Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.57K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 296

2022-04-24 01:56:56
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!

• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

Амин

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
2.7K views22:56
Ochish/sharhlash
2022-04-23 19:31:08 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун даромаддан харажатлар кўпчиликни ташкил этиши ва бу моддий аҳволингизни анча заифлаштириб қўйиши мумкин. Аммо бу вақтинчалик қийинчилик. Хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётингиздаги муаммолар барчасидан ошиб тушиш хавфи бор. Энг яқин инсонингиз билан муносабатларга путур етиши мумкин. Муносабатларни борлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнеси борлар кун охирига бориб қайсидир катта бир ишга пул тикишлари кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 апрелда муҳаббат ва меҳр уммонида сузасиз. Бундан ташқари, мўмай даромад эгасига айланасиз. Янги дўстлар орттирасиз. Буларнинг ҳаммаси ёруғ дунёнинг жаннати-ку, тўғри эмасми? Оиласизлар ҳам бугун бўлғуси жуфтини учратишлари ҳақиқатга яқин. Бироқ саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Гастрит ёки ангина безовта қилиши мумкин. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Яқинларингизнинг кўнглини олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз сезиларли даражада оғир ўтиши кутилмоқда. Ҳар қандай майда кўнгилсизлик ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Эҳтиётингизни қилинг. Ҳар бир майда кўнгилсизлик ҳам даромадга, иш унумига, соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши тайинлигини ҳисобга олинг. Оиласизлар бугун табиат қўйнига дам олиш учун чиқишлари кутилади. Бу жараёнда бўлғуси бахтингизни учратиб танишишингиз турган гап. Бир сўз билан айтганда, позитив кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 апрел куни кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз керак бўлади. Ҳатто, офисда ўтириб ишласангиз ҳам барибир тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Иммунитетни кўтаришга йўналтирилган барча амаллар хайрли кечади. Агар куннинг иккинчи ярмида дўстларингиз табиат қўйнига ёки балиқ овига таклиф этишса, албатта рози бўлинг. Бу ҳам саломатликни мустаҳкамлашда, асабни дам олдиришда фойда беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Гарчи дўстлардан кимдир ёки ҳамкасблар асабингизга ўйнаса, жаҳлингизни чиқарса ҳам ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Хотиржамликдан бўлаги одамга зийнат бўла олмайди. Бугун зарарли одатлардан воз кечинг. Бу масалада албатта муваффақият қозонасиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг. Муваффақицизликка учрашингиз хавфи бор. Кечқурун албатта овқатланиш режимига, меъёрларига амал қилинг. Ғийбат ва ҳасад тарқатувчилардан нари бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 апрелда кунингиз фақат яхшиликлардан иборат бўлади иншооллоҳ. Дўстлардан ёқимли хабарлар эшитишингиз, раҳбарларнинг олқишларига сазовор бўлишингиз ҳақиқатдир. Агар рўзғор жиҳозлари сотиб олиш учун катта пул ажратиш зарурати туғилса, хавотирга тушманг. Пулингиз етарли ва бу билан қашшоқлашиб қолмайсиз. Қолаверса, бугунги даромадлар ҳам моддий аҳволингизни яхшилайди. Инқирозга юз тутишингизга йўл бермайди.
7.7K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-04-23 19:31:08 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар миянгизда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид қизиқарли ғоялар бўлса, асосий эътиборни ўшаларга қаратинг. Лекин бу лойиҳаларга молиявий мақсадлар кўзи билангина боқманг. Шахсий ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартириш учун имконият йўқ. Демак, бу ҳаётни сунъий тарзда ўзгартиришга уринмаганингиз маъқул. Рўзғорда муаммолар бўлса, уларни бугуноқ бартараф этишингиз тавсия қилинади. Саломатлигингизнинг қай ҳолатда бўлиши кайфиятингиз билан боғлиқ.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 апрел куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда омадингиз келади. Сиздаги қизиққонлик йирик лойиҳаларни ҳам сира қийналмасдан ҳаётга тадбиқ этишда катта ёрдам беради. Хавотирга тушманг, кучингиз ҳам, вақтингиз ҳам етарли. Муҳаббатда романтик лаҳзалар давом этади. Тўхташ ҳақида ўйлашга ҳозирча эрта. Ташаббускорликни қўлдан бермаган ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлаверинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Муҳаббат изҳори, иш ва сафар пайтида фаолликни қўлдан берманг. Фақат шошма-шошарлик қилманг. Акс ҳолда барча режаларингиз барбод бўлиши мумкин. Қариндошлар билан кун давомида қандайдир кичик байрам тадбирини ташкил этиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Бу ишга ёлғизликда қўл урманг. Жамоавийликни танланг. Айниқса, рўзғор икир-чикирларини бартараф этишда ва саломатликни мустаҳкамлашда сергак бўлинг, хатоликларга йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 апрелда кунингиз унумли кечади. Лекин бор кучни ишнинг ўзига сарфлаб қўйманг. Кучингиз ҳали оилавий муаммоларни бартараф этишда ҳам асқотади. Молиявий масалада хавотирга ўрин йўқ. Пулингиз етарли. Даромадингиз ҳам ёмон бўлмайди. Бошқачароқ айтганда, қора қозон қайнашда давом этади. Кечқурун жуфтингиз билан очиқ мулоқотни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу ҳам яхшиликка. Омадингизни берсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида бир қатор ёрқин ва унутилмас учрашувларни бошдан кечирасиз. Суҳбатлар мобайнида энг муҳим гапларни эшитмай қолишдан сақланинг. Муҳаббатда жаҳлдорликни бир четга суринг. Бу катта жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Оилали бўлсангиз, фарзандларга алоҳида эътибор қаратинг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Бугун хизмат сафарига отланиш муваффақияцизлик келтиради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 апрел куни романтик лаҳзаларга эга бўлиш учун бор имкониятларни ишга солишингизга тўғри келади. Тўғри, иш кўп, муаммолар бир талай. Аммо шахсий масалага ҳам вақт ажратмасангиз бўлмайди. Саломатликни асраш ҳам биринчи ўринда туриши лозим. Бассейнда чўмилсангиз, танангиз чиниқишига эришишингиз тайин. Парҳез ва ёга ҳам саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактик ҳаракатларни тўхтатмасликлари лозим.
7.5K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-04-23 19:31:00
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 24 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
6.8K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-04-23 17:13:12
Бир донишманд одам айтди:

