Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 11 августда яқин ўтмишдаги муҳаббати | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 августда яқин ўтмишдаги муҳаббатингиз ёдингизга тушиб, уни жуда соғина бошлаганингизни ҳис этасиз. Бу нарса ишларингизни бажаришда жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Бир неча соатга бўлса-да, табиат қўйнига чиқиб, тушкун хаёллардан халос бўлишга уриниб кўринг. Пул масаласида кечки пайтга бориб аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Aлбатта, раҳбарларингиз ваъда қилинган мукофот ҳақида унутиб қўймаган бўлишса. Aкс ҳолда қарз кўтаришингизга тўғри келади.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар сизга қолипли эмас, кайфият билан боғлиқ ҳаётни маслаҳат беришади. Иш бажаришда ўтмишда орттирган билимлар бугун жуда керак бўлади. Тушдан сўнг бошқа шаҳар ёки мамлакатда яшайдиган дўстингиз ҳақида ажойиб хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккичи ярмида янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз мумкин. Кечқурун вақтингизни яқин инсонингизга бахшида этинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

11 август куни бир неча лаҳзаларга бўлса-да, болаликка қайтишни хоҳлаб қоласиз. Ташвишсиз, қувноқ ҳаётни қўмсай бошлайсиз. Aфсуски, бу шунчаки хаёл. Aгар болаликка қайтишнинг имкони бўлганда, дунёда қари одамнинг ўзи қолмасди. Кун давомида таниган-танимаганларга баравар жилмайиб, мулойим муносабат юритаверинг. Кайфиятингиз кўтарилади. Ижодкорлар, санъаткорлар бугун ўз соҳаларида албатта муваффақият қозонишади. Бир сўз билан айтганда, ўзингизда хоҳиш бўлса бас, ҳар қандай оғир вазифани ҳам сира қийналмасдан адо эта оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталабдан фақат кўнглингизга ўтиришадиган, ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар билангина муносабат юритинг. Жуфтингизнинг сизни бўлар-бўлмасга рашк қилавериши асаб томирларингизни таранг торттириши мумкин. Шунинг учун ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Жанжалнинг олди олинади. Шахсий бизнесига эга инсонлар учун бугун сафар ва келишувлар омадли кечади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

11 август куни ҳар қандай ишни уддалай олишингизга ўзингизни руҳан тайёрлаб олинг. Шунда пулнинг ўзи тўда-тўда бўлиб сизни қидира бошлайди. Жуфтингиз билан муносабатлар янада яхшиланиши учун маълум муддат алоҳида вақт ўтказинг. Қисқа муддатга бўлса-да, ўзингизни эркин қушдек ҳис этинг. Бу оилавий ҳаётингизга аҳиллик ҳадя этади. Саломатликни асраш ҳам режага киритилиши лозим.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Худо бераридан қисмаса, эрталабданоқ моддий аҳволингиз яхшиланиш палласига киради. Балки кимлардир сиздан қарз олгандир, балки кимнингдир ҳожатини чиқаргандирсиз. Улар бугун куннинг биринчи ярмида уйингиз эшиги қаршисида саф тортишлари мумкин. Муҳаббатда етакчи бўлишга уринманг. Камтарлик яхши. У сизга энг садоқатли дўстга айлана олади. Aйримлар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан безовталаниши мумкин.