Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Кунингиз омадли кечади. Атрофдагилар б | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз омадли кечади. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишингиз сизга бир талай ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек бўлиши кутилмоқда. Аммо ошқозонга зиён етказадиган таомлар истеъмол қилиш керак эмас. Айниқса, меҳмонга борсангиз, бу жуда муҳим. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга нотўғри хабар етказиши мумкин. Уни синчковлик билан текшириб кўринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 май куни табиатингизга хос қайсарлик ишларингиз бароридан келишига жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Қалбингизни қийнаётган барча тушкун лаҳзалардан қочишга ҳаракат қилинг. Сиздаги истеъдод бугун ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда асқотиб қолиши кутилади. Муҳаббатда артистлик қилишингизга тўғри келади. Бу суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларингизни мустаҳкамлайди. Молиявий масалада муаммо кўзга ташланмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугуннинг асосини молиявий аҳволингиз ташкил этади. Банкдан кредит, бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугун уларни эгаларига қайтаришингиз лозим. Хотиржамликка кенг йўл беринг, ўзингизни ўзингиз стресс ҳолатига туширишга уринманг. Рўзғордаги муаммолардан хавотир олманг. Улар йўл-йўлакай барҳам топа боради. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқади. Омадингизни берсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 майда тақдир фақат сиз томонда бўлади. Чор тарафдан олқишлар, изҳорлар ва қизиқарли таклифлар ёғила бошлайди. Бунақаси анчадан бери юз бермаганди. Тўғри эмасми? Оила қурмаганлар, севишганлар асосий ишга ўтишни шунча чўзиб юрганлари етар. Никоҳдан ўтиш, мустақил ҳаёт бошлаш пайти етди. Агар ишингиз ўтириб бажариладиган хилидан бўлса, бугун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз тавсия қилинади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун нени хоҳласангиз, ўшанга етишасиз. Фақат камайтирилган миқдорда. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Фақат янги даромад манбаини кутманг. Оилавий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Кечқурун айримлар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар давомида қизиқарли вазиятларни бошдан кечирасиз. Бугун зинҳор бировлардан қарз олманг. Охири яхшилик билан тугамайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ким яхши ишласа, ўша муаммо нелигини билмайди. Бугун паризод буржи остида туғилганлар ана шу шиор остида яшашлари ва ишлашлари керак. Сиз дангасалик ва масъулияцизлик дўст бўла олмаслигини қалбан ҳис этасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Муҳаббатда оиласизларни бир лаҳзалик романтика сийлаб ўтмоқчи. Бу лаҳзани бир умр эслаб қоласиз.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•