-Инсон учун энг яхши дори бу Мехр Мухаббат

- Агар мехр мухаббат даво бўлмасачи?

- Дозасини кўпайтиринг албатта даво бўлади

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
8.2K views14:13
Ochish/sharhlash
2022-04-23 15:58:35
Шогирд устозидан сўради:⠀
— Устоз, ўзимдаги камчиликларни қандай билиб олсам бўлади?

Устоз жавоб берди:
— Хотинингни бирорта камчилигини уни ўзига айтсанг, нафақат сени камчиликларинг, балки бутун уруғ-аймоғингни камчиликларини билиб оласан.


https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
9.2K views12:58
Ochish/sharhlash
2022-04-23 15:09:35
Эркаклар ва аёллар турмуш қуришдан олдин ва кейин

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
9.4K views12:09
Ochish/sharhlash
2022-04-23 12:15:03
Билмасдан сув ичаётган рўзадор дўстимни бундан қайтаришим тўғрими?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
8.4K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2022-04-23 09:43:27
!!! 50% чегирма!

Катта ва қиммат тикув машиналарини унутинг

Мини тикув машинаси сизнинг ишончли ёрдамчингиз бўлади.

У юпқа матодан тортиб то жинси матога қадар ҳамиа матони бемалол тика олади.
Олдида кичик чироғи, пичоғи ва педали бор.
Ҳам педал ёрдамида, ҳам автоматик равишда тикиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берамиз!

Тўловни маҳсулот қўлингизга тегкандан сўнг тўласангиз бўлади.
Тўкда ҳам батарейкада ҳам ишлатса бўлади.

5 ҳил скорости бор.

Оригинали!
Катта акция кетмоқда!

Эски нарҳи: 638.000 сўм
Акция нарҳи: 249.000 сўм

+998913360155
+998913360155
УЗБЕКИСТОН БУЙЛАП ЙЕТКАЗИП БЕРИЛАДИ: @Yuldoshi
9.1K views06:43
Ochish/sharhlash
2022-04-22 20:11:15 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ишларингиз жуда кўп бўлади. Лекин бундан қўрқиш керак эмас. Сиз бойиб кетишни истардингиз, тўғри эмасми? Мана, ўша кўп ишларни қойиллатинг ва мўмай даромадлар эгасига айланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, камтарликкина сизга романтик лаҳзаларни тақдим эта олади. Рўзғор икир-чикирларига барҳам беришда пулсиз бир қадам ҳам ташлай олмайсиз. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 апрелда ўзгаларнинг муаммоларига кўмилиб қолишдан сақланинг. Бошқалар учун мўлжалланган масъулиятдан ҳам қочинг. Кунингиз молиявий жиҳатдан омадли кечади. Дўстлардан, қариндошлардан қимматбаҳо совғалар кутишга ҳам бугун ҳақлисиз. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Омон бўлинг!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун инжиқликлар, жаҳлдорлик ўтмайди. Бу жамиятдаги обрўйингизга путур етказади холос. Бундан кўра, сувдай сокин, янги бўй чўзган майса каби майин бўлинг. Ана шунда сизга албатта омад кулиб боқади. Иш жойингизда раҳбарлар ими-жимида ишингиз сифатини таҳлилдан ўтказиши мумкин, сергак туринг. Оилада муаммоларни ўзингиз мустақил тарзда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Ифторликни вақтида қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

23 апрел куни моддий аҳволингиз заифлашиб қолганига гувоҳ бўласиз ва тезлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш қидиришга тушасиз. Лекин бу ишни пухта режа асосида амалга оширмасангиз, мақсадга етишингиз даргумон бўлиб қолиши мумкин. Кайфиятингиз у даражада тушкун кечмайди. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда бу ҳолат ўз аксини топади. Кечқурун кўпроқ пиёда сайр қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий ҳаётингизда сиз истаган танаффуслар юз бермайди. Ишда муваффақиятли лаҳзалар кўп бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, хасталик қўзғалиш палласига кириши мумкин. Зудлик билан муолажаларни бошлашингиз керак. Харидларни кескин камайтиринг, ёки бошқа кунга қолдиринг. Хизмат сафарига жўнаб кетадиганларни муваффақиятлар ва моддий манфаат кутиб туради. Омадингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 апрелда негадир ҳорғинлик ҳукмини ўтказа бошлайди. Эрталаб ўрнингиздан қўзғалгингиз келмай қийналасиз. Агар фавқулодда бажарадиган ишингиз бўлмаса, бемалол дам олаверишингиз мумкин. Дўстлар, яқин инсонлар билан дилдан суҳбат қуринг, севимли филмларингизни томоша қилинг. Кечқурун бассейнда чўмилиш соғлиғингизга ижобий таъсир кўрсатади. Ортиқча вазнга эга бўлсангиз, парҳез бошланг. Рўза тутмаган бўсангиз рўзадорларга хизмат қилинг.
7.7K views17:11
Ochish/sharhlash