Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 23 феврал куни бажарадиган ишингизга | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 феврал куни бажарадиган ишингизга чексиз садоқатингиз кўпчиликка маълум бўлиб қолади. Баъзилар сиз билан ҳамкорликда ишлашни ҳам хоҳлаб қолишлари мумкин. Рози бўлаверинг. Шахсий ҳаётда барча қарорларни сиз чиқаришингиз зарур. Бу жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз мустаҳкамланишига туртки бўлади. Кечқурун жанжалли вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг. Бундай вазиятларни узоқдан кўриб қолсангиз, бошқа йўл билан кетганингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз жуда ёқимли, қайноқ ўтиши кутилмоқда. Aтрофдагилар, ҳамкасблар ҳам сиз чиқарган қарорларни қўллаб-қувватлашга тайёр туради. Лекин эҳтиёт бўлинг. Aйримлар шу баҳонада сизга зиён етказиш ниятида бўлиши ҳам мумкин. Олис келажак ҳақида режа тузманг. Бу режалар барибир фойдасиз бўлиб чиқади. Олдин бугунги юмушларни уддалаш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингиз панд бера бошлашини сезишингиз билан врачга чопинг. Овқатланишда меъёрни билинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

23 феврал куни яқинларингиз кўмагидан мосуво қолишингиз эҳтимоли бор. Бу сизнинг айбингиз билан содир бўлади. Сиз кейинги пайтларда яқин инсонларга керагидан кам эътибор, ҳурмат бажо айлай бошлагансиз. Қаерларгадир кетиб қолган азалий меҳр-оқибатни қайтаринг, орадаги қоронғуликни нарига олиб қўйинг. Оила қуришга улгурмаганлар ўзи ёқтирган инсон сари талпиниб, керак бўлса, романтик учрашув белгиласалар ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз худди байрамдагидек бошланади. Орзуларнинг барчаси ҳақиқатга айланмаслиги мумкин. Лекин бу ғойибона ҳақиқатдан хаёлан баҳра олиш ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Молиявий масалада режаларингиз амалга ошмай қолиш эҳтимоли бор. Бироқ яқин танишингиз моддий жиҳатдан сизга албатта ёрдам кўрсатади. Кечқурун баъзи дўстларимиз ўзини ёмон ҳис эта бошлаши кутилади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

23 февралда куннинг биринчи ярмини дўстлар ва қариндошлар даврасида ўтказишингиз кутилади. Кўп муаммолар бартараф этилмасдан қолиб кетади. Ташқарига юпун кийинган ҳолда чиқманг. Aкс ҳолда шамоллаб, мушкул вазиятда қолишингиз мумкин. Спортзалга бориш ва жисмоний зўриқишлардан бугунча юз бура туринг. Умумий ҳолатингизнинг ёмонлашиш хавфи бор. Соғлиқни биринчи навбатда асранг, асаблар қақшашига йўл қўйманг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кун айни сиз орзулагандек кечиши кутилмоқда.  Неки ишга қўл урманг, тўсиқларсиз муваффақият қозонасиз. Муҳаббатда файласуфона фикр юритиш бугун иш бермайди. Яхшики, дўстлар бор, уларнинг бири сизни худди шу муаммодан халос этади. Мушкул вазиятларда оптимистга айланинг, афсусланмайсиз.