Get Mystery Box with random crypto!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡ M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_reklamalar_muchal — 🌟Munajjimlar bashorati ⚡
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.57K
Kanalning ta’rifi

#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 288

2022-05-02 21:13:49 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сизни қарздорлик, чала қолиб кетган ишлар ва чалкаш ҳужжатлар муаммоси қийнаши кутилмоқда. Ҳаётингизда нималаргадир жиддий ўзгартиш киритишингизга тўғри келади. Бусиз чалкашликлардан халос бўлишингиз қийин кечади. Кечқурун вақтингизни суюкли инсонингиз билан бирга ўтказинг. Шундоқ ҳам кам кўришасиз. Ўша кемтикларни тўлдиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларидан ўзларини асрашлари талаб этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кун энг бахтли кунларингиздан бири ҳисобланади. Фақат уни бошқаларга кўз-кўзлашдан тийилинг. Кўз тегиши мумкин. Бугун бошқа пайтлардагидек ўта фаол бўлишингиз ҳам шарт эмас. Хотиржамлик билан, шошилмасдан ишингизни битираверсангиз етарли бўлади. Ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, даромадингиз мўл келиши кутилмоқда. Саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Аммо жисмоний зўриқишларга эрк беришингиз керак эмас. Ўзингизни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 майда бошқа кунлари ечимини топа олмай қолиб кетган муаммолар йўлингизга кўндаланг бўлиши тайин. Демак, уларни ҳам ижобий ҳал этишингиз, кейин коммунал тўловларни амалга оширишингиз керак. Кечқурун шаҳарда яшайдиганлар яқин кишиси билан маданий ҳордиқ чиқаришга эътибор қарацинлар. Шахсий ҳаётда чигал бир вазиятни ҳам бошдан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Хавотирланманг, ҳаёт аслида шундай муаммолари билан қизиқ. Муаммо бўлмаганда ҳаётнинг ҳам қизиғи қолмасди. Омон бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ўзингиз қачонлардир ўзлаштира олмаган йўналишларда ҳам истеъдодингизни атрофдагилар қаршисида намойиш этсангиз бўлади. Чунки ҳозир ўша соҳаларни ҳам мукаммал эгаллаб улгурдингиз. Ижодкорларга ҳам бугун омад кулиб боқиши эҳтимолдан холи эмас. Яқин дўстларингиздан бири негадир сизга нисбатан муносабатини салбий тарафга ўзгартирганидан хабар топасиз. Лекин сукут сақланг. Кимки бировга чуқур қазиса, ўша чуқурга албатта ўзи тушади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

3 май куни арзимас нарсаларнинг дастидан ҳам асабийлашишингиз, аччиқланишингиз кўзга ташланади. Агар кун бўйи аҳвол шундай давом этса, билинг, кечқурунга бориб кучингиз ҳам, ҳолингиз ҳам қолмайди. Кайфиятингиз нолга тушади. Ишхонадаги раҳбарлар билан гаплашганда, жуда эҳтиёткор бўлинг. Молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Пулдан қийналмайсиз. Бироқ қимматбаҳо буюмлар харид қилишга шошилманг. Кечқурун сизни аллаким меҳмонга таклиф этиши мумкин.
Меҳмондорчиликда спиртли ичимликлар ичиб қўйишдан тийилсангиз, саломатлигингиз учун жуда фойдали иш қилган бўлардингиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталаб уйқудан тургач, қаршингиздаги борлиқ кўзингизга янада ёрқинроқ, қизиқарлироқ, ажойиброқ туюла бошлайди. Сиз худди ўзга сайёрадан келган одамдек ҳар бир нарсага ҳайрат аралаш боқа бошлайсиз. Рўзғорингиздаги жиҳозлардан бири бузилиб қолиши туфайли устага чопишингиз ҳам бугунга тўғри келади. Пул билан жуда тартибли тарзда тиллашинг. Бўлар-бўлмасга сарфлайверсангиз, инқирозга юз тутасиз-а! Ҳушёр бўлинг!
5.0K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-05-02 21:13:49 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Сиз ҳаддан ташқари асабий ва жаҳлдорсиз. Худди шу нарсалар бугун сизга танишлар ва яқинларингиз билан мулоқотда панд бериши мумкин. Агар куннинг биринчи ярмида тўйиб ухласангиз, асаб тизимингиз жойига тушарди ва муаммолар ортга чекинарди. Кун давомида сафарга отланишингиз мумкин. Сафар давомида айрим йўқотишларни бошдан кечиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фирибгарлардан нари бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 май куни иш бажаришда ҳамкасблар маслаҳатига эмас, шахсий тажрибангизгагина суянинг. Шунда муваффақиятлар сизни четлаб ўтмайди. Муҳаббатда эртакнамо иш тутишлардан сақланинг. Масалага реал кўз билан боқинг. Бажарган ишларингиз учун мукофот пули олиш ниятида бўлсангиз, сира тортинмасдан раҳбарларга мурожаат этишингиз мумкин. Ҳақни сўраб олиш ҳам бир бахт-да, тўғри эмасми? Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуришингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизнинг режангизда майда-чу йда юмушлар эмас, балки йирик лойиҳалар ҳукмронлик қилиши лозим. Ҳасадгўйларга камроқ эътибор беринг. Умуман уларни четлаб ўтсангиз ҳам зиён қилмайди. Муҳаббатда суюкли инсонингизнинг айрим инжиқликларини опичлаб кун ўтказишингизга тўғри келади. У шунчалар кўп савол бериб ташлаши мумкинки, сиз худди доскага чиққан ўқувчи каби барчасига жавоб топишга мажбур бўласиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 майда изланувчанлик ва қатъият сизга ишончли дўст бўла олади. Қанча кўп излансангиз, шунча кўп даромадга эга бўла борасиз. Овқатланишингиз режимга асосланиши керак. Спорт билан шуғуллансангиз, организмни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода маълум вақт сайр қилиб юринг, тушларингиз тотли кечади. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ишларингиз кўплигидан нафас ростлашга-да вақт топа олмаслигингиз мумкин. Демак, берилиб, астойдил, қатъият билан ишлашингизга тўғри келади. Шу аснода ҳамкасбларга ҳам баъзи муаммоларни бартараф этишда ёрдамингиз тегади. Молия масаласида фақат ўз куч, имкониятларингизга суянинг. Банклардан катта миқдорда кредит олманг, охири яхши бўлмайди. Оилавий ҳаётда масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз зарур бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 май куни ўзингиз учун жуда фойдали танишувларни бошдан кечирасиз. Сиз танишиб суҳбатлашган одам кўп масалаларда кўзингизни очади, дунёга янада реал назар билан боқа бошлайсиз. Муҳаббатда ўзингиз хатога йўл қўйиб бировларни айбдор қилишдан сақланинг. Кечқурун оила қурмаган қизларнинг айримларига муҳаббат изҳорлари ёғилиши мумкин. Бахтли бўлинг! Асабларни асранг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.
5.0K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-05-02 21:13:37
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 3 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
4.6K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-05-02 09:48:37
Обедга сомса...

