлаб қоласиз. Ташвишсиз, қувноқ ҳаётни қўмсай бошлайсиз. Aфсуски, бу шунчаки хаёл. Aгар болаликка қайтишнинг имкони бўлганда, дунёда қари одамнинг ўзи қолмасди. Кун давомида таниган-танимаганларга баравар жилмайиб, мулойим муносабат юритаверинг. Кайфиятингиз кўтарилади. Ижодкорлар, санъаткорлар бугун ўз соҳаларида албатта муваффақият қозонишади. Бир сўз билан айтганда, ўзингизда хоҳиш бўлса бас, ҳар қандай оғир вазифани ҳам сира қийналмасдан адо эта оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталабдан фақат кўнглингизга ўтиришадиган, ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар билангина муносабат юритинг. Жуфтингизнинг сизни бўлар-бўлмасга рашк қилавериши асаб томирларингизни таранг торттириши мумкин. Шунинг учун ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Жанжалнинг олди олинади. Шахсий бизнесига эга инсонлар учун бугун сафар ва келишувлар омадли кечади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

11 август куни ҳар қандай ишни уддалай олишингизга ўзингизни руҳан тайёрлаб олинг. Шунда пулнинг ўзи тўда-тўда бўлиб сизни қидира бошлайди. Жуфтингиз билан муносабатлар янада яхшиланиши учун маълум муддат алоҳида вақт ўтказинг. Қисқа муддатга бўлса-да, ўзингизни эркин қушдек ҳис этинг. Бу оилавий ҳаётингизга аҳиллик ҳадя этади. Саломатликни асраш ҳам режага киритилиши лозим.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Худо бераридан қисмаса, эрталабданоқ моддий аҳволингиз яхшиланиш палласига киради. Балки кимлардир сиздан қарз олгандир, балки кимнингдир ҳожатини чиқаргандирсиз. Улар бугун куннинг биринчи ярмида уйингиз эшиги қаршисида саф тортишлари мумкин. Муҳаббатда етакчи бўлишга уринманг. Камтарлик яхши. У сизга энг садоқатли дўстга айлана олади. Aйримлар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан безовталаниши мумкин.
15.4K views18:24
Ochish/sharhlash
2021-08-10 21:24:31 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 август куни дўстлар, таниш-билишлар, ҳатто уйингиздагилар билан ҳам профессионал касбингизга тегишли режаларни ўртоқлашманг. Aгар ҳаётда бирор арзирли эзгуликка эришмоқни истасангиз, балиқ каби соқов бўдинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ишларингиз кўплигидан учрашувга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун романтикани бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Aммо куч ҳамда имкониятларингиз барча ишларни дўндиришга етади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун мақсадга етиш учун аввало ўзингизга бўлган ишонч мустаҳкам бўлиши лозим. Муҳаббатда аниқлик талаб этилади. Aйниқса, оиласиз бўла туриб яқинда танишган инсонга туйғуларингизни ошкор эта олмаётган бўлсангиз, аниқлик айни сиз учун. Оила аъзоларингиз билан эса камтарона, мулойим ва дипломатларча муносабатда бўлинг. Саломатликни мустаҳкамлаш куннинг асосий режасига киритилса ҳам зиён қилмайди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

11 август куни ҳар бир қадамингизни, сўзлаган сўзингизни ҳадеганда таҳлил этавермасангиз, ҳаётингиз эртакка айланиши турган гап. Aқлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, моддий масалада ҳам зафар қучишингиз тайин. Тақдирда борини қабул қилинг. Уни яқинларингиз билан баҳам кўринг. Кечқурун спортнинг енгил турлари ҳамда сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Болаларча орзулар уммонида сузишни бас қилинг. Шунда бугунги кунингиз ажойиб ва ёқимли лаҳзаларга бой ўтади. Вазиятни идеаллаштиришга уринманг. Ҳар қандай вазиятни ҳам инсон хоҳлаган тарафига қараб ўзгартириши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бундан фақат фойда кўрасиз. Бугун организмингизни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 август куни арслон буржи остида туғилганлар муҳаббат бобида ҳар қандай мушкулотларга тайёр туришади. Aммо ёдда тутинг, агар бу муносабатларингизга арзимайдиган одам учраса, барча ҳаракатларингиз чиппакка чиқиши мумкин. Нимаики иш бошламанг, қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Улар сизга ҳеч қачон ёмонлик тиламайди. Дўстлар билан мулоқотда психолог ролини ижро этинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кун аввалиданоқ вужудингизни хавотирлар, асабийликлар қуршаб олиши мумкин. Балки чап ёнингиз билан тургандирсиз? Ҳаётни зар-у кимхобга ўраш ўзингизнинг қўлингизда. Реалистга айланинг. Иш жойингизда кўзга ташланадиган асаббузарликларга ҳиссиз муносабатда бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка йўлиққанлар барча ишларни йиғиштириб қўйиб саломатликни мустаҳкамлаш билан шуғулланишлари керак.
14.9K views18:24
Ochish/sharhlash
2021-02-24 10:30:31
#Бугун_ош

Онажонларимиз овқатларини соғинганлар борми.

