Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 11 август куни дўстлар, таниш-билишлар, | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 август куни дўстлар, таниш-билишлар, ҳатто уйингиздагилар билан ҳам профессионал касбингизга тегишли режаларни ўртоқлашманг. Aгар ҳаётда бирор арзирли эзгуликка эришмоқни истасангиз, балиқ каби соқов бўдинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ишларингиз кўплигидан учрашувга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун романтикани бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Aммо куч ҳамда имкониятларингиз барча ишларни дўндиришга етади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун мақсадга етиш учун аввало ўзингизга бўлган ишонч мустаҳкам бўлиши лозим. Муҳаббатда аниқлик талаб этилади. Aйниқса, оиласиз бўла туриб яқинда танишган инсонга туйғуларингизни ошкор эта олмаётган бўлсангиз, аниқлик айни сиз учун. Оила аъзоларингиз билан эса камтарона, мулойим ва дипломатларча муносабатда бўлинг. Саломатликни мустаҳкамлаш куннинг асосий режасига киритилса ҳам зиён қилмайди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

11 август куни ҳар бир қадамингизни, сўзлаган сўзингизни ҳадеганда таҳлил этавермасангиз, ҳаётингиз эртакка айланиши турган гап. Aқлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, моддий масалада ҳам зафар қучишингиз тайин. Тақдирда борини қабул қилинг. Уни яқинларингиз билан баҳам кўринг. Кечқурун спортнинг енгил турлари ҳамда сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Болаларча орзулар уммонида сузишни бас қилинг. Шунда бугунги кунингиз ажойиб ва ёқимли лаҳзаларга бой ўтади. Вазиятни идеаллаштиришга уринманг. Ҳар қандай вазиятни ҳам инсон хоҳлаган тарафига қараб ўзгартириши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бундан фақат фойда кўрасиз. Бугун организмингизни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 август куни арслон буржи остида туғилганлар муҳаббат бобида ҳар қандай мушкулотларга тайёр туришади. Aммо ёдда тутинг, агар бу муносабатларингизга арзимайдиган одам учраса, барча ҳаракатларингиз чиппакка чиқиши мумкин. Нимаики иш бошламанг, қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Улар сизга ҳеч қачон ёмонлик тиламайди. Дўстлар билан мулоқотда психолог ролини ижро этинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кун аввалиданоқ вужудингизни хавотирлар, асабийликлар қуршаб олиши мумкин. Балки чап ёнингиз билан тургандирсиз? Ҳаётни зар-у кимхобга ўраш ўзингизнинг қўлингизда. Реалистга айланинг. Иш жойингизда кўзга ташланадиган асаббузарликларга ҳиссиз муносабатда бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка йўлиққанлар барча ишларни йиғиштириб қўйиб саломатликни мустаҳкамлаш билан шуғулланишлари керак.