Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Моддий аҳволингиз ҳавас қилса арзий | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Моддий аҳволингиз ҳавас қилса арзийдиган даражада бўлади. Сира иккиланмасдан дўкон, бозорга йўл олишингиз мумкин. Саломатлигингиз ҳам панд бермоқчи эмас. Фақат музқаймоқ ва музлаткичда сақланган сувни камроқ ичинг. Оиласизлар бугун бўлғуси жуфтини учратишлари, танишишлари ва муҳаббатга ошно тутинишлари эҳтимолга яқин. Буни дафъатан чақнаган чақмоққа ўхшатиш тўғрироқ бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 майда кутилмаган даромаддан умид қилаверинг. Лекин пулни деб дўстлар, танишлар, яқинларингиздан воз кеча кўрманг. Агар эрталаб югуришни унутмасангиз, муздек душ қабул қилишга эринмасангиз, кун давомида ўзингизни космонавтлардан ҳам яхшироқ ҳис этасиз. Фақат баҳона изламанг. Эзгу ишни амалга ошириш учун тўқиладиган баҳоналар зиён келтиришдан бошқасига ярамайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Оила қурмаганларнинг аксарияти бугунги кунни ўзи танлаган инсон билан кечиришлари кутилмоқда. Муносабатлар янада жиддийлашади, аммо бу ишда дўстлар ё танишлар ёрдамига муҳтожлик сезмайсиз. Бировдан фикр олишга зор бўлмайсиз. Ижод кишиларини қачонлардир яратган асари учун мукофот пули кутиб қолади. Кун бўйи бош ва оёқларингизни эҳтиёт қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 май куни сизга ҳам жисмонан, ҳам эмоционал нуқтаи назардан кучли босим ўтказишлари эҳтимоли бор. Вазиятни ўз қўлларингиз билан чигаллаштирадиган бўлсангиз, стрессдан ҳам қуруқ қолмаслигингиз тайин. Шахсий бизнесига эгалар шубҳа-гумонлардан нари бўлишлари керак. Улар сизнинг хавфли душманингиз ҳисобланади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда сирлироқ бўлинг. Ўтмиш хотиралардан воз кечинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Қовға буржи остида туғилганлар учун бугун биринчи ўринда саломатлик туриши лозим. Иммунитетингизни мустаҳкамлашда барча имкониятларни ишга солинг. Таваккал қилишдан чўчиманг. Шамоллаган, гриппга йўлиққанлар тезроқ тузалиш ҳаракатида бўлишлари тавсия этилади. Янги танишувлар бугун сизга дўстлик қилмайди. Кечқурун айримлар ё лотереяда катта пул ютишлари, ё меросга эга бўлишлари мумкин. Хорижга сафар қилишни мўлжаллаган тадбиркорлар бу амални кейинга суриб турганлари маъқул.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 майда эрталабдан кайфиятингиз тушкун кўринишда бўлиши кутилади. Кофе ёки витаминлар ичинг. Хотиржам торттирувчи дорилар ҳам кор қилади. Шахсий бизнесингиз бўлса, бугун мўмай даромаддан умид қилманг. Куннинг иккинчи ярмида ёлғизлар бўлғуси умр йўлдошининг қалбига чуқурроқ кириб боришлари лозим. Унинг туйғулари қанчалар кучлилиги билан қизиққан бўлсангиз, худди шу амал катта ёрдам беради.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•