Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 97

2022-05-22 22:23:10 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 май куни атрофдагилар билан мулоқотда ҳазил-мутойиба аралаштирсангиз, фақат ютасиз. Дўстларингиз, тарафдорларингиз кўпаяди. Оиласиз бўлсангиз, кимларнингдир идеалига айланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо оилали бўлсангиз, эҳтиётингизни қилинг. Арзимас хушомад ҳам шахсий ҳаётингизга қора соя ташлаши мумкин. Ёши улуғ одамлар бугун қон босимларини назоратда ушлашлари керак бўлади. Айримлар кун давомида бош оғриғидан безовта бўлишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кўп ишларингиз бугун бароридан кела қолмаслиги мумкин. Бироқ хавотирга ўрин йўқ. Бири бароридан келмаса, бошқаси албатта сизни мамнун торттиради. Агар куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарров врач ҳузурига боринг. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар ўз ўзини даволаш билан шуғулланишлари фақат зиён етказади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш керак бўлса, эринмасдан қайта-қайта текшириб кўринг. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиш эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

23 майда оилалилар ишқий саргузаштлардан ўзларини тийишлари тавсия этилади. Агар вақтида ҳаракатингизни қилмасангиз, охири вой бўлиши муқаррар. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир лотереяга катта пул ютиши, кимларнингдир пластик карточкасига пул келиб тушиши кутилади. Яна кимлардир меросга эга бўлади. Саломатлигини вақтинча унутган шахсларга тез тиббий ёрдам зарур бўлади. Дориларингизни вақтида ичишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз худди тумандагидек ўтиши кутилмоқда. Муҳаббатда у қадар ёқимли бўлмаган ҳодисалар юз бериши, кутилмаган совғалар олишингиз мумкин. Ўзингизга ишонгандек ишониб қолган дўстлардан бири бугунга келиб сизга панд бериши эҳтимолга яқин. Бугун ишингиз кўп бўлади. Аммо дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Агар имкон топсангиз, табиат қўйнида дам олинг, ёки велосипедда узоқ вақт сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 май куни атрофдагиларнинг аксарияти сиздан ёрдам сўрайвериб безор қилиши мумкин. Шунинг учун улардан ўзингизни олиб қочишингиз керак. Акс ҳолда ўзингизнинг ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Оқибатда даромаддан қуруқ қоласиз. Оиладаги муаммоларни хотиржамликда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Шахсий бизнеси борларнинг бугун куни туғади. Даромадингиз мўл бўлади. Ишонинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Энг муҳим ва янги ғояларингиз бугун ҳақиқатга айланади. Бироқ майда-чуйда ишларни ҳам кўздан қочирманг. Ижод, адабиёт ва оккултизм билан банд дўстларимиз бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишлари мумкин. Шахсий ҳаётда қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. У сизни алдамайди. Суюкли инсонингиз сизга кечқурун кутилмаган совға ҳозирлаб қўймоқчи. Бахтингизга кўз тегмасин!

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views19:23
Ochish/sharhlash
2022-05-22 22:22:47
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 23 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.7K views19:22
Ochish/sharhlash
2022-05-22 22:21:57
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.9K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-05-21 23:47:44 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун севимли инсонингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли сезиляпти. Бунда иблисни айбдор қилиб ўтиришнинг сира ҳожати йўқ. Гапларни, ўзингизни тутиш қоидаларини яна бир бор эслаб олсангиз, босиқликка эътиборни кучайтирсангиз, бундай кўнгилсизликларнинг олдини олса бўлади. Иш жойингизда бугун сизни хизмат сафарига жўнатишлари кутилмоқда. Бу сафар сизга моддий манфаат ҳам олиб келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 май куни оилангизда анчадан бери давом этиб келаётган ёқимсиз лаҳзаларни йўқ қилиш учун қулай фурсат туғилади. Башарти бунга биринчи бўлиб ўзингиз сабабчи эканингиз ёдингизга тушса, узр сўраш, тавба қилишдан уялманг. Моддий манфаат кўриш учун ҳар бир ишга ижодий ёндашишингиз талаб этилади. Кечқурун саломатликни асранг, дуч келган таомни истеъмол қилманг. Ухлашга ётишдан олдин албатта кечки салқинда сайр қилинг, тоза ҳаво олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун тадбиркорлар ҳамкорлари билан кутилмаганда келиша олмай қолишлари мумкин. Албатта, келишмовчиликка пулдан бўлак яна нима сабаб бўлиши мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ён бермасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши ҳеч гап эмас. Бу муаммони ҳал этишда дўстлар ҳам яқиндан кўмак беришлари эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаши кутилади. Иссиқ ҳаво туфайли лоҳаслик пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригидан ўтишга эринманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 май куни оила қурмаганларга бўлғуси жуфтини учратишлари учун бир талай сабаблар кўндаланг бўлади. Асосийси, уйда ўтириб қолманг, меҳмонга чақирсалар, рад этманг. Иш жойингизда бажариладиган барча юмушларни жамоавий тарзда амалга оширинг. Бадавлат дўстлардан бири сизга молиявий тарафдан ёрдам беради. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси омадли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Қовға буржида таваллуд топганлар бугун моддий йўқотишлар, алданиб қолишларга дуч келишлари кутилмоқда. Бундан ташқари кун давомида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Бу айни кунда қайта пайдо бўлган магнит бўронлари таъсири ҳам бўлиши ҳеч гап эмас. Яхшиси, тушдан кейин уйга кетинг, ёки табиат қўйнида дам олинг. Шунда саломатлигингизга жиддий путур етмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 май куни ишларингиз бароридан келишини юлдузлар башорат қилишган. Неки ишга қўл урманг, албатта моддий манфаат кўрасиз. Айниқса, тижоратчи ва тадбиркорларнинг куни туғади. Шахсий ҳаётингиз осуда кечади. Кечқурун кимдир сизни оилавий меҳмонга таклиф этиши мумкин. Саломатлигингиз бугун безовта қилмайди.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.5K views20:47
Ochish/sharhlash
2022-05-21 23:47:35 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун йўлингизда учрайдиган тўсиқларга нисбатан асабий муносабатда бўлманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Агар ақл билан, сабрли бўлиб иш тутсангиз, барча муаммолар бартараф бўлаверади. Кун давомида сизни кимдир меҳмонга таклиф этиши, оила қурмаганларнинг баъзиларига кимлардир муҳаббат изҳор этиши кутилади. Фақат ҳаддан зиёд хурсанд бўлиб кетманг, кўз тегади, кейин тақдир сизни кутилмаган совғалар билан сийламай қўяди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 май куни оилавий ҳаётингизда ажабтовур, ҳам кулгили, ҳам қувонарли воқеалар кетма-кет содир бўла бошлаши кутилади. Худди болалик даврингизга қайтгандек ирғишлаб ўйнагингиз ҳам келиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий муаммолар бугун аъло даражада ҳал бўлади. Шундай экан, кимдандир қарз кўтаришга шошилманг. Ишда шошқалоқликка асло йўл қўйманг. Соғлиқни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизни ҳар қандай кўнгилсизлик, омадсизликлардан худонинг ўзи ҳимоя қилади. Аммо барибир уларнинг тенг ярмини ўз зиммангизга олсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Гўзаллик салонига, спортзалга, бассейнда чўмилишга бориш бугун омадли кечади. Кечқурун қўлингизга мўмай пул тушиши ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Муҳаббатда режасиз иш тутманг, муваффақиятсизликка учрайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 май куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишдаги хатоларни бир эсланг. Улар сизнинг қайта адашмаслигингизни таъминлаб беради. Кун давомида ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Руҳий зўриқишлар, асабийлашишлар бугун сизга жиддий зиён етказади. Шунинг учун ишда ҳам, уйда ҳам иложи борича ҳеч ким билан жанжаллашманг. Эҳтиёт бўлинг, куннинг иккинчи ярмида катта пул йўқотишлар, харажатларга тушишингиз мумкин. Саломатликни алоҳида назорат қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун кайфиятингиз бир неча ўн маротаба ўзгариши кутилмоқда. Сиз уни назорат қила билишингиз керак. Шунда бу ўзгаришлар ишингизга таъсир ўтказмайди. Бировларнинг айбини зинҳор юзига айтманг, сизни ёмон кўриб қолишади. Аччиқ ҳақиқат ҳеч кимга ёқмайди. Агар ортиқча вазнга эга бўлиб қолганингизни пайқасангиз, бунинг чорасини кўринг. Спортнинг фаол турлари, сузиш билан шуғулланинг. Жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 май куни қачонлардир қайсидир дўстингиз билан бўлиб ўтган жанжал, ечилиши қийин бўлган муаммолар ўзи ҳақида яна бир карра эслатиб ўтиши кутилади. Ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартиришни истасангиз, ўзингиз ёқтирмайдиган одамлар билан муносабат юритманг. Кечқурунга яқин сизга даромади жудаям мўмай бўлган янги иш таклиф этишлари мумкин.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.4K views20:47
Ochish/sharhlash
2022-05-21 23:47:12
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 22 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.2K views20:47
Ochish/sharhlash
2022-05-21 23:46:33
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.3K views20:46
Ochish/sharhlash
2022-05-20 22:59:18 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

21 май куни эришаётган ва эришган муваффақиятларингизнинг ҳақиқий қимматини англаб етасиз. Ишга жиддийлик ва меҳр билан муносабатда бўлиш зарурлигига яна бир карра гувоҳ бўласиз. Ишхонадаги раҳбарлар ёки яқин дўстлардан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан кейин танангизда кучли чарчоқ туясиз. Вужудингизда энергия заҳираси камайиб кетган кўринади. Меҳнат таътилига чиқиш пайти етди шекилли. Молия масаласида даромадлардан харажатлар устун келиши кутилмоқда.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз фаоллик билан бошланиб, худди шундай якун топади. Фаолликда кўплаб фойдали ишларни амалга оширишга улгурасиз. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида доимо сергак туринг. Ёлғонлар, чув туширишлар, ўғирликлар таъқиб этиши ҳеч гап эмас. Аммо олдиндан асабийлашишингиз шарт эмас. Ақлни ишлатган ҳолда иш тутсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Кечқурун айримларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 майда юзага келадиган кутилмаган ва янги вазиятларга мослашишингиз талаб этилади. Бироқ улар орасида ёқимлилари ҳам йўқ эмас. Тадбиркорларга ҳамкорлик қилиш истагида бўлган шахслар мурожаат этади, янги келишувлар таклиф этади. Сиз кун давомида фойдали шартномаларга имзо чекишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда хавотирларга ўрин қолдирманг. Оиласизларнинг танлаганлари қалбидаги туйғулар булоқ суви каби соф. Шубҳаларга асос йўқ.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун муҳаббатда кутилмаган туб бурилишларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз вазиятни ўзига бўйсундириш, қандайдир хуфиёна ишларни амалга ошириш ҳаракатида эканидан хабар топасиз. Қўрқманг, бу муҳаббатингизга путур етказа олмайди. Моддий аҳволингиз аъло даражада кечади. Кечқурун бемалол ёқимли харидларни амалга оширишингиз, ўзингизга ёққан кийимларни сотиб олишингиз мумкин. Спорт билан шуқулланишни бир-икки кун ортга сура туринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

21 май куни иллюзиядан қочинг. Барибир сеҳргар эмассиз. Бунинг ўрнига вазиятга реал баҳо беринг, ҳаётга оптимист назари билан боқинг. Оила қурмаганларнинг баъзилари кун мобайнида ишқий саргузаштларга берилиши мумкин. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жаримага тушишдан, автоҳалокатларга учрашдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимизнинг хонадонида кичик оилавий байрам ташкил этилиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталабоқ кимдир сизга кутилмаган ёқимли бир совға ҳадя этади. Шубҳа йўқки, бу совға кайфиятингизни кўтаради. Аммо олдинда асабийликлар ҳам йўқ эмас. Асаббузарликлар иш режимингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Оиласизлардан кимдир танлагани билан муносабатларга нуқта қўйган бўлса, маълум муддатга ёлғиз қолишгина яраланган қалбига малҳам бўла олади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.0K views19:59
Ochish/sharhlash
2022-05-20 22:59:12 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 май куни яқинларингиз қуршовида бўлинг. Чунки бу кун бошқача кечади. Бугунги кун ёрқин эмоциялар ва хуш кайфиятлар кунига айланади. Агрессивликдан ҳар қандай йўл билан халос бўлишингиз талаб этилади. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Фақат пулингиз кўплиги ҳақида бошқаларга гуллаб қўймасангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўча таомини еманг. Бировларнинг кўнглига билиб-билмай озор етказманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Қалбингизга соя солаётган тушкунликларни нари ҳайдаш ва ҳаётга реал кўз билан боқиш учун қулай имкониятлар туғилади. Арзимас баҳона туфайли ўзингизни ўзгалардан нари тортманг. Қайғуларни ҳайдаб солинг. Шахсий бизнесига эгалар рақобатчиларга қарши курашишдан қўрқмасалар ҳам бўлади. Улар сизнинг қаршингизда барибир ожиз қолишади. Бундан кўра яқинларингиз ҳақида қайғуринг. Улар бугун сизнинг эътиборингиздан умидворлар.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

21 май куни то кечга қадар сизни стресслар тарк этмаслиги мумкин. Асабийликлар сизни таъқиб қила боради. Лекин уларга қарши курашиш палласини бошласангиз, кайфиятингизни позитив даражага етказа оласиз. Ишхонангизда ҳам бир ишни бошладингизми, охирига етказмай бошқасига ўтманг. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Йўлга чиқишдан олдин ҳужжатларингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаёт, муҳаббатда ҳам ноқулай вазиятларда қолиб кетишингиз мумкин. Бу воқеа принсипларингиздан воз кеча олмаслигингиз туфайли содир бўлади. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, билинг, дўстларингиз йўқ. Шундай экан, дуч келганга муваффақиятларингиз ҳақида гапириб ташлайверишингиз тавсия қилинмайди. Жанжал ва баҳсли лаҳзалардан очиқчасига воз кечинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг. Имкон топсангиз, велосипедда сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

21 майда фаолликни зинҳор сусайтира кўрманг. Тадбиркорлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар уларга боғлиқлигини унутмасликлари керак. Янги лойиҳаларингиз бўлса, пул тикишдан олдин бу лойиҳаларни қайта-қайта ўрганиб чиқинг. Бугун косметик ва муолажа амаллари муваффақиятли кечади. Фақат профессионал мутахассисларга мурожаат этинг. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Шахсий ҳаётдаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун атрофдагиларга нисбатан дипломатларча муносабатда бўлинг. Севимли хоббингиз ёки бизнесда ҳозирча номаълум натижаларга эга бўлишингиз кутилади. Муҳаббатда энтузиазм заифлашиши мумкин. Бунинг ҳайрон бўладиган ери йўқ. Оиласиз бўлсангиз, анчадан бери танлаган инсонингиз билан учрашиб юрибсиз. Жиддий муносабатларга ўтиш вақти етди. Рўзғордаги муаммоларни тўлиқ бартараф этмагунча тўхтаманг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.9K views19:59
Ochish/sharhlash
2022-05-20 22:58:11
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 21 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.6K views19:58
Ochish/sharhlash