Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.57K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 286

2022-05-11 17:12:19
70га кирган отахон дуо қилиб сўраяпти:
— Менга куч кувват бер, тўғри йўл кўрсат,
- деса.
Буни эшитган кампири:
— Куч қувват сўрайверинг, тўғри йўлга ўзим бошлийман, - дебди

Барчамизга шу ёшларга кириш насиб қилсин

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
10.9K views14:12
Ochish/sharhlash
2022-05-11 16:39:19
Беғубор болалик

Болакайлар уйқудан шу каби акробатик ҳолатларда уйғонишар экан

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
11.1K views13:39
Ochish/sharhlash
2022-05-11 16:09:52
Болакай ўз аксини ойна ортидан излаяпти

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
11.2K viewsedited  13:09
Ochish/sharhlash
2022-05-10 20:19:26
#Хайрли_тун

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун қадрдонларим


https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
13.0K views17:19
Ochish/sharhlash
2022-05-10 20:00:04 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун белни маҳкамроқ бойлаб ишга киришишингиз зарур бўлади. Даромаднинг мазаси бўлмайди. Фақат ақл билан ишлашни унутманг. Аҳвол бундан ҳам баттарроқ кечишидан сақланинг. Айримлар иш жойида мартабасини, лавозимини юқорилатиш имконига эга. Фақат бунинг учун ё уйни, ё ишни танлашингиз лозим бўлади. Шахсий ҳаётда ҳаммасини нолдан бошлашингиз керак. Ҳаётий тажрибангизни ишга солсангиз, бу муаммони ҳам ўзингизга осонлик билан бўйсундиришингиз мумкин бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

11 майда «Секин юрсанг, узоққа борасан» деган нақлга амал қилинг. Кун давомида шу нақл асосида иш тутишингиз керак. Фақат тўхтаб қолманг. Иш жойингизда ҳам шошилмасдан, хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Саломатлигингизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Бош оғриғи ва қон босими ошишидан безовта бўлишингиз кутилмоқда. Бугун олис сафарга чиқманг. Муваффақияцизликка учрайсиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун асосий кучни саломатлигингиз ва молиявий муаммоларни бартараф этишга сарфланг. Улар бир-бири билан боғлиқ. Вазиятни чигаллаштирмасликка ҳаракат қилинг. Муаммоларга аччиқланмасдан, асабийлашмасдан барҳам беринг. Муҳаббатда ноўрин қадам ташлаб қўйишдан сақланинг. Ҳар бир сўзни ўйлаб тилингизга кўчиринг, қалтис қадамлар ташлаб қўйишдан тийилинг. Сизни севгувчи инсонни зинҳор ранжитманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 май сиз учун барча жабҳаларда омадли кунга айланиши кутилмоқда. Молиявий муаммоларни аъло даражада бартараф эта биласиз. Саломатликни тиклайсиз ва руҳан енгил тортасиз. Шахсий ҳаётда танаффуслар кўзга ташланмайди. Лекин бу содир бўлаётган ҳодисаларга хотиржам боқиш мумкин дегани эмас. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳаво алмаштиришга таклиф этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ҳаётда бир хилликлар жонингизга тегиб бўлган. Шундай эмасми? Демак, янгиликлар яратишга киришишингиз талаб этилади. Моддий аҳволингиз сизни банкдан кредит олишга мажбур этади. Қаранг, агар яхшиликка бўлса, албатта олинг. Ажаб эмаски, шу кредитнинг қадами қутлуғ келиб бирдан бойиб кетсангиз. Тадбиркорлар учун бугун янги шартномаларни имзоллаш муваффақиятли кечади. Саломатлик ҳақида қайғуриш ҳам эсингиздан чиқмасин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ёнингиздаги пулларингизнинг бир қисмини «қора кун» учун асраб қўйинг. Ишлар эса бугун сиздан қочиб қутула олишмайди. Ҳаммасининг адабини бериш учун имкониятлар ҳам, куч ҳам етарли. Баъзи дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Бу ҳар доимгидек моддий аҳволингизга ижобий таъсир кўрсатади. Омадингизни берсин!
11.5K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-05-10 20:00:04 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун шахсий ҳаёт ва ишдаги фаолиятингизни бир нуқтага жамлаган ҳолда иш тутинг. Шунда моддий аҳволингиз яхшиланади. Муҳаббатда парвозлар ва йиқилишлар баравар, параллел тарзда содир бўлади. Шунинг учун эмоция ва тилингизни жиловда ушланг. Хусусий мулк олди-сотдиси, ижараси бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 май куни молиявий аҳволингизни яхшилашга йўналтирилган амаллар муваффақиятли кечади. Ишхонангиздаги ҳамкасблар ва дўстлар билан муносабатларингиз ҳам хайрли тус олиши кутилмоқда. Истакларингизга қарши боришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оилавий ҳаётда муросаи мадоранинг кетидан қувинг. Яқинларингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказувчи ҳаракатларни содир этманг. Саломатликни, биринчи навбатда асабни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Афсуски, бугунингиз енгил кечмаслиги мумкин. Муаммолар кетидан муаммолар ёғила бошлаши кутилади. Оилада тинчлик барқарор бўлишини таъминланг. Иш жойингизда ҳамкасблар, раҳбарлар билан дипломатларча муносабат юритинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун расмий ҳужжатларни тахлашингиз зарур бўлади. Ёғли, шўр таомлар истеъмолидан воз кечинг. Гастрит безовта қилиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