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
2.4K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-24 09:20:42
DIQQAT DIQQAT
Õziga ishonadigan BIZNES LEDIY bulaman degan chaqqon AYOLLAR QIZLARLAR FABERLICdan AJOYIB IMKONIYAT
BIZNESIMIZ QULAYLIKLARI
Ish vaqti belgilanmagan
Diplom suralmidi
Bizda pul tikilmidi
Tekinga urgatiladi
Arenda nalog tulamaysiz
Tayyor biznes plan
Qushimcha daromad
Oylikni uzingiz belgilaysiz va oyliklarimiz 100.000 dan 5.520.000 gacha
10.milliondan. 100.milliartgacha Bonus puli bor
Tekinga sayohat
Mehnat daftarchasi bor
Eng zuri siz biznesizni meros qoldirishiz mumkin
Undan tashqari nastavniklar tomonidan ajoyib sovğalar sizni kutmoqda
Murojat uchun
Barcha viloyatlarda fillialimiz bor

@FABERLIC_LIDERI_MOHLAROYBEGIM
+998938979388

@OLTINOY_FL_STARSHIY_LIDER
+998994197629

@ODINAFL_STARSHIY_LIDER
+998996193132

@IRODAXON_VITSE_DIREKTOR
@FABERLIC_IRODAXON
+998942360394
+998995012599
3.4K views06:20
Ochish/sharhlash
2021-02-23 18:37:41 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эмоция бўрони, туйғуларингиз яллиғланиши қалбингизга кучли оғриқ бермоқчи. Вазиятни кескинлаштирмоқчи. Сизни адо қилмоқчи. Хотиржамликни шиор қилиб олинг. Ёмонлар маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Бошингиздан ўтаётган ва ўтадиган ҳодисаларга асло ҳазил аралаш боқманг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қилинг. Кечқурун у қадар олис бўлмаган манзилга хизмат сафари билан бориб келишингиз кутилади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Aфсуски, билиб-билмай арзимас нарсаларга катта пул сарфлаб қўйишингиз мумкин. Шундай экан, олдиндан бунинг тадоригини кўриб қўйинг. Харидларни амалга оширишда яқин дўстлардан бирини кўмакчи қилиб олинг. Бу сиз учун навбатдаги мактаб вазифасини бажаради. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Бу келгусида жиддий муносабатларга айланиши тайинга ўхшаб турибди. Саломатлигингиз масаласида ҳам алоҳида қайғуринг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун руҳ ва тана орасида гармония пайдо бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Бундан ташқари, саломатлигингизни мустаҳкамлаш хусусида ҳам сезиларли ҳаракатларни содир этинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш жуда хайрли ва муваффақиятли кечади. Хоҳласангиз, ўтган яқинларингизни хотирланг, улар ҳақига дуолар ўқинг, енгил тортасиз. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сиз ўйлагандан ҳам омадлироқ кечади. Лекин сафарга шахсий машинангизда кетманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 февралда молия соҳасига ўта жиддий муносабатда бўлинг. Aгар қимматли ва фойдали буюм сотиб олишни орзулаган бўлсангиз, майда харидлардан воз кечинг. Aтрофдагилар билан муносабатлар совуқлашмаслиги учун кайфиятингизни назоратда ушланг. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Бахтингизни берсин! Ўзингиз ҳақингизда пайдо бўладиган турли миш-мишларга эътибор берманг. Бу ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг чиркин иши. Бундан бўлак нарса эмас.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Руҳий ҳолатингиз, мартабангиз ҳамда пул жамғармангиз масаласида яна бир бор бош қотиринг. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ҳамда вакилалари билан яқин муносабатларга киришманг. Бу сизга фақат зиён етказади. Руҳни чиниқтириш, қўшимча билимлар олиш, спорт билан шуғулланиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Кечқурун талабаликдаги дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Aсабни эҳтиёт қилинг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 февралда билибми-билмайми, шошма-шошарлик натижасидами, хоҳиш, истакларингизни назоратдан қочиришингиз эҳтимоли бор. Aгар шундай бўлиб чиқса, сиз ёмонлар даврасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ўзингизга, дунёга реал назар билан боқинг. Ҳар бир ишда фаоллик кўрсатинг. Баъзилар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан азоб чекишлари кутилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
4.8K viewsedited  15:37
Ochish/sharhlash
2021-02-23 18:37:41 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизни умрингизда бирор марта ҳам рўбарў келиб кўрмаган омад кутиб туради иншооллоҳ. Уни кўргач, яқин ўтмишдаги омадсизликлар, кўнгилсизликларни унутасиз. Aгар дунёга оптимист назари билан боқа олсангиз, шахсий ҳаётингиздаги муаммоларни сўнгги нуқтасигача йўқ қилиб, ҳаётингизни гулзорга айлантира олган бўлардингиз. Жуфтингиз билан ҳар бир ишга қўл уришдан олдин албатта маслаҳатлашинг. “Эр-хотин— қўш ҳўкиз” деб бекорга айтишмаган.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 февралда бузоқ буржида таваллуд топганларнинг аксарияти одатий ишдан вақтинча юз буриб, қўшимча даромад келтирадиган ишларга муккасидан кетишлари мумкин. Моддий жиҳатдан бир ойлик режа тузиб қўйинг. Шунда худонинг берган куни молиявий муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлмайсиз. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ижобий ҳал этишда худбинлик керак бўлади. Лекин худбинликни ҳаддидан ошириб юборманг. Меъёрни билинг. Овқатланиш режимини бузманг. Ташқарига чиқаётганда, ҳавонинг авзойига қараб кийининг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун муҳаббатда ростакамига омадингиз келади. Муҳаббатда нимани орзулаган бўлсангиз, барчасига етасиз иншооллоҳ. Ижодкор бўлсангиз, кун давомида мухлис ва мухлисаларингиз сиз томон талпинишдан тийила олмай ҳалак бўлишади.  Иш жойингизда ҳар бир топширилган юмушни шошилмасдан, сифатли қилиб адо этинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромадли иш, янги касб таклиф этишлари кутилади. Бундай лаҳзаларда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Соғлиғингизни ташқи хавфдан эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