Хотини Хайитга эрим хурсанд бўлсин деб эрталабдан сомса пишириб берибди


https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
10.6K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-05-02 09:48:20
Мана сизларга Ҳайитлик

Қанча керак бўлса тортинмасдан Ҳайитликдан олаверинглар)

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
10.9K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-05-01 23:13:37
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ !

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
2.7K views20:13
Ochish/sharhlash
2022-05-01 23:13:37
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин ДЎСТЛАРИМ !

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
2.6K views20:13
Ochish/sharhlash
2022-05-01 22:26:01
Бир дўстимдан уйланиш қандай экан деб сўрасам:
- Тезроқ уйлан, сени мендан бахтли яшашга хаққинг йўқ!
деб айтди

Бу аламли хабарни бўйдоқларга юборинг

Каналга аъзо бўлинг ва ҚАШҚАДАРЁликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g
3.2K views19:26
Ochish/sharhlash
2022-05-01 20:43:44
Энг яқин инсоним “Рамазон хайити” куни муборак бўлсин.

Яқинларимизни биринчи бўлиб табриклаймиз

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A
7.1K views17:43
Ochish/sharhlash
2022-05-01 19:54:57 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бор куч ва имкониятларингизни ишга солинг-у, кун давомида гармония сари интилинг. Оила аъзоларингиз, дўстларингиз билан муносабатларга ёлғон аралаштирманг. Тўғри сўзланг. Агар иш жойингизда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилсангиз, ҳаракатларингиз бекор кетмайди. Мўмай даромад эгасига айланасиз. Демак, орзуингиздаги буюмларни харид қилиш учун имконият туғилади. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 майда муҳаббатда муваффақиятга эришасиз. Кимлардир сизни саёҳатга ҳам таклиф этиши мумкин. Ишга ижодий ёндашинг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар билан иш масаласида баҳслашманг. Айниқса, раҳбарлар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Мукофотлардан умидингиз бўлса, худди балиқ каби сукут сақлашдан нарига ўтманг. Кечқурун айримларнинг хонадонида фарзанд дунёга келиши кутилади. Вақтингиз чоғ ўцин! Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Молиявий масалада омадингиз чопади. Лекин омад келаркан деб заҳирадаги пуларингизни сарфлашга ўтиб кетманг. Бугун пулнинг ўзи сизни қидириб юриши лозим. Иш бажаришда билимларингиз етарли эмаслигини сезсангиз, қўшимча билимлар олиш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун ё дўстларингиз, ё танишлардан бири сизга жуда фойдали бир ҳамкорликни таклиф қилиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 май куни ноқулай ҳамда ёқимсиз вазиятларга тушиб қолмаслик учун эҳтиёткорликни қўлдан бой бермаслигингиз керак. Дўстлар ва яқинларингиз билан суҳбатларда тилингиз ўзингизга душман чиқиши мумкин. Шунинг учун тафаккурга қулоқ тутган ҳолда гапиринг. Оиласизларнинг баъзилари бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон борича кўпроқ вақт пиёда юринг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Афсуски, бугун эйфория ҳолатига тушиб қолишингиз хавфи бор. Бу дангасалик, эринчоқлик сиздан устун кела бошлайди деганидир. Аммо имкониятлар бир дунё. Ўзингизни мажбурлаб ўрнингиздан қўзғала олсангиз, бас. Суюкли инсонингиз билан муносабатларга совуқчилик тушишига йўл қўйманг. Вазиятга тўғри баҳо беришга одатланинг. Ўзингизга яхши. Бугун олис сафарга чиқишдан тийилишингиз зарур. Хавфли. Жароҳат олишингиз ёки кўнгилсизликларга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида туғилганлар нимаики ишга қўл уришмасин, ўзларигагина суянишлари талаб этилади. Қачонлардир ўйлаб қўйган режаларингиз бугун жуда тез ва осон бартараф этилишига гувоҳ бўласиз. Моддий аҳволингиз ҳам яхшидан-да яхшироқ кечади. Ҳатто, қимматбаҳо буюмлар, жиҳозлар харид қилишга қодирсиз. Кечқурун суйганингиз билан бирга сайр қилинг ва муҳаббатнинг энг тотли лаҳзаларини тотиб кўринг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.
7.2K views16:54
Ochish/sharhlash