Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.57K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 289

2022-05-01 19:54:57 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 май сиз учун ажойиб тарзда кечиши кутилмоқда. Албатта, уйда ўтириш ўрнига ташқарига чиқсангиз, янги танишувларни бошдан кечирсангиз, яхшилик сиз томонга юз буриши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, бу романтик танишувдан иборат бўлиши мумкин. Ижодкорлар назарга тушар даражадаги асарларни яратиш учун янги усуллар ўйлаб топишлари зарур. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар асли ҳолича сақланиб қолади. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Куч ва имкониятларингизни чамалаб олгач, янги лойиҳаларга, ишларга қўл уринг. У спорт бўладими, иқтисодга тааллуқлими, фарқи йўқ. Барибир сиз ғолиб бўласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда, шахсий бизнесингиз бўлса, бизнесда омадингиз кулиши кутилади. Шахсий ҳаётингизда фавқулодда хавотирли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Хотиржамликни қўлдан берманг. Саломатликни ва асабларни асранг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 майда сизни мўмай даромад кутмоқда. Агар эрталаб керакли жойда, керакли вақтда ҳозир бўлсангиз, куним туғди деяверинг. Тадбиркорлар бугун олис сафарга отланишлари мумкин. Лекин борадиган ерингиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни унутманг. Муҳаббатда муаммолардан қочишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Барибир уларни бартараф этишга мажбурсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

2 май куни камроқ фикрлаб, кўпроқ ишланг. Худди шу принсип сизни кўнгилсизликлардан ҳимоя қилади. Бизнесменларнинг мартабаси бир неча поғонага юқорилайди. Даромадларига даромад қўшилиши кузатилади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Ишқий саргузаштлар тобора кучайиб боради. Бундай муҳаббатга борлиғингизни, қалбингизни бағишласангиз арзийди. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Тўғри овқатланинг. Меъёрни билинг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Саломатлигингиз панд бермоқчи эмас. Лекин дўстлар, танишлар билан муносабатларда муаммо пайдо бўлиши тайин. Яхшилаб ўйланг. Қачон ва қандай хатога йўл қўйдингизки, муаммо туғилди. Балки ортиқча гап гапириб қўйгандирсиз? Оилалиларнинг хонадонида ҳам майда кўнгилсизликлар пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Майда-чуйда гапларни ковлаштираверилса, шундай даҳанаки жанжаллар юзага келаверади. Улар катталашиб кетишининг олдини олинг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 май куни сизни тажрибали, ақлли ва маданиятли одамлар қуршаб олиши мумкин. Ҳали содир бўлмаган ҳодисалар ҳақида бош қотириб ҳаётингизни мураккаблаштирманг. Атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга оддий кўз билан қарашга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни эса жойида бартараф эта боришингиз тавсия қилинади. Аёллар ва қизлар бугун асосий эътиборни ташқи кўринишига эътибор беришдан бошлашса, фойдадан холи бўлмасди. Кўз тегмасин! Ҳайит байрами муборак бўлсин.
7.0K views16:54
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:54:50
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 2 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
6.4K views16:54
Ochish/sharhlash
2022-05-01 17:58:53
Арафа ошини тайёрлаётган ва қўшниларга улашаётганлар хорманглар

Эслатма у қўшнидан чиқган ошни бу қўшнига чинини алмаштриб бериб юбориш яхшимас! (хазил)

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
7.8K views14:58
Ochish/sharhlash
2022-05-01 17:28:33
Ҳайр Рамазоним, Ҳайр Рамазон

Ё Раб бизларни кейинги Рамазонга соғ-омон Етказ, бизларни Паноҳингда Асра, Рамазонда топган саховат, иймон, оқибат ва ихлосларимизни йўқотиб қўймайлик Дуоларимизни ижобат Қил

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
8.6K viewsedited  14:28
Ochish/sharhlash
2022-05-01 15:41:50
Шундай қизга уйлансанг юкинг ерда қолмайди

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
8.3K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-05-01 11:01:47
Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
10.4K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-05-01 01:52:27
Кетяпсанми Рамазон?

Тингланг ва дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
14.0K views22:52
Ochish/sharhlash
2022-05-01 01:34:51
#Хайр_Рамазон

