Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бор куч ва имкониятларингизни ишга | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бор куч ва имкониятларингизни ишга солинг-у, кун давомида гармония сари интилинг. Оила аъзоларингиз, дўстларингиз билан муносабатларга ёлғон аралаштирманг. Тўғри сўзланг. Агар иш жойингизда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилсангиз, ҳаракатларингиз бекор кетмайди. Мўмай даромад эгасига айланасиз. Демак, орзуингиздаги буюмларни харид қилиш учун имконият туғилади. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 майда муҳаббатда муваффақиятга эришасиз. Кимлардир сизни саёҳатга ҳам таклиф этиши мумкин. Ишга ижодий ёндашинг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар билан иш масаласида баҳслашманг. Айниқса, раҳбарлар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Мукофотлардан умидингиз бўлса, худди балиқ каби сукут сақлашдан нарига ўтманг. Кечқурун айримларнинг хонадонида фарзанд дунёга келиши кутилади. Вақтингиз чоғ ўцин! Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Молиявий масалада омадингиз чопади. Лекин омад келаркан деб заҳирадаги пуларингизни сарфлашга ўтиб кетманг. Бугун пулнинг ўзи сизни қидириб юриши лозим. Иш бажаришда билимларингиз етарли эмаслигини сезсангиз, қўшимча билимлар олиш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун ё дўстларингиз, ё танишлардан бири сизга жуда фойдали бир ҳамкорликни таклиф қилиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 май куни ноқулай ҳамда ёқимсиз вазиятларга тушиб қолмаслик учун эҳтиёткорликни қўлдан бой бермаслигингиз керак. Дўстлар ва яқинларингиз билан суҳбатларда тилингиз ўзингизга душман чиқиши мумкин. Шунинг учун тафаккурга қулоқ тутган ҳолда гапиринг. Оиласизларнинг баъзилари бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон борича кўпроқ вақт пиёда юринг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Афсуски, бугун эйфория ҳолатига тушиб қолишингиз хавфи бор. Бу дангасалик, эринчоқлик сиздан устун кела бошлайди деганидир. Аммо имкониятлар бир дунё. Ўзингизни мажбурлаб ўрнингиздан қўзғала олсангиз, бас. Суюкли инсонингиз билан муносабатларга совуқчилик тушишига йўл қўйманг. Вазиятга тўғри баҳо беришга одатланинг. Ўзингизга яхши. Бугун олис сафарга чиқишдан тийилишингиз зарур. Хавфли. Жароҳат олишингиз ёки кўнгилсизликларга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Ҳайит байрами муборак бўлсин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида туғилганлар нимаики ишга қўл уришмасин, ўзларигагина суянишлари талаб этилади. Қачонлардир ўйлаб қўйган режаларингиз бугун жуда тез ва осон бартараф этилишига гувоҳ бўласиз. Моддий аҳволингиз ҳам яхшидан-да яхшироқ кечади. Ҳатто, қимматбаҳо буюмлар, жиҳозлар харид қилишга қодирсиз. Кечқурун суйганингиз билан бирга сайр қилинг ва муҳаббатнинг энг тотли лаҳзаларини тотиб кўринг. Ҳайит байрами муборак бўлсин.