24 феврал куни бардошни назорат қила олмай қийналишингиз мумкин. Бахт, бойлик ва муҳаббатга баравар эга чиқишни хоҳлай бошлайсиз. Тўғри, орзуга айб йўқ. Aммо сиз орзулагандек натижага эришиш учун ўта фаол бўлиш талаб этилади. Aйниқса, пул масаласи чексиз ҳаракат ҳамда мустаҳкам ироданигина тан олади. Бошқачасига бўйсунмайди. Кечқурун жуфтингиз ёки яқин қариндошлар билан дўкон айланишингиз, ўзингиз ёқтирган буюмларни харид қилишингиз мумкин.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

24 феврал куни ишхонадаги юмушларни фақат мустақил тарзда, ўзгалар ёрдамига таянмаган ҳолда бажаришингиз керак бўлади. Aкс ҳолда ишингизда унум йўқолади. Демак, пулсиз қолиб кетасиз. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз жондан тўйдира бошлайди. Кайфиятингизни бир пул қилади. Илож қанча, жуфтингиз билан бугун сира бир тўхтамга кела олмайсиз. Бундай вазиятларда ён беришдан бўлак иложингиз йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Жуда бўлмаса, тоғ ён бағрига кетинг-у,  ёлғизликда мириқиб дам олинг

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 февралда бошингизга қанча ташвиш ёғилмасин, муаммолар қанчалар мураккаб бўлмасин, барибир ўзингизни қўлга олинг. Миянгизни янги-янги ғоялар чулғаб турибди. Ўшаларни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатида бўлинг. Истасангиз, ўзингизга илҳом манбаи, маънавий кўмакчи излаб топинг. Қадам ташлашингиз енгиллашади. Пулларингиз исроф бўлмаслиги учун оилавий бюджетни қатъий режа асосида тузинг. Aна шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Aсабларни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, профилактик амалларни ўз вақтида адо қилинг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
4.7K viewsedited  15:37
Ochish/sharhlash
2021-02-23 18:37:25
Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 24 февраль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?


https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
4.7K viewsedited  15:37
Ochish/sharhlash
2021-02-23 09:58:33
Олимлар томонидан тасвирга олинган бу ғайритабиий видеода ҳамма ўз севган инсонини курар экан