Бугун Рамазон ойининг сўнги куни, сахарликни охиргиси

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазоним

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
13.3K views22:34
Ochish/sharhlash
2022-04-30 19:09:59 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Агар эрта тонгда уйғониб, юз-қўлни ювгач, Яратган эгамдан астойдил сўрасангиз, манаман деган муаммо ҳам қаршингизда тиз чўкади. Кун давомида харажатлар ҳам оз бўлмаслиги мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Саломатликни янада мустаҳкамлаш учун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Келажак режаларни хомчўт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 май ихтиёрингизда бор кучингизни суғуриб олиши мумкин. Аммо афсусланмайсиз. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этишда мушкулотларга дуч келиб, асабийлашишингиз кутилади. Қариндошларингизга ҳам кучлироқ эътибор қаратинг. Рўзғор ташвишларини бартараф этишда масалага реал кўз билан боқинг. Муҳаббатда ташқаридан ёрдам кутманг. Мустақил тарзда ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Рўзадорларга охирги кун экан хизматини қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бир гуруҳ танишлар ёки дўстлар даврасида ўз манфаатларингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилишингиз кутилмоқда. Қандайдир зиёфатга бориб қолишингиз мумкин. Шубҳасиз, бу кайфиятингизни бир баҳя кўтаради. Аммо бегоналар билан муносабат юритганда, тилга эҳтиёт бўлинг. Жанжал келиб чиқмасин. Хуш кайфият саломатлигингиз мустаҳкам сақланиб қолишини ҳам таъминлайди. Профилактикани халқона усуллар ёрдамида ташкил этсангиз, бу ҳам фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Рамазон ойининг охирги куни рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга хизмат қилиб савоб олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 май куни эзгу мақсадларга етиш йўлида мустақил ҳаракатланишингизга тўғри келади. Кутилмаган ёқдан кўнгилсиз вазиятлар чиқиб келиши ҳам эҳтимолга яқин. Шахсий ҳаётда болалар тарбияси ёки рўзғор икир-чикирлари туфайли жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Жанжални бас қилиб, масалани тинч йўл билан ҳал этишга ўтсангиз, муносабатлар албатта мустаҳкам тортган бўларди. Кечқурун севимли хобби билан банд бўлиш ёқимли кечади. Охирги ифторликни оила даврасида қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрта тонгдан асабийликка ён бериб, арзимаган нарсага ҳам жаҳл қила бошласангиз, кайфиятингиз бир пул бўлиши тайин. Бу ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ишхонангизда ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Принсиплардан кечиб, мулойим муносабат юритишга интилинг. Саломатлигингиз куннинг иккинчи ярмида ёмонлаша бошлаганини пайқайсиз. Эҳтиёт бўлинг ва ўз вақтида муаммонинг ечимини топинг. Рўзадорлар бугун охирги ифторлик дуолар қилиб Оллохдан сўранг албатта амалга ошади Иншааллох.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 майда оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Шунда вужудингиздаги қувват балансини сақлаб қоласиз. Нимаики руҳан тушкунлик сари етаклаши мумкин бўлса, барчасидан ўзингизни олиб қочинг. Имкон бўлса, шаҳарда яшасангиз, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан кино, театрга тушинг. Ана шу нарса сизга ҳаётдан хурсандлик, қониқиш ҳиссини тақдим этади. Рамазон ойининг охирги куни рўзадорларга хизмат қилиб савоб ишланг.
10.7K views16:09
Ochish/sharhlash
2022-04-30 19:09:59 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун Рўзанинг охирги орзуларингиз ҳақиқатга айланишини кўриш ва қувониш учун катта куч керак бўлади. Майли, бу йўл мураккаб кечсин, аммо барибир қизиқарли. Истакларингиз мураккабликларни сира зўриқмасдан енгиб ўта олади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан шубҳаланавериш ўрнига романтика кўпроқ бўлишини таъминланг. Кечки пайт айримлар олис сафарга жўнаб кетишлари кутилади. Лекин сафарга чиқишдан олдин яхшилаб тайёргарлик кўришингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 май куни ўзингизнинг айбингиз билан пайдо бўлган муаммолардан қочиш пайида бўласиз. Яқинларингиз билан муносабатларда жуда сабрли бўлишингизга тўғри келади. Бир оғиз ўйламай айтилган гап ҳам катта жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Ортиқча харажатлардан холи бўлишингизга ҳаётий тажрибангиз албатта ёрдам беради. Бугун ўзингиз учун энг зарур бўлган нарсаларнигина харид қилинг. Шунда инқирозга юз тутмайсиз. Атмосферада бошланган янги магнит бўронларидан ўзингизни ва соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Рамазон ойининг охирги кунидан унумли фойдаланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳеч бўлмаса бир соатгина ёлғиз қолинг, сокинлик ҳукмига бўйсунинг. Тасодифий танишувлардан нари бўлинг. Улар худди вампир каби вужудингиздаги бор энергияни сўриб олиши мумкин. Саломатлигингиз панд бермоқчи эмас. Аммо профилактикага эътибор қаратишингиз, атмосферада бошланган янги магнит бўронларидан жонингизни асрашингиз шарт. Молиявий муаммолардан қочманг. Акс ҳолда муаммо янги муаммоларни етаклаб келиши мумкин. Кечқурун спорт билан шуғулланиш муваффақиятли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 майда аввало асаб тизимингизни назоратдан қочирмаслигингиз талаб этилади. Жанжалли лаҳзалардан қандай йўл билан бўлмасин ўзингизни олиб қочинг. Йўқса жанжалдан бошингиз чиқмайди. Бугун яқин қариндошлар билан мулоқот қилиш омадли кечади. Саховатни шахсий манфаат билан адаштирманг. Ҳар бир гапни олдин ўйлаб кейин тилга кўчиринг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун пулнинг тагида қолишса ҳам ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Ҳақиқатан, 1 май куни омадингиз чопади. Рамазон ойининг охирги куни савобларни кўпайтиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан байрамона кайфиятда бўлишингиз кутилмоқда. Шахсий ҳаётингизда ҳам, иш жойингизда ҳам худди шундай кайфият сизга ҳамроҳлик қилади. Бугун табиат қўйнида дам олиш ва энг яқин дўстлар билан бирга суҳбатлар қуриш охирги ифторликни бирга ўтказиш хайрли кечади. Муҳаббатда ҳам жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Фақат суюкли инсонингизнинг қаршисида ўзингизни реалистларча тутишингиз керак, вассалом. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир карра ёдга олиб қўйинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 май куни оғриқли ва мураккаб вазиятларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Ўзингизга ёқмайдиган ишларга қўл урманг, ёқимсиз муомалали одамлардан ўзингизни четга олинг. Оиласизлардан кимдир ўзига нисбатан ёши улуғроқ инсон билан танишиб қолиши кутилади. Аммо орадаги ёш фарқига эътибор қаратиш ўринсиз. Муҳаббатда фақат қалбингизгагина қулоқ тутинг. Саломатлигингизда муаммо бўлмайди. Лекин атмосферада бошланган магнит бўронлари ёши улуғларни, сурункали хасталикка чалинганларни безовта қилиб ўтиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Рўзадор бўлсангиз Рамазон ойининг охирги кунини унумли ўтказинг.
10.1K views16:09
Ochish/sharhlash