Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 95

2022-05-28 01:40:47
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 28 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.4K views22:40
Ochish/sharhlash
2022-05-28 01:40:15
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.6K views22:40
Ochish/sharhlash
2022-05-27 00:22:14 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

27 май куни асосий вақтингизни табиат қўйнида кечиришингиз тавсия этилади. Таътилда бўлсангиз, яна яхши. Дўстлар билан бирга вақт ўтказсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Яқинларингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Қандайдир ёқимли, жуда керакли буюмни харид қилишингиз учун имконият бор, фойдаланиб қолинг. Бир сўз билан айтганда, бугун ўзингиз учун ўзингиз байрам ташкил этинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 майда эрталабоқ сизни бир воқеа ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Пластик карточкангизга каттагина пул келиб тушиши мумкин. Нега ҳайрон бўласиз? Қачондир ўзингиз меҳнат қилиб топгандингиз бу пулларни. Муҳаббатда югур-югурлардан безор бўласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга муҳаббатингиз, туйғуларингиз ҳаққонийлигини исботлайвериб чарчадингизми? Бас қилсангиз яхши бўларди. Ишонмайдими сизга? Кузатсин, текшириб кўрсин. Сиз эса саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан банд бўлинг. Шундан фойда.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 май куни эрталаб профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда юксалиш кузатилади. Бошлаган муҳим ишингизнинг илк босқичи муваффақиятли якун топишига гувоҳлик қиласиз. Мактабда, университет, институтда таълим олсангиз, ёзги имтиҳонлар бошланиши кутилади. Тадбиркорлар муҳим ҳужжатлар билан ишлашда сергак бўлишлари керак. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Овқатланишда режимга амал қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларнинг куни туғади. Тушликдан ҳам воз кечасиз, аммо энг муҳим ишларни муваффақиятли якунлайсиз. Бу сизга мўмай даромад келтиради. Моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадларига йўналтирилган бошқа ишлар кечқурунга бориб ҳал бўлади. Кимки умуртқа поғонасидан шикоят қилиб юрган бўлса, бугун шу муаммо қалтисланиши мумкин. бу муаммони врач кўмагисиз бартараф эта олмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

27 майда ижодий мазмунга эга лойиҳалар ва шахсий бизнес бошқаларига нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Бу пулларни дарҳол ишлатиб юборишдан сақланинг. Харидларга ҳали улгурасиз. Агар овқатланишда меъёрни билсангиз, саломатлигингиз тобида бўлади. Ошқозонингизни эҳтиёт қилинг. Кўпроқ витаминлар ичинг, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат яқин ўтмишдан қолган бир муаммо яна йўлингизга кўндаланг туриб кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу қачонлардир ўзингиз ардоқлаган инсон билан боғлиқ муаммо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кайфиятни кўтариш учун сув ҳавзаларига, ёки театр, кинога боринг. Бассейнда чўмилинг, велосипедда сайр қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.9K views21:22
Ochish/sharhlash
2022-05-27 00:22:07 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз омадли кечади. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишингиз сизга бир талай ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек бўлиши кутилмоқда. Аммо ошқозонга зиён етказадиган таомлар истеъмол қилиш керак эмас. Айниқса, меҳмонга борсангиз, бу жуда муҳим. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга нотўғри хабар етказиши мумкин. Уни синчковлик билан текшириб кўринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 май куни табиатингизга хос қайсарлик ишларингиз бароридан келишига жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Қалбингизни қийнаётган барча тушкун лаҳзалардан қочишга ҳаракат қилинг. Сиздаги истеъдод бугун ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда асқотиб қолиши кутилади. Муҳаббатда артистлик қилишингизга тўғри келади. Бу суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларингизни мустаҳкамлайди. Молиявий масалада муаммо кўзга ташланмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугуннинг асосини молиявий аҳволингиз ташкил этади. Банкдан кредит, бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугун уларни эгаларига қайтаришингиз лозим. Хотиржамликка кенг йўл беринг, ўзингизни ўзингиз стресс ҳолатига туширишга уринманг. Рўзғордаги муаммолардан хавотир олманг. Улар йўл-йўлакай барҳам топа боради. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқади. Омадингизни берсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 майда тақдир фақат сиз томонда бўлади. Чор тарафдан олқишлар, изҳорлар ва қизиқарли таклифлар ёғила бошлайди. Бунақаси анчадан бери юз бермаганди. Тўғри эмасми? Оила қурмаганлар, севишганлар асосий ишга ўтишни шунча чўзиб юрганлари етар. Никоҳдан ўтиш, мустақил ҳаёт бошлаш пайти етди. Агар ишингиз ўтириб бажариладиган хилидан бўлса, бугун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз тавсия қилинади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун нени хоҳласангиз, ўшанга етишасиз. Фақат камайтирилган миқдорда. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Фақат янги даромад манбаини кутманг. Оилавий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Кечқурун айримлар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар давомида қизиқарли вазиятларни бошдан кечирасиз. Бугун зинҳор бировлардан қарз олманг. Охири яхшилик билан тугамайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ким яхши ишласа, ўша муаммо нелигини билмайди. Бугун паризод буржи остида туғилганлар ана шу шиор остида яшашлари ва ишлашлари керак. Сиз дангасалик ва масъулияцизлик дўст бўла олмаслигини қалбан ҳис этасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Муҳаббатда оиласизларни бир лаҳзалик романтика сийлаб ўтмоқчи. Бу лаҳзани бир умр эслаб қоласиз.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.8K views21:22
Ochish/sharhlash
2022-05-27 00:21:35
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 27 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.5K views21:21
Ochish/sharhlash
2022-05-27 00:20:44
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.7K views21:20
Ochish/sharhlash
2022-05-25 22:20:11 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Моддий аҳволингиз ҳавас қилса арзийдиган даражада бўлади. Сира иккиланмасдан дўкон, бозорга йўл олишингиз мумкин. Саломатлигингиз ҳам панд бермоқчи эмас. Фақат музқаймоқ ва музлаткичда сақланган сувни камроқ ичинг. Оиласизлар бугун бўлғуси жуфтини учратишлари, танишишлари ва муҳаббатга ошно тутинишлари эҳтимолга яқин. Буни дафъатан чақнаган чақмоққа ўхшатиш тўғрироқ бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 майда кутилмаган даромаддан умид қилаверинг. Лекин пулни деб дўстлар, танишлар, яқинларингиздан воз кеча кўрманг. Агар эрталаб югуришни унутмасангиз, муздек душ қабул қилишга эринмасангиз, кун давомида ўзингизни космонавтлардан ҳам яхшироқ ҳис этасиз. Фақат баҳона изламанг. Эзгу ишни амалга ошириш учун тўқиладиган баҳоналар зиён келтиришдан бошқасига ярамайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Оила қурмаганларнинг аксарияти бугунги кунни ўзи танлаган инсон билан кечиришлари кутилмоқда. Муносабатлар янада жиддийлашади, аммо бу ишда дўстлар ё танишлар ёрдамига муҳтожлик сезмайсиз. Бировдан фикр олишга зор бўлмайсиз. Ижод кишиларини қачонлардир яратган асари учун мукофот пули кутиб қолади. Кун бўйи бош ва оёқларингизни эҳтиёт қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 май куни сизга ҳам жисмонан, ҳам эмоционал нуқтаи назардан кучли босим ўтказишлари эҳтимоли бор. Вазиятни ўз қўлларингиз билан чигаллаштирадиган бўлсангиз, стрессдан ҳам қуруқ қолмаслигингиз тайин. Шахсий бизнесига эгалар шубҳа-гумонлардан нари бўлишлари керак. Улар сизнинг хавфли душманингиз ҳисобланади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда сирлироқ бўлинг. Ўтмиш хотиралардан воз кечинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Қовға буржи остида туғилганлар учун бугун биринчи ўринда саломатлик туриши лозим. Иммунитетингизни мустаҳкамлашда барча имкониятларни ишга солинг. Таваккал қилишдан чўчиманг. Шамоллаган, гриппга йўлиққанлар тезроқ тузалиш ҳаракатида бўлишлари тавсия этилади. Янги танишувлар бугун сизга дўстлик қилмайди. Кечқурун айримлар ё лотереяда катта пул ютишлари, ё меросга эга бўлишлари мумкин. Хорижга сафар қилишни мўлжаллаган тадбиркорлар бу амални кейинга суриб турганлари маъқул.