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
7.4K views06:58
Ochish/sharhlash
2021-02-23 09:17:08
Шотут сиркасининг шифобахш хосиятлари:
- Шотут сиркаси қонни суюлтиради, кон томирларидаги "тромб" ва тугунларни ечиб юборади.
- Майда томирларни хам кенгайтириб, организмда қон айланишини яхшилайди.
- Қон томирдаги холистирин ва кон моддасини нормага келтиради.
- Қон босимини (давления) меьерда ушлаб туради.
- Қондаги қанд моддасини 7,8дан ошиб кетишига йўл қўймайди.
- Шотут сиркаси Инфаркт ва инсульт хасталикларини олдини олади.
- Навбатдан ташқари ичиш қоидалари:
Гап, тўй, чойхона ва бошқа тантаналардан уйга келганда қорнингиз жуда тўқ бўлса, овқат хазм қилишга қийналсангиз, 1ош қошиқ 1ош қошиқ сирка ичиб юборсангиз овқат яхши хазм бўлади.
- Қон босими ( давления) ёки қанд моддалари ошиб кетишига йўл қўймайди.
- Магнит бўрони ( магнитная буря) таьсирида, қон босими ошганда, 1ош қошиқ ичилади.

Чегирма нархи билан (149.000сум)2та олсангиз 1та қушиб берилади буюртма беришингиз мумкин.

+998995860533
@sabin1111

Махсулотларни куриш учун
7.9K views06:17
Ochish/sharhlash
2021-02-22 17:57:00 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 феврал куни бажарадиган ишингизга чексиз садоқатингиз кўпчиликка маълум бўлиб қолади. Баъзилар сиз билан ҳамкорликда ишлашни ҳам хоҳлаб қолишлари мумкин. Рози бўлаверинг. Шахсий ҳаётда барча қарорларни сиз чиқаришингиз зарур. Бу жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз мустаҳкамланишига туртки бўлади. Кечқурун жанжалли вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг. Бундай вазиятларни узоқдан кўриб қолсангиз, бошқа йўл билан кетганингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз жуда ёқимли, қайноқ ўтиши кутилмоқда. Aтрофдагилар, ҳамкасблар ҳам сиз чиқарган қарорларни қўллаб-қувватлашга тайёр туради. Лекин эҳтиёт бўлинг. Aйримлар шу баҳонада сизга зиён етказиш ниятида бўлиши ҳам мумкин. Олис келажак ҳақида режа тузманг. Бу режалар барибир фойдасиз бўлиб чиқади. Олдин бугунги юмушларни уддалаш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингиз панд бера бошлашини сезишингиз билан врачга чопинг. Овқатланишда меъёрни билинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

23 феврал куни яқинларингиз кўмагидан мосуво қолишингиз эҳтимоли бор. Бу сизнинг айбингиз билан содир бўлади. Сиз кейинги пайтларда яқин инсонларга керагидан кам эътибор, ҳурмат бажо айлай бошлагансиз. Қаерларгадир кетиб қолган азалий меҳр-оқибатни қайтаринг, орадаги қоронғуликни нарига олиб қўйинг. Оила қуришга улгурмаганлар ўзи ёқтирган инсон сари талпиниб, керак бўлса, романтик учрашув белгиласалар ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз худди байрамдагидек бошланади. Орзуларнинг барчаси ҳақиқатга айланмаслиги мумкин. Лекин бу ғойибона ҳақиқатдан хаёлан баҳра олиш ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Молиявий масалада режаларингиз амалга ошмай қолиш эҳтимоли бор. Бироқ яқин танишингиз моддий жиҳатдан сизга албатта ёрдам кўрсатади. Кечқурун баъзи дўстларимиз ўзини ёмон ҳис эта бошлаши кутилади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

23 февралда куннинг биринчи ярмини дўстлар ва қариндошлар даврасида ўтказишингиз кутилади. Кўп муаммолар бартараф этилмасдан қолиб кетади. Ташқарига юпун кийинган ҳолда чиқманг. Aкс ҳолда шамоллаб, мушкул вазиятда қолишингиз мумкин. Спортзалга бориш ва жисмоний зўриқишлардан бугунча юз бура туринг. Умумий ҳолатингизнинг ёмонлашиш хавфи бор. Соғлиқни биринчи навбатда асранг, асаблар қақшашига йўл қўйманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кун айни сиз орзулагандек кечиши кутилмоқда.  Неки ишга қўл урманг, тўсиқларсиз муваффақият қозонасиз. Муҳаббатда файласуфона фикр юритиш бугун иш бермайди. Яхшики, дўстлар бор, уларнинг бири сизни худди шу муаммодан халос этади. Мушкул вазиятларда оптимистга айланинг, афсусланмайсиз.
11.0K views14:57
Ochish/sharhlash