Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун даромаддан харажатлар кўпчили | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун даромаддан харажатлар кўпчиликни ташкил этиши ва бу моддий аҳволингизни анча заифлаштириб қўйиши мумкин. Аммо бу вақтинчалик қийинчилик. Хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётингиздаги муаммолар барчасидан ошиб тушиш хавфи бор. Энг яқин инсонингиз билан муносабатларга путур етиши мумкин. Муносабатларни борлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнеси борлар кун охирига бориб қайсидир катта бир ишга пул тикишлари кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 апрелда муҳаббат ва меҳр уммонида сузасиз. Бундан ташқари, мўмай даромад эгасига айланасиз. Янги дўстлар орттирасиз. Буларнинг ҳаммаси ёруғ дунёнинг жаннати-ку, тўғри эмасми? Оиласизлар ҳам бугун бўлғуси жуфтини учратишлари ҳақиқатга яқин. Бироқ саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Гастрит ёки ангина безовта қилиши мумкин. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Яқинларингизнинг кўнглини олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз сезиларли даражада оғир ўтиши кутилмоқда. Ҳар қандай майда кўнгилсизлик ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Эҳтиётингизни қилинг. Ҳар бир майда кўнгилсизлик ҳам даромадга, иш унумига, соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши тайинлигини ҳисобга олинг. Оиласизлар бугун табиат қўйнига дам олиш учун чиқишлари кутилади. Бу жараёнда бўлғуси бахтингизни учратиб танишишингиз турган гап. Бир сўз билан айтганда, позитив кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 апрел куни кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз керак бўлади. Ҳатто, офисда ўтириб ишласангиз ҳам барибир тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Иммунитетни кўтаришга йўналтирилган барча амаллар хайрли кечади. Агар куннинг иккинчи ярмида дўстларингиз табиат қўйнига ёки балиқ овига таклиф этишса, албатта рози бўлинг. Бу ҳам саломатликни мустаҳкамлашда, асабни дам олдиришда фойда беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Гарчи дўстлардан кимдир ёки ҳамкасблар асабингизга ўйнаса, жаҳлингизни чиқарса ҳам ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Хотиржамликдан бўлаги одамга зийнат бўла олмайди. Бугун зарарли одатлардан воз кечинг. Бу масалада албатта муваффақият қозонасиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг. Муваффақицизликка учрашингиз хавфи бор. Кечқурун албатта овқатланиш режимига, меъёрларига амал қилинг. Ғийбат ва ҳасад тарқатувчилардан нари бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 апрелда кунингиз фақат яхшиликлардан иборат бўлади иншооллоҳ. Дўстлардан ёқимли хабарлар эшитишингиз, раҳбарларнинг олқишларига сазовор бўлишингиз ҳақиқатдир. Агар рўзғор жиҳозлари сотиб олиш учун катта пул ажратиш зарурати туғилса, хавотирга тушманг. Пулингиз етарли ва бу билан қашшоқлашиб қолмайсиз. Қолаверса, бугунги даромадлар ҳам моддий аҳволингизни яхшилайди. Инқирозга юз тутишингизга йўл бермайди.