2022-04-22 20:11:15
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Атрофдагиларнинг ўзингизга нисбатан ҳурмат-эътибори йўқолмаслиги учун ҳар бир айтадиган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Кун давомида кўнгилсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Айниқса, молиявий масалада қийинчиликларга дуч келишингиз эҳтимолга яқинроқ. Шахсий ҳаётда эса буткул бошқа манзара. Қувончли хабарлар эшитиш, азиз меҳмонларни қарши олиш фақат сиз учун. Йирик харидлардан воз кечинг. Акс ҳолда моддий аҳволингиз заифлашиб қолиши ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 апрел куни яқин инсонлар билан муносабатларда жаҳл қилиш, аламни намойиш этиш кабилардан қочинг. Бу нафақат шахсий ҳаётингиз, балки саломатлигингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сув билан боғлиқ муолажалар, медитация, халқона усуллар иммунитетни кўтаришда катта ёрдам беради. Кимки уй-рўзғор жиҳозларини таъмирлаш билан шуғулланса, бугун у инсонни мўмай даромадлар кутиб қолади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар олдиндан режалаштирган бўлсангиз, демак, бугун куннинг биринчи ярмида янги ишга ўтишингиз турган гап. Шошилинч қарорлар чиқаришдан сақланинг. Улар сизга омад ҳадя эта олмайди. Атрофдагилар билан тиллашганда, уларнинг ёшини албатта ҳисобга олинг. Йўқса, орангизда жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтика сизники эмас. Бунинг ўрнига севимли машғулотингиз билан банд бўлганингиз маъқулроқ.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 апрелда фириб домига тушиб қолишдан эҳтиётингизни қилинг. Бугун шундай хавф таъқиб этиши эҳтимолдан холи эмас. Ижод кишиларига росмана азарт жуда керак бўлади. Башарти ишқий саргузаштларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, шундай йўл тутингки, оқибатда шармандаликка юз тутмайдиган бўлинг. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Шунга қарамай, овқатланишга алоҳида эътибор билан ёндашинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Неки ишга қўл урманг, ким билан учрашиб суҳбатлашманг, биринчи навбатда файласуфона суҳбат тарзини қўллашга ҳаракат қилинг. Ишингиз жуда оғир бўлса ҳам, суюкли инсонингиз билан муносабатлар қалқиб турса ҳам сира иккиланмай, файласуфона фикрлай бошланг. Фойдасини албатта сезасиз. Шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилишга уринманг. Уларнинг охири вой бўлади. Кечқурун бир-биридан қизиқарли ва ёқимли хабарлар эшитасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 апрел куни сира ўйланмай, фаолиятингиз турини алмаштиришингиз, хизмат сафарига жўнашингиз ва ниҳоят янги уйга кўчиб ўтаверишингиз мумкин. Буларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Ҳар қандай кўринишдаги танаффуслар сизга бир олам қувонч, оптимизм ва илиқ таассуротларни ҳадя этади. Муҳаббатда тингловчи ролини ижро этинг. Қалтис ҳаракатлар содир этишдан нари бўлинг.
7.7K views17:11