11 майда йўқотилган муносабатларни тиклашингиз зарур бўлади. Бу дўстлик, ҳамкорлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ташқи кўринишингизга ўзгартиш киритиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Велосипедда, пиёда кўпроқ сайр қилинг, чўмилиш билан шуғулланинг. Пулингиз кам қолдими? Хавотирланишга ҳожат йўқ. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Фақат тўғри келиб қолса, қўшимча даромад келтирувчи ишлардан бўйин товламасангиз бас.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўтган кунлардаги муваффақияцизликлар яна такрорланишини хоҳламасангиз, тўғри иш тутинг. Оилада ҳам, ишда ҳам фақат энг зарур ишларни амалга оширинг. Керак-нокерак ҳаракатларни содир этаверишингиз тавсия этилмайди. Қалбга буйруқ бериб бўлмайди. Оилавий ҳаётда очиқ-ойдин бўлинг. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан мулоқотга ёлғон аралаштирманг. Молиявий масалада тафаккурни ишга солинг. Қарзларингиз бўлса, бугундан қолдирманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 май куни ҳаётингиздаги энг бахтли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Оилалилар жуфти билан ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш бахтига муяссар бўлишади. Орангизда фақат гармония ҳукм суради. Пул масаласида омад ва омадсизлик баравар қадам ташлаши кутилади. Қанча ҳаракат қилманг, омадни омадсизликдан юқори қўя олмайсиз. Шунинг учун дўкон, бозорларда харидларни амалга ошираётганда нарх-навони яхшилаб ўрганинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.
10.9K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-05-10 19:59:52
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 11 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
10.1K views16:59
Ochish/sharhlash
2022-05-10 17:51:47
Шифокор:
- Ҳаммасига сигарет билан ароқ айбдор!

Бемор:
- Хайрият-е, дўхтир, айб мендамикин деб ўйлабман...


https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
11.9K viewsedited  14:51
Ochish/sharhlash
2022-05-04 19:25:13 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун хаёлот денгизида сузадиган, еттинчи осмонларда парвоз қиладиган кунингиз. Лекин бу муаммоларни бартараф этиш учун асос бўла олмайди. Пулнинг ўзи осмондан қўлингизга келиб тушмайди. Сиз фаол бўлишингиз, меҳнат қилишингиз керак. Ана шунда пул ҳам, ёрқин лаҳзалар ҳам сизники бўлади. Агар саёҳатга ёки сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, бугун муваффақият қозона олмайсиз. Бу амалларни кейинга суришингиз зарур бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 майда чор тарафдан сизга босим ўтказила бошлаганига гувоҳ бўласиз. Лекин ҳаракатдан тўхтамайсиз. Кун давомида кўплаб хайрли ишларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Шахсий ҳаётда оилалиларни даҳанаки жанжаллар кутиб турибди. Шунинг учун жуфтингиз билан мулоқотларни тўхтатиб, ёлғиз қолишингиз тавсия этилади. Айримлар бугун куннинг иккинчи ярмида уй таъмирини бошлашлари мумкин. Саломатликни сақланг. Бу масалада қўзғолонларга йўл қўйманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Молиявий муаммолар сизни таъқиб этмаслиги мумкин. Бироқ пулингиз ҳам кўпайиб қолмайди. Заҳирадаги пулларингизни кўз қорачиғидек асранг, яқин пайтларда сизга асқотади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида миянгизга ажойиб бир ғоя келиши кутилади. Бу ҳақда эртага эрталабдаёқ раҳбарларингизга айтинг. Кечқурун фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Шу нарса мартабангиз ошишига туртки вазифасини ўтайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 май куни атрофдагилар қаршисида ҳурматингиз ошади. Албатта, бунга табиатингизга хос шинавандалик, ҳотамтойлик ва камтарлик сабабчидир. Фақат билинг, бу энди бошқаларни бемалол танқид остига олаверишингиз мумкин дегани эмас. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда сергак туринг. Оилавий ҳаётда қариндошларингиз сизни оммавий тарзда танқид остига ола бошлаши мумкин. Ҳимояга ўтишга мажбурсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Одамлар билан мулоқотда ёлғон гапириб қўйишдан сақланинг. Шу билан бир вақтда алданиб қолишдан эҳтиётингизни қилинг. Муҳаббатда ҳам тўғрисўзлилик, ҳаққонийлик керак бўлади. Не ишга қўл урсангиз, астойдил, чин кўнгилдан адо этинг. Шахсий бизнеси борлар оқиб келаётган даромадларни қатъий назоратга олишлари зарур. Сал чалғисангиз, айрим олчоқлар пулларингизни ўзлаштириб қўйишдан ҳам қайтмайди. Кечқурун сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг. Тушингиз ўнгидан келади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун иш кунингизни ишхонада ишлаб ўтказишингиз кутилмоқда. Базилар суюклиси билан биргаликда табиат қўйнига, тоғ ён-бағрига жўнайди. Дам олади, ширин суҳбатлар қуради эртанги кун учун янги куч тўпланг. Молиявий муаммолар фавқулодда пайдо бўлиши мумкин. Агар катта пул ортидан қувлашни бас қилсангиз, муаммолар ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб кўп вақтингизни пиёда юриб ўтказишингиз тавсия этилади.
7.8K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-05-04 19:25:13 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қора кўнгилли одамлар бугун сизга кўзланган эзгу мақсадлар сари дадил қадам ташлаш учун жиддий халал беришлари мумкин. Аммо сиз ортга чекинманг. Принсипларингизга содиқ қолинг. Яқиндагина ишга жойлашган ҳамкасбингиз билан телефон орқали жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бўш келманг. Бўш келсангиз, елкангизга чиқиб олишади. Ҳаддиларидан ошишади. Сиз камситишларга арзимайсиз. Асабларни эҳтиётланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 май куни тадбиркорлар яқин ҳамкорликда бўлган шахслар билан телефон орқали музокаралар олиб бориши мумкин. Фақат сабрли бўлинг. Бу ҳаракатлар мевасини келаси ойда кўрасиз. Шахсий ҳаётингиз худди ҳалинчак каби чайқалиб турибди. Ҳаддан зиёд қаттиқ чайқалишига йўл қўйманг. Сизни аллергия ва гастрит безовта қилиб ўтиши мумкин. Тезда керакли чоралар кўрмасангиз бўлмайди. Овқатланиш режимига ҳам қатъий амал қилинг. Меъёрни бузманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар кўп вақтини оила даврасида мароқли ўтказишлари кутилмоқда. Кун давомида бир-биридан ёрқин ҳодисалар ҳамроҳингиз бўлади. Молия масаласига келсак, бундай муаммо ҳаммада ҳам бор. Демак, бу ҳақда оғизни оғритиб гапириб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун хонадонингизга анчадан бери кутилган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Ҳозирлигингизни кўраверинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 майда одатий стандартлардан қочган ҳолда иш тутинг. Бўлар-бўлмас суҳбатлар, эзма суҳбатдошлардан ўзингизни олиб қочинг. Улар сизга фақат халал бериши мумкин. Муҳаббат, севги изҳорларидан чарчаган бўлсангиз, бугун барчасига қўл силтанг ва ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Ўзингиз билан келишувларга эришинг. Саломатликка келсак, айрим дўстларимизни бепарволиклари сабабли жигар безовта қилиб ўтиши мумкин. Ошқозон-ичак йўлида кичик муаммолар кузатилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўзингизни буюк ва фойдали ишларга тайёрлаш, янги куч тўплаш учун бугун қулай имкониятлар кўп. Бу имкониятларни қўлдан беришга ҳаққингиз йўқ. Моддий аҳволингиз ўртача даражада кечади. Шундай экан, қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади. Бугун тадбиркорлар учун мажлислар ва сафар муваффақиятли кечади. Овқатланишда меъёрни билинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан қочинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 май куни қалбингизни туман қоплаши мумкин. Табассум юзларингизга ҳадеганда сингиб кета олмайди. Ташқарига боқинг. Баҳор ҳавосидан ўрнак олинг. Ижод кишилари эса депрессия ҳолатига тушиб қолишдан сақлансинлар. Бугун янги асарлар дунёга келадиган кун. Уларга кенг йўл очиб беринг. Ўша асарлар сизнинг халқ орасида янада машҳурлашишингизни таъминлаши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар магнит бўронларидан сақланишлари шарт.
7.8K views16:25
Ochish/sharhlash