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 майда эрталабдан кайфиятингиз тушкун кўринишда бўлиши кутилади. Кофе ёки витаминлар ичинг. Хотиржам торттирувчи дорилар ҳам кор қилади. Шахсий бизнесингиз бўлса, бугун мўмай даромаддан умид қилманг. Куннинг иккинчи ярмида ёлғизлар бўлғуси умр йўлдошининг қалбига чуқурроқ кириб боришлари лозим. Унинг туйғулари қанчалар кучлилиги билан қизиққан бўлсангиз, худди шу амал катта ёрдам беради.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.2K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-05-25 22:20:04 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз масаласида янги ва фойдали таклифлар тушади. Рози бўлишдан олдин обдон мулоҳаза қилинг. Имкониятларингизни хомчўт қилинг. Бундан ташқари, бўш вақтингизни чамалаб кўринг. Рўзғорингизда вазият қалтислашмаслиги учун ҳаракат қилинг. Кечқурун бир инсон билан кутилмаган учрашув кутади. Саломатликни, асабларни, ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 май куни бор кучингизни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Албатта ижобий натижага эришасиз. Агар ишга кечиксангиз, ҳамкасблар билан илиқ муносабат юритсангиз, тескариси бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Ортиқча вазндан безовта бўлсангиз, парҳез масаласини ўйлаб кўринг. Саломатлигингиз кўтарса, спорт билан шуғулланинг. Айниқса, кечқурун ва эрталаблари югуриб туришнинг фойдаси катта бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун нафақат молиявий жиҳатдан омадингиз чопади, балки оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ҳам бахтингиз кулади. Ўзингизга ёққан инсон қўнғироқ қилиб кўнглини очади. Демак, бу воқеани нишонлашга баҳона бор. Имкониятингиздан келиб чиқиб стол тузайверишингиз мумкин. Ишда ва шахсий ҳаётда муаммо кўзга ташланмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутмасангиз бас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 майда ишхонангизда сиз учун қувончли ҳодисалар содир бўлиши кутилмоқда. Раҳбарларингиз ўз вазифангизни аъло даражада адо этганингизни юксак баҳолайди. Мукофот пулига эга бўласиз. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан муносабатларни янада чуқурлаштиринг. Муҳаббатда оилалилар жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингизнинг қариндошларига ёқиб тушмаганингиз ўз сўзини айтиши мумкин. Хотиржамликка эътибор қаратишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан барчанинг диққат марказида бўласиз. Тадбиркорлар ва шахсий бизнесига эгаларнинг рақобатчилари ҳам негадир майин жилмайиш ва меҳр орқали муносабат юрита бошлайди. Аммо хулоса ясашга шошилманг. Бу дунёда иккиюзламачилик деган бало бор экан, эҳтиёткорлик билан иш тутишингиз керак бўлади. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан муносабатларга путур етказмаслигингиз талаб этилади. Ана шундагина бугун романтик учрашувдан умид қила оласиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 май куни тақдирдан бир дунё шодликларни, ёқимли лаҳзаларни умид қилишингиз мумкин. Пулингиз ҳам етарли. Ҳатто, йирик харидлар қилишни ҳам ортга суриб ўтиришингиз шарт эмас. Фақат саломатлигингизга эҳтиёт бўлинг. Аллергия ва шамоллаш хавф солиши мумкин. Парҳез бошласангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун омадли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажалар масаласини унутиб қўймасликлари тавсия қилинади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-05-25 22:19:33
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 26 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.8K views19:19
Ochish/sharhlash
2022-05-25 22:18:08
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.9K views19:18
Ochish/sharhlash