Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 92

2022-06-04 22:46:44 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фақат ўзингиз учун қизиқарли ва ўзингиз ёқтирган ишлар билан банд бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. «Мажбурий кулгидан юзга ажин тушади», деганларидек, зўрма-зўраки, ёқтирмайдиган юмушларга қўл уришингиз сизга фойда ўрнига зиён келтириши мумкин. Бугун олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, ўзингиз билан кўп пул олманг, киссавурлар таъқибида қолишингиз хавфи бор. Оиласизлар бугундан романтика умид қилмасалар ҳам бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 июн куни ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Хатолар ва омадсизликлар бугун сизни то кечга қадар қувлаб чарчамаслиги мумкин. Тасодифий танишувларга йўл берманг. Иш жойингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Молиявий аҳволингиз ҳам ёмон эмас. Аммо йирик харидлардан бугунча воз кечинг. Ҳар бир муаммоингизни мустақил бартараф этишга ҳаракат қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун атрофдагилар билан эҳтиёткорона мулоқот қилишни маслаҳат беришади. Хоҳ уйда, хоҳ кўчада бўлсин, ишни жанжалга айланишгача олиб боришдан сақланинг. Яхшиси, ҳар даврада тингловчи бўлиб олинг, шунда тинчлик ҳукм суради. Тижоратчилар 5 июн куни ўзлари орзу қилган даромадга эга бўлишлари кутилади. Тадбиркорларни ҳам даромадлар четлаб ўтмайди. Кечқурун саломатлигингизни қатъий назорат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 июн куни сизга қўшимча иш таклиф этувчиларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Демак, танлов имкониятларингиз ҳам шунга яраша. Энг яхшисини танланг-у, шу ишга розилик беринг. Кун давомида озгина бўлса-да даромад келтириши мумкин бўлган юмушларга кўпроқ эътибор қаратинг. Оила қурмаганлар кечқурун бўлғуси жуфтини учратишлари эҳтимолдан холи эмас. Соғлиқни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржида таваллуд топганлар иш жойида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишдан сақланишлари талаб этилади. Бунинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслигини унутманг. Оиласи йўқларнинг баъзилари янги танишувларни бошдан кечириши кутилади. Оилалилар эса жуфти билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳаракатлар содир этишса, яхши бўларди. Саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи ичимлик ва егуликлардан юз буринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 июн куни билим олиш, янги касбни ўзлаштириш, эзгулик тарқатиш, қийналганларга кўмак бериш хайрли кечади. Шу амалларни адо этганлар иншооллоҳ Яратганнинг мукофотига сазовор бўлишлари ҳақиқатдан йироқ эмас. Қондошлар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг, уларнинг кўнглини оғритадиган гапларни гапиришдан тийилинг. Кечки пайт сизга энг яқин дўстларингиздан бири сирларини айтиши мумкин. Молиявий масалада омадга эришиш ўзингизга боғлиқ.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views19:46
Ochish/sharhlash
2022-06-04 22:46:12
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 5 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.9K views19:46
Ochish/sharhlash
2022-06-04 22:46:07
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views19:46
Ochish/sharhlash
2022-06-02 22:21:15 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун миянгизда қандай янги ғоялар бўлса, уларни ҳақиқатга айлантириш учун курашга отланасиз. Ўзингиз қолиб бошқаларнинг ишларини битириб беришга-да вақт топасиз. Кун давомида ўтган ойда амалга оширган ишларингиз натижасини хомчўт қилишни ҳам унутманг. Куч, имкониятларингиз кўп. Аммо ҳозирча янги вазифаларни бўйнингизга олмай турганингиз маъқул. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам севган инсони билан муносабатлари мустаҳкамлана боришини ҳис этишади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 июнда саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмайди. Лекин қариндошларингиздан бири хасталаниб қолиши мумкин. Унга ёрдам қўлини чўзмасангиз, уят бўлади. Айниқса, у моддий кўмакка муҳтож. Янги танишувларни бошдан кечирганда, ўзингизни муносиб тутишга ҳаракат қилинг. Кимлардир азартли ўйинларда катта пул ютиши кутилади. Лекин бу пулнинг баракаси бўлмайди, ишонинг. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, санаторийгами, имконингиз бўлса, курортгами йўл олишингиз керак. Анчадан бери ўйлаб юргандингиз. Мана, фурсат етди. Кўп вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Бел қисмингизни мустаҳкамлашга йўналтирилган машқларни бажаринг. Шахсий ҳаётингизда жуда муҳим бир ҳодиса юз бериши мумкин. Агар муҳаббат билан боғлиқ бўлса, ўзингизни Дон Жуандек тутишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

3 июн куни мураккаб вазифалардан юз буриб кета олмайсиз. Бунга ҳаётнинг ўзи имкон бермайди. Шахсий ҳаётдаги масъулият ҳам сизнинг чекингизда. Буни унутманг. Моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам сезиларли ҳаракатларни содир этишингиз шарт. Йўқса, пулсиз қолиб кетасиз. Тадбиркорлик билан шуғулланувчилар янги ҳамкор танлашда эҳтиёт бўлишлари лозим. Эҳтиёцизлик сизга янги муаммоларни кўндаланг қўяди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Янги иш бошлашдан олдин эскиларини бирёқли қилинг. Энергиянгизни беҳуда нарсаларга сарфламанг. Режаларингизни бировларга гуллаб қўйманг, бировлар билан жанжаллашишдан сақланинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг садоқатига яна шубҳа қила бошлашингиз кутилади. Яхшиси, у билан очиқчасига гаплашиб олинг. Пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйманг. Ҳар қандай ҳажмдаги пул тикиладиган ишлардан юз буринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 июн куни ҳар жабҳада эҳтиёткорлик талаб этилади. Бир марта нотўғри ташланган қадам сизга жиддий муаммоларни келтириб чиқариши турган гап. Саломатлигингизни яхшилашда ванна қабул қилиш, спорт машғулотлари катта ёрдам беради. Оғир юк кўтарманг. Бу умуртқа поғонангизга зиён етказади. Кечқурун хонадонингиз меҳмонга тўлади. Ҳозирлигингизни кўраверинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.3K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-06-02 22:21:08 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дўстларингиз ва ҳамкорларингиз сони ортиши кутилмоқда. Аммо мулоқот пайтида ўзингизни яхши тута билишингиз керак. Суюкли инсонингизга бир мисқол эътибор зарурлигини унутманг. Акс ҳолда орадаги муносабатларга путур етиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз масаласида муаммо бўлмайди. Фақат кун бўйи чўмилишга берилишдан сақланинг. Шамоллаб қолишингиз эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 июнда барча кўзланган режаларингиз амалга ошади. Молиявий муаммоларингиз юз фоиз сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Харидлар, табиат қўйнида дам олиш ва меҳмонга бориш амаллари муваффақиятли кечади. Агар уйга қамалиб ўтиришмаса, оиласизлар ҳам янги романтик танишувдан умид қилаверсалар бўлади. Бир сўз билан айтганда, бугун сизнинг кунингиз. Ҳаётдан завқ олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун яқин ўтмишда амалга оширилмай қолган ишларни уддалашга эришасиз. Қачонлардир ўзингиз билан елкадош бўлган бир одам бугунга келиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Лекин унга эътибор бермай, моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугундан қолдирмай қайтаришингиз тавсия қилинади. Олисга сафар муваффақиятли якун топади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 июн куни шахсий ҳаётда энг муҳим қадамни ташлайсиз. Агар тузган режангиз ўзингиз учун биринчи ўринда турса, уни амалга оширишингиз учун ҳеч ким сизга халал бера олмайди. Ишхонадаги ишларингиз ҳам бароридан келади. Фақат оилалилар фарзандлари билан муносабатда айрим муаммоларга дуч келишлари мумкин. Агар овқатланиш режимини бузмасангиз, саломатлигингиз ҳам тобида бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кўрганларингиз ва эшитганларингиздан бир дунё илиқ таассуротларга эга бўласиз. Барчанинг диққат марказида бўласиз. Оиласизлар муҳаббатда ёқимли лаҳзаларга эгалик қилишади. Ҳазил-мутойибага мойил бир инсон билан танишасиз. Ёши улуғ қариндошларнинг насиҳат ва маслаҳатларига амал қилинг. Кечқурун саломатликни тиклашга оид амалларни бажаринг. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 июн куни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Қалбингиз нафақат иш, балки моддий аҳволингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ҳам кўмакдош бўлади. Кимки олий ўқув даргоҳига киришни ёки хориж сафарига чиқишни мўлжаллаган бўлса, бошланғич ҳаракатлар муваффақиятли кечади. тунда кўрган тушларга эътибор берманг. Улар алдамчи. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.2K views19:21
Ochish/sharhlash
2022-06-02 22:20:38
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 3 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.9K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-06-02 22:19:57
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views19:19
Ochish/sharhlash
2022-06-01 22:58:06 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 июн куни тарози буржи остида туғилганларнинг шахсий ҳаётида вақтинчалик танаффуслар юзага келади. Танаффуслар туфайли яқин ўтмишдаги айрим хотиралардан айро қолишингиз кутилади. Бу сиз учун жуда фойдали эканини унутманг. Оилалилар кун давомида қувончли хабарлар эшитишлари кутилмоқда. Айримларнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Уйқуга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Тушларингиз тотли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Иш ва ўқиш билан боғлиқ янги билимларга эга бўлиш иштиёқида юрганлар учун бугунги кун омадли кечади. Сиз ўз ҳатти-ҳаракатларингиз билан қаршингизда янги олам эшигини очасиз. Саломатликни мустаҳкам ҳолатда сақлаб қолиш учун профилактика масаласини ҳам унутиб қўйманг. Чунки ёзда хасталаниб қолиш у даражада ёқимли кечмайди. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 июн куни асосан моддий аҳволингизни яхшилаш ва мартабангизни ошириш мақсадларида ҳаракатлар содир этинг. Баъзиларга янги, сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Миянгизни бўлмағур хаёллардан халос этинг. Шу жумладан, қора кўнгилли одамлар билан мулоқот қилишдан ҳам тийилинг. Улар худди вампир каби жами энергиянгизни суғуриб олишга ошифта бўлишади. Кечқурун ёлғизликда вақт ўтказинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун анчадан бери сизни қийнаб келаётган айрим муаммолар ниҳоят ўз ечимини топади. Агар ўзингиз билан ҳамфикр одамларни ҳамроҳ этсангиз, ишларингиз бароридан келади. Пул ҳам, обрў ҳам бўлади. Оиласизларни кечқурун романтика билан боғлиқ амалий таклифлар кутиб туради. Учрашувга таклиф қилишса, зинҳор рад эта кўрманг. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 июнда ишхонадаги мартабангизни, молиявий аҳволингизни ва рўзғор юмушларини мўлжалда ушлашингиз талаб этилади. Куч ва имкониятлар сизда керагидан-да кўпроқ. Уларни юқорида санаб ўтилган мартаба, молия ва рўзғор мақсадларига сарфланг. Оиласизларнинг тақдирида жуда қизиқарли ўзгаришлар содир бўлади. Азалдан ўзингиз орзулаган инсон билан танишиб мулоқот қиласиз. Имкониятни қўлдан берманг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталабданоқ янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ишқида куйиб-ёнасиз. Лекин уларни ёлғизликда уддалай олмаслигингиз мумкин. Янги шериклар топинг. Оилалилар жуфти билан муносабатларда янги чўққиларни забт этишлари кутилади. Муҳаббат янгиланади. Эҳтирослар қайта кўз очади. Бахтли бўлинг!

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.3K views19:58
Ochish/sharhlash
2022-06-01 22:58:00 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 июн куни ҳурматли аёлларимиз, қизларимиз гўзаллик салонига мўралаб ўтсалар, ташқи қиёфаларига оро берсалар фойдадан холи бўлмасди. Кун давомида қандайдир ғалатомуз учрашувни бошдан кечирасиз ва бу учрашув кайфиятингизда жиддий ўзгариш ясайди. Ўйлаб кўринг, агар сиз учрашадиган инсон қачон қараса сизни танқид остига олаверса, ундайлар билан муносабат юритиш керакми? Қайта-қайта мулоҳаза қилиб кўринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ўзингизни тутишингизда ўзгаришлар содир бўлишига барча гувоҳлик қилади. Ҳаётингизнинг барча жабҳаларида омад кулиб боқади. Жамоатчилик ва шахсий ҳаёт билан боғлиқ юмушлар кўпайгандан кўпаяди. Шу сабабли ҳам дам олишга, хотиржамликда бир пиёла чой ичиб олишга-да вақт топа олмаслигингиз мумкин. Кечқурун хонадонингизда ниманингдир муносабати билан оилавий байрам ташкил этилиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 июн янги ишга ўтиш ва олис сафарга отланиш учун жуда қулай, омадли кечади. Башарти мароқли дам олишни режа қилган бўлсангиз, фурсат етди. Табиат қўйнига чиқинг, турбазаларга боринг. Сув ҳавзаларига бориб хумордан чиққунча чўмилинг. Ҳеч ким халал бермайди. Тадбиркор ва шахсий бизнеси борлар учун кечқурун жуда фойдали бир таклиф тушади. Розилик билдиришдан олдин таклифнинг асл моҳиятини синчиклаб ўрганинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз қувноқ ва омадли кечишига сира шубҳа йўқ. Фақат кун мобайнида бировлар билан жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингиз ҳам бугун аъло даражада бўлади. Бемалол дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширсангиз ярашади. Муҳаббатда қизиқарли таклиф келиб тушиш эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, албатта розилик билдиринг. Ҳар қандай кўринишдаги сафар бугун муваффақиятли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 июн куни ташқи қиёфангиз жуда сўлғин ҳолатга кириши кутилади. Бундай қиёфа билан сиз энг разил одамларда ҳам меҳр-оқибат ҳиссини уйғота оласиз. Фақат бугун ҳар жабҳада сабрли бўлишга ҳаракат қилинг. Бу нарса иш бажаришда фойда беради. Қаршингизда қийналган ва эзилганлар ҳозир бўлса, уларга бажонидил ёрдам кўрсатишингиз сўралади. Тадбиркор ва сиёсат билан шуғулланадиганларнинг моддий аҳволи бугун энг юқори чўққиларни забт этади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кун сурункали хасталикка йўлиққанлар учун у қадар ёқимли кечмаслиги мумкин. Атмосферада бугун бошланадиган магнит бўронлари жуда кучли кечади. Эҳтиётингизни қилишингиз тавсия этилади. Қолганлар ёзнинг илк кунларидан фойдали энергия тўплашда унумли фойдаланишлари мумкин. Спорт машғулотларидан бугунча воз кечиб турганингиз маъқул. Ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views19:58
Ochish/sharhlash
2022-06-01 22:57:36
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 2 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.8K views19:57
Ochish/sharhlash