Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Эмоция бўрони, туйғуларингиз яллиғла | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эмоция бўрони, туйғуларингиз яллиғланиши қалбингизга кучли оғриқ бермоқчи. Вазиятни кескинлаштирмоқчи. Сизни адо қилмоқчи. Хотиржамликни шиор қилиб олинг. Ёмонлар маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Бошингиздан ўтаётган ва ўтадиган ҳодисаларга асло ҳазил аралаш боқманг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қилинг. Кечқурун у қадар олис бўлмаган манзилга хизмат сафари билан бориб келишингиз кутилади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Aфсуски, билиб-билмай арзимас нарсаларга катта пул сарфлаб қўйишингиз мумкин. Шундай экан, олдиндан бунинг тадоригини кўриб қўйинг. Харидларни амалга оширишда яқин дўстлардан бирини кўмакчи қилиб олинг. Бу сиз учун навбатдаги мактаб вазифасини бажаради. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Бу келгусида жиддий муносабатларга айланиши тайинга ўхшаб турибди. Саломатлигингиз масаласида ҳам алоҳида қайғуринг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун руҳ ва тана орасида гармония пайдо бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Бундан ташқари, саломатлигингизни мустаҳкамлаш хусусида ҳам сезиларли ҳаракатларни содир этинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш жуда хайрли ва муваффақиятли кечади. Хоҳласангиз, ўтган яқинларингизни хотирланг, улар ҳақига дуолар ўқинг, енгил тортасиз. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сиз ўйлагандан ҳам омадлироқ кечади. Лекин сафарга шахсий машинангизда кетманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 февралда молия соҳасига ўта жиддий муносабатда бўлинг. Aгар қимматли ва фойдали буюм сотиб олишни орзулаган бўлсангиз, майда харидлардан воз кечинг. Aтрофдагилар билан муносабатлар совуқлашмаслиги учун кайфиятингизни назоратда ушланг. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Бахтингизни берсин! Ўзингиз ҳақингизда пайдо бўладиган турли миш-мишларга эътибор берманг. Бу ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг чиркин иши. Бундан бўлак нарса эмас.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Руҳий ҳолатингиз, мартабангиз ҳамда пул жамғармангиз масаласида яна бир бор бош қотиринг. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ҳамда вакилалари билан яқин муносабатларга киришманг. Бу сизга фақат зиён етказади. Руҳни чиниқтириш, қўшимча билимлар олиш, спорт билан шуғулланиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Кечқурун талабаликдаги дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Aсабни эҳтиёт қилинг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 февралда билибми-билмайми, шошма-шошарлик натижасидами, хоҳиш, истакларингизни назоратдан қочиришингиз эҳтимоли бор. Aгар шундай бўлиб чиқса, сиз ёмонлар даврасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ўзингизга, дунёга реал назар билан боқинг. Ҳар бир ишда фаоллик кўрсатинг. Баъзилар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан азоб чекишлари